Линклар

Шошилинч хабар
22 Iyun 2026, Тошкент вақти: 23:08

Керчда нефт омбори портлади. Қримда ëқилғи сотиш тўхтатилди

Украина президенти Владимир Зеленский 21 июн куни Украина ҳарбийлари Қримнинг Керч шаҳридаги нефт омборини нишонга олганини маълум қилди.

Учувчисиз тизим кучлари қўмондони Роберт Мадяр Бровди Россия назоратидаги Қримнинг Керч шаҳрида жойлашган нефт терминали ҳамда Қримнинг Курортное ҳудудидаги Kasta-2E2 радиолокация станциясига зарба берилганини кўрсатувчи видеолавҳани эълон қилди.

Қримнинг Россия иомонидан тайинлаган раҳбари Украина дронлари ҳужуми натижасида 4 киши ўлгани ва 28 нафари яраланганини билдирди.

- Азиз Қрим аҳолиси, соат 9:00 дан бошлаб Қримдаги ёқилғи шохобчалари юридик ва жисмоний шахсларга нақд ва нақдсиз тўловлар орқали ҳамда талонлар бўйича ёқилғи сотишни тўхтатади. Ёқилғи фақат Қрим республикасининг кундалик фаолияти ва хавфсизлигини таъминловчи давлат идораларига тақсимланади, - деди Қримнинг Россия тайинлаган раҳбари Сергей Аксëнов.

Украина сўнгги пайтларда Россия Қора денгиз флоти жойлашган Қрим ҳудудига дрон ҳужумларини кучайтирди. Бу ҳужумлар яриморолнинг таъминот йўлларига қаратимоқда ва дам олиш мавсуми бошланиши арафасида ёқилғи танқислигини келтириб чиқармоқда.

Маҳаллий электр тармоқлари оператори тармоқларга етказилган зарар оқибатида бир қанча ҳудудда электр таъминоти узилганини маълум қилди.

Шунингдек, Қримни Краснодар ўлкаси билан ажратиб турувчи Керч бўғози орқали паром ҳаракати ҳам вақтинча тўхтатилди.

Маҳаллий ҳокимият Қримни Россиянинг Краснодар ўлкаси билан боғловчи кўприкда ҳам ҳаракатни 9 соатдан ортиққа тўхтатди, натижада 11 та поезд жадвалдан кеч қолди.

XS
SM
MD
LG