Линклар

Шошилинч хабар
21 Iyul 2026, Toshkent vaqti: 10:37

Жазирамада Марказий Осиё 3 республикасида электр истеъмоли рекорди янгиланди

Тошкентда жазирама (иллюстратив сурат)
Тошкентда жазирама (иллюстратив сурат)

Бишкек электр тармоқлари корхонаси маълумотига кўра, мамлакатда электр энергиясига бўлган талаб тарихий рекордни янгилаган.

19 июль куни суткалик электр истеъмоли 50 миллион 122 минг киловатт/соатга етгани хабар қилинди. Таққослаш учун: 2025 йил 19 июль куни бу кўрсаткич 42,5 миллион киловатт/соат бўлган.

Истеъмолнинг қарийб 18 фоизга ўсиши аҳоли ва ташкилотлар томонидан кондиционер ҳамда бошқа техникалардан оммавий фойдаланишнинг кескин кўпайгани билан боғланмоқда.

Бишкек электр тармоқлари корхонаси юклама ортган пайтда ускуналарни сақлаб қолиш ва йирик аварияларнинг олдини олиш мақсадида Бишкек шаҳри ва Чўй вилоятида икки соатлик профилактик электр узилишлари жорий этилганини маълум қилди.

Ўзбекистонда ҳам аномал иссиқлик фонида электр энергияси истеъмоли ортиб бормоқда. Мамлакат Энергетика вазирлигига кўра, 18 июль куни суткалик истеъмол 294,4 миллион киловатт/соатга етди. Бу ўтган ёзда қайд этилган энг юқори кўрсаткичдан тахминан 22 миллион киловатт/соатга кўп.

Туркманистонда ҳам иссиқ ҳаво шароитида электр таъминоти билан боғлиқ муаммолар кузатилмоқда. Озодлик радиосининг туркман хизматига кўра, Ашхободнинг кўплаб ҳудудларида электр тармоғидаги кучланиш маиший техника ишлаши учун етарли бўлмаётир.

Нашрга кўра, одатдаги 220 вольт ўрнига айрим уйларда кучланиш атиги 130-140 вольтни ташкил қилмоқда. Натижада кондиционерлар ишламаяпти ва аҳоли бир ҳафтадан бери аномал иссиқликни оғир шароитларда ўтказишга мажбур бўлмоқда.

Ашхободликлар давлат идораларига қилинган мурожаатлар ҳозирча натижа бермаётганини билдиришган.

XS
SM
MD
LG