Линклар

Шошилинч хабар
21 May 2026, Тошкент вақти: 04:19

Россия Мудофаа вазирлиги ядровий машқлар видеосини эълон қилди

Россия Мудофаа вазирлиги ядровий машқлар чоғида қўлланилаётган ҳарбий техникалар акс этган, деб таърифланган видеони эълон қилди.

Вазирлик 19 май куни уч кунлик ядровий машқлар ўтказилишини маълум қилган эди. Унга кўра, машқлар давомида баллистик ва қанотли ракеталарни учириш ҳам амалга оширилади.

Маълум қилинишича, 64 минг нафар шахсий таркиб ва 7 800 та ҳарбий техника бирлиги иштирок этадиган ушбу машқларда “тажовуз содир бўлган тақдирда ядровий кучларни тайёрлаш ва қўллаш” сценарийлари машқ қилинади.

Вазирликка кўра, машқларда Россия ракета қўшинлари, Шимолий ва Тинч океани флотлари, узоқ масофали авиация, шунингдек Ленинград ва Марказий ҳарбий округлар бўлинмалари қатнашади.

Жами 200 дан ортиқ ракета учириш қурилмаси, 140 та самолёт, 73 та ер усти кемаси ва 13 та сувости кемаси, жумладан 8 та стратегик ядровий сувости кемаси жалб этилади.

Шунингдек, машқлар доирасида Беларусда жойлаштирилган Россия тактик ядровий қуролларидан фойдаланиш бўйича тайёргарлик ҳам ўтказилади, дея қўшимча қилди вазирлик.

XS
SM
MD
LG