Линклар

Шошилинч хабар
25 Iyun 2026, Тошкент вақти: 22:56

“Қозоғистонлик бизнесмен” ва қотил дронлар. Россияга оптик толани ким етказяпти?

Иллюстратив фото
Иллюстратив фото

The Insider нашри суриштирувига кўра, 2025 йил бошида Россияга оптик толанинг етказиб берган энг йирик импортчи Қозоғистонда бизнес юритган шахс бўлган.

Нашр маълумотларига кўра, гап ҳарбий дронлар ишлаб чиқаришда қўлланиладиган юз минглаб бутоловчи ва эҳтиёт қисмлари ҳақида бормоқда.

Қозоғистон расмийлари бу маълумотни текшираётганини бирдирган. Суриштирувда тилга олинган компания эса номи тилга олинган шахс ва Россияга етказилган товарларга алоқаси борлигини рад этмоқда.

Озодлик/Осиё таҳририяти масалага ойдинлик киритишга уринди.

“2025 йилда Россияга оптик тола ва оптик дронлар учун оптик толани ўрайдиган ускуналарнинг асосий импортчиси Қозоғистон фуқароси бўлди”.

Латвияда жойлашган рус тилидаги The Insider онлайн лойиҳаси яқинда шундай сарлавҳа билан суриштирув эълон қилди.

Материал қаҳрамони Ермек Суюндуков. Нашрга кўра, у 2025 йилда Россияга рекорд миқдорда оптик тола олиб кирган, шунингдек дронлар учун ишлатиладиган оптик толани ўрайдиган ғалтакларни сертификатлаган ва ўн минглаб дронни йиғишга етадиган бошқа бутловчи қисмларни ҳам етказиб берган:

“Ермек Суюндуков, эҳтимол Россия ва Қозоғистон фуқароси бўлиб, Челябинскда яшайди. Унинг бизнеси — пўлат савдоси. Оптик тола етказилган жой сифатида Санкт-Петербург божхонаси яқинидаги Шушарида жойлашган "Шуша" саноат ҳудуди кўрсатилган. 2025 йил январь–март ойларида Суюндуков Россияга жами 120 тонна тола олиб кирган. Дрон учун бир ишлатиладиган бир ғалтак оптик тола тахминан 2 кг бўлади, демак бу миқдор ўн минглаб дронни алоқа билан таъминлашга етади”, деб ёзмоқда The Insider нашри.

Суюндуков ҳақида очиқ манбаларда маълумот кам. Facebook тармоғида шу номдаги саҳифа мавжуд. У ерда у Челябинскда туғилгани, олий ҳарбий авиация штурманлар ўқув юртини тугатгани ва 2019 йилда Астанага кўчгани қайд этилган. Журналистлар у билан боғлана олмади.

The Insider бош муҳаррири ўринбосари ва суриштирув муаллифларидан бири Тимур Олевскийга кўра, яқин-яқингача Россияда оптик тола Саранскдаги “Роснано” иштирокида қурилган заводда ишлаб чиқариларди.

The Insider нашрининг бош муҳаррири Тимур Олевский
The Insider нашрининг бош муҳаррири Тимур Олевский

“Россияда "Роснано" томонидан қурилган завод тола ишлаб чиқарарди. Ушбу толадан кабел ясаларди. Уруш бошланганидан бери завод қувватини айнан дронларга қанча керак бўлса, шунчага оширган. Россияда бу ягона корхона эди. Украинлар буни тушуниб, заводга дрон зарбаси берди ва уни ишдан чиқарди”, дейди Олевский.

Унинг айтишича, ҳужум ва халқаро санкциялар ортидан корхона ишлаб чиқаришни тиклай олмаган ва Россия оптик толани Хитойдан олиб келишга мажбур бўлган.

The Insider маълумотларига кўра, 2025 йилда оптик толани асосан икки хитой компанияси — Foshan Beyond Import and Export ва Hubei Guanqun Import and Export ширкатлари Россияга юборган.

Импорт қилинган толанинг 80 фоиздан ортиғини икки қабул қилувчи олган: якка тартибдаги тадбиркор Ермек Суюндуков ва Россиядаги “Инкаб” МЧЖ.

Суриштирув муаллифларига кўра, 2025 йил биринчи чорагида Суюндуков Россияга 3,5 миллион долларлик 140 минг литий-ион аккумулятори, шунингдек дронлар учун ишлатиладиган 1 киловаттлик 50 мингта электр моторини олиб кирган.

Бундан ташқари, айни даврда у:

65 мингта оптик алоқа қурилмаси
450 кг видеокамера платалари
15 мингта оптик линза
160 кг пропеллер етказиб берган.

Олевскийнинг фикрича, бу маҳсулотларнинг барчаси ҳарбий мақсадда ишлатилади:

“Бу маҳсулотларни бошқа нарсага ишлатиб бўлмайди. Қозоғистонда ҳам бу ҳақда билишади, бу яширин эмас. Қозоғистон Хитой ва Россия орасида жойлашган ва бу каби савдолар бўлмаслигини тасаввур қилиш қийин”.

Қозоғистон расмийлари эса мамлакат Россияга Украинадаги уруш сабаб жорий этилган санкцияларни четлаб ўтишга ёрдам бераётганини бир неча бор инкор этган.

2024 йил октябрь ойида ташқи ишлар вазири ўринбосари Роман Василенко: “Биз ҳудудимиз санкцияларни айланиб ўтиш учун ишлатилишини истамаймиз”, деб баёнот берганди.

Озодлик суриштируви “қаҳрамони” ЕИ санкциясига тушди
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:40 0:00

Олевскийнинг таъкидлашича, Россияга етказилган оптик маҳсулотларнинг Қозоғистон орқали ўтган-ўтмагани аниқ эмас. Манзил сифатида Санкт-Петербургдаги Шушарида жойлашган “Шуша” саноат ҳудуди кўрсатилган.

“120 тонна оптоволокнони Шушарига олиб келишнинг ягона маъноси — дрон ишлаб чиқариш. У ерда шунақа ишлаб чиқариш бор”, деб тахмин қилади Олевский.

У Суюндуков ҳақида маълумотлар тўплаган:

“У тасодифан пайдо бўлган одам эмас. Унинг Қозоғистонда "Стальная марка" деган компанияси бор — у катта пўлат савдогари. Қозоғистонда унинг бошқа бизнеси бор, аммо Россияда у одамларни ўлдираётган дронлар учун оптик тола етказяпти. Менга тушунарсиз бўлган нарса шуки, метал сотадиган одам қандай қилиб бирдан дронлар учун тола сотишга киришади? Балки у фақат бошқа одамлар номидан чиққан расмий вакилдир”.

Қозоғистонда икки фуқароликка рухсат берилмаган. Суюндуковда Қозоғистон паспорти бор-йўқлиги аниқ эмас. Ташқи ишлар вазирлиги, Озодликка жавобан, бу маълумотлар текширилаётганини билдирди.

Ермак Суюндуков билан “Стальная марка” компанияси ўртасидаги боғлиқлик қандай аниқлангани The Insider томонидан очиқланмаган.

Озодлик/Осиё таҳририяти ҳам у билан боғлана олмади. Уушб компания ҳам бундай одамни танимаслиги ва суриштирувдаги маълумотлар уларга дахлдор эмаслигини билдирди.

Расмий ҳужжатларга кўра эса, ушбу фирмага бошқа шахс раҳбарлик қилади.

Форум

XS
SM
MD
LG