Линклар

Шошилинч хабар
21 Iyul 2026, Toshkent vaqti: 10:37

Москва вилоятида Украина дронлари яна нефт базаси ва логистика нуқталарига ҳужум қилди

Украина дронлари ҳужумидан кейин Россиянинг Москва вилоятидаги Подольск шаҳри осмонини тутун қоплади, 20 июль,  2026.
Украина дронлари ҳужумидан кейин Россиянинг Москва вилоятидаги Подольск шаҳри осмонини тутун қоплади, 20 июль, 2026.

20 июль куни Украина дронлари Москва вилоятидаги нефт базаси ва логистика объектларига зарба берганидан кейин осмонга қалин қора тутун кўтарилди.

Ҳужум оқибатида камида 10 киши жароҳатланди.

Украина президенти Владимир Зеленский бу ҳужумларни Киев қилганини тасдиқлади. Унинг айтишича, Украина бир кечада юзлаб дрон учирган, Россиянинг "соя флоти" таркибидаги икки танкер ва тўрт юк кемасини ҳам нишонга олган.

Сўнгги ҳафталарда Украина Россиянинг энергетика ва логистика инфратузилмасига қарши ҳужумларни кучайтирди.

Улар орасида ўтган ҳафта охирида Wildberries омборига қилинган ҳужум ҳам бор. Унда етти киши ҳалок бўлган, ўнлаб одамлар яраланган.

Россиядаги энг йирик онлайн савдо платформаси ҳисобланган Wildberries ҳужумлардан сўнг эҳтиёт чораси сифатида 20 июль куни хизматларини вақтинча тўхтатгани, бироқ кўп ўтмай фаолиятини қайта тиклаганини маълум қилди.

Украина томони Wildberries’ни Россиянинг уруш ҳаракатларида қўлланилаётган ҳарбий таъминот маҳсулотларини сотишда айблаб келмоқда.

Киевга кўра, компания бронежилетлар, кузатув технологиялари каби икки хил мақсадда ишлатилиши мумкин бўлган товарларни ҳам савдога чиқарган.

XS
SM
MD
LG