Швеция Украинага бир нечта JAS 39 Gripen қирувчи самолётларини беришни режалаштирмоқда.
Гап Saab компанияси томонидан ишлаб чиқарилган JAS 39 Gripen C ва D модификациялари ҳақида кетмоқда, деб ёзади Швециянинг Aftonbladet газетаси.
Киев қанча самолёт олиши ва улар қачон етказиб берилиши ҳақида аниқ маълумот берилмаган.
Шу билан бир вақтда Украинага JAS 39 Gripen E модификациясидаги қирувчи самолётларни сотиш бўйича музокаралар ҳам бошланади.
Бу ушбу тоифадаги самолётларнинг энг янги авлоди ҳисобланиб, у кучлироқ двигател, узоқроқ учиш масофаси ҳамда замонавий радиолокация ва электрон тизимлар билан жиҳозланган.
Aftonbladet маълумотларига кўра, Украина ушбу самолётларни харид қилишни Европа Иттифоқи кредити ҳисобидан молиялаштириши мумкин.