Яқин Шарқдаги кескинликни тугатишга қаратилган тинчлик келишуви доирасида АҚШ, дастлабки музокаралардан сўнг, Эронга нисбатан санкцияларни 60 кунга юмшатганини маълум қилди.
АҚШ вице-президенти Жей Ди Вэнс Швейцарияда эронлик расмийлар билан музокаралардан сўнг оптимистик руҳда баёнот берди:
“Умуман олганда, жуда самарали 36 соат бўлди. Биз ишлашни давом эттиришимиз керак. Охирги айтмоқчи бўлган гапим, бу ҳақда бугун эрталаб ҳам айтганимдек, бу мулоқотлар ҳақиқий ўзгаришлар бўладиган Яқин Шарқ учун пойдевор яратмоқда”.
Минтақа расмийлари ўтган дам олиш кунларида Ливанда жанглар суръати сезиларли даражада пасайганини қайд этмоқда. Эрон томони ҳам буни тасдиқлаб, музокараларни олға суриш истагини билдирди.
18 июн куни Эрон ва АҚШ минтақадаги барча фронтлар, жумладан Ливан ҳудудидаги жанг ҳаракатларини тугатиш бўйича англашув меморандумини имзолаган.
Яқин Шарқдаги можаро 28 февралда Исроил ва АҚШнинг Эронга қўшма ҳужумлари билан бошланганди. Эрон бунга жавобан Исроил ҳамда АҚШнинг минтақадаги базалари ва активларига қарши ракета ва дронлар билан жавоб қайтарган.
Покистон ва Қатар воситачилигида ўтган музокараларда томонлар - 3 ойдан ортиқ давом этган можарога чек қўйишга қаратилган доимий шартномага эришиш учун 60 кунлик сулҳ ва «йўл харитаси» бўйича келишиб олгани хабар қилинган.