Линклар

Шошилинч хабар
08 Iyul 2026, Тошкент вақти: 21:52

Қозоғистонда янги Конституция бўйича Тўқаев яна бир муддат номзодини қўйиш имконига эга бўлди

Қозоғистон Конституциявий суди мамлакатнинг янги Конституцияси бўйича тушунтириш берди.

Тушунтиришга мувофиқ, муддатларга оид чекловлар фақат янги қоидалар бўйича сайловларга татбиқ этилади, 2026 йил 1 июлгача лавозимда бўлган давр эса ҳисобга олинмайди.

Шундай қилиб, кейинги сайловларда ғалаба қозонган тақдирда, Тўқаев 2036 йилгача президент лавозимида қолиши мумкин бўлади.

Қозоғистон Конституциясига 2022 йилда президент фақат бир марта етти йиллик муддатга сайланиши мумкинлиги ва қайта сайланиш ҳуқуқига эга эмаслиги ҳақида ўзгартиш киритилган эди.

Қозоғистонда янги Конституция 2026 йилда қабул қилинган бўлиб, унинг лойиҳаси Тоқаев ташаббуси ва бевосита иштирокида тайёрланган.

Тўқаев янги Конституцияни 2026 йил январь ойида илгари сурган, 15 март куни эса лойиҳа эълон қилинганидан атиги бир ой ўтиб референдум орқали қабул қилинган.

Янги Конституциянинг асосий ўзгаришларидан яна бири парламентнинг икки палатали тизимдан бир палатали тизимга ўтказилиши ва унинг Қурултой, деб қайта номланишидир.

Қурултой - пропорционал тизим, яъни партия рўйхатлари асосида беш йиллик муддатга сайланадиган 145 нафар аъзодан иборат бўлади.

Янги Конституция президентга парламент иштирокисиз мустақил равишда бош прокурор, Конституциявий суд раиси, Олий суд раиси, Миллий банк раҳбари ҳамда Миллий хавфсизлик қўмитаси раҳбарини тайинлаш ваколатини ҳам беради.

XS
SM
MD
LG