Линклар

Шошилинч хабар
18 Aprel 2026, Тошкент вақти: 00:01

Жонли Исроил ва Ливан 10 кунлик сулҳга рози бўлди

Дунё хабарларини Ozodlik билан кузатинг.

Жаҳондаги энг муҳим воқеа-ҳодисалар, сиёсий баёнотлар, можаролар ва халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар — барчаси ушбу жонли блогда тезкор янгиланиб боради.

Ozodlik халқаро кун тартибидаги асосий хабарлар, таҳлиллар ва муҳим маълумотларни кун давомида сизга етказади.

14:43 8.4.2026

Эрон ва Қўшма Штатлар икки ҳафталик оташкесимга келишган

Трамп сешанба куни "Эронни бомбардимон қилиш ва ҳужумини икки ҳафта муддатга тўхтатишга" рози бўлганини эълон қилди.

Эроннинг келишувга рози бўлиши ва Ҳўрмуз бўғозини қайта очиши “бутун цивилизация бугун кечаси ўлади” дейилган Трампнинг огоҳлантирув муддатидан сал олдин эришилган.

АҚШ раҳбари келишувни "тўлиқ ғалаба" деб атади.

Қарор Эроннинг Ҳўрмуз бўғозини тўлиқ, зудлик билан ва хавфсиз очилишига рози бўлишга “бўй сундиради”, деб ёзди у ижтимоий тармоқда.

Эрон томонидан ташқи ишлар вазири Сейид Аббос Арагчи Эрон унга қарши ҳужумлар тўхтаса, “мудофаа амалиётларини” тўхтатишини айтди.

Арагчи, шунингдек, Эрон қуролли кучлари билан "мувофиқлаштирилган ҳолда" 2 ҳафталик оташкесим даврида Ҳурмуз бўғозидан хавфсиз ўтишга ваъда берди ва Эрон Покистон пойтахти Исломободда АҚШ томони билан музокаралар олиб боришини айтди.

Покистон, оташкесим воситачиси, чоршанба куни сўнгги ютуқларни тасдиқлади.

Трампнинг айтишича, АҚШ томони Эрондан 10 бандлик таклиф олган ва уни “музокаралар олиб бориш учун қулай асос” сифатида тасвирлаган.

Эроннинг ярим расмий "Меҳр" ахборот агентлиги хабарига кўра, 10 банддан иборат таклиф АҚШнинг бошқа тажовузкор ҳаракатларга йўл қўймаслик мажбуриятини олиши, Эроннинг Ҳўрмуз бўғози устидан назоратини давом эттириши, Эроннинг ядровий бойитиш ҳуқуқларини қабул қилиши ва санкцияларни олиб ташлаш ва бошқаларни ўз ичига олади.

Америка Қўшма Штатлари билан потенциал музокаралар ҳақида, Арагчи вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш урушни тугатиш дегани эмаслигини, 10 бандлик таклифнинг тафсилотлари бўйича музокаралар кутилаётганини таъкидлади.

Исроил АҚШ ва Эрон ўртасида икки ҳафталик ўт очишни тўхтатиш келишувини қўллаб-қувватлайди, “Ерон дарҳол бўғозларни очиши ва АҚШ, Исроил ва минтақадаги мамлакатларга қарши барча ҳужумларни тўхтатиши шарти билан”, деди Исроил Бош вазири Бинямин Нетаняхунинг идораси чоршанба куни.

Бироқ, Исроилнинг Ливандаги ҳужумлари давом этиши кутилмоқда, идора икки ҳафталик оташкесимга "Ливанни ўз ичига олмайди" деди.


20:03 7.4.2026

АҚШ ва Исроил Эрондаги Харқ нефть оролига зарба берди

АҚШ ва Исроил Эроннинг асосий нефть экспорт маркази саналган Харқ оролига ҳужум қилгани ҳақида Mehr агентлиги хабар берди.

"Озодлик"нинг Эрон хизмати Ислом инқилоби поспонлари корпуси “американинг террорчи армияси "қизил чизиқ"дан ошса, жавоб фақат минтақа билан чекланиб қолмайди” дея баёнот берганини ёзди.

Исроил армияси эса Эроннинг турли ҳудудларидаги ўнлаб инфратузилмасига зарба берилганини маълум қилди ва тафсилотлар кейинроқ эълон қилинишини билдирди.

Исроил 7 апрел куни эронликларни маҳаллий вақт билан 21:00гача поезд ва темир йўл тармоғидан фойдаланмасликка огоҳлантирган эди. Шундан кейин Шероздаги нефтекимё заводида муҳим бир қисм йўқ қилингани айтилди.

Axios манбаларига кўра, Харк оролига берилган зарбаларнинг асосий мақсади ҳарбий объектлар бўлган.

Fox News журналистининг таъкидлашича, ҳужумлар бункерлар, радиолокация станцияси ва ўқ-дори омборларига қаратилган.

Бундан олдин АҚШнинг Northrop Grumman MQ-4C Triton разведка дрони Харқ ороли яқинидаги нейтрал сувлар устидан учиб ўтгани кузатилган.

АҚШ президенти Доналд Трамп аввалроқ Эрон Ҳурмуз бўғозини очмаса, Харқ оролидаги нефть инфратузилмасини йўқ қилиш билан таҳдид қилган эди.

Politico нашри ёзишича, Пентагон эҳтимолий зарбалар учун мақсадлар рўйхатини кенгайтирмоқда, жумладан ҳарбий ва фуқаролик эҳтиёжларига хизмат қиладиган “иккиламчи мақсад” объектлари ҳам киритилмоқда. Бироқ бундай ҳужумларнинг қонунийлиги борасида вазирлик ичида баҳслар борлиги айтилади.

Оқ уй матбуот котиби Кэролайн Ливит Пентагон турли вариантларни ишлаб чиқаётганини, аммо бу ҳали қарор қабул қилинганини англатмаслинини билдирган.

Axios манбалари Трамп музокараларда силжиш бўлса, вақтинча тўхтаб туриши мумкинлигини, аммо охирги қарор барибир унинг ўзига боғлиқлигини айтади.

Ҳуқуқ ҳимоячилари ва сиёсатчилар АҚШда ҳам, бошқа мамлакатларда ҳам энергетика инфратузилмасига зарба беришни ҳарбий жиноят сифатида баҳолаш мумкинлигини огоҳлантирмоқда. Трамп эса бу ҳақда “хафсаласи пир бўлмаслигини” айтган ва Эронни айблаган.

Трамп 7 апрелни Эрон учун сўнгги муддат деб атаб, Вашингтон вақти билан 20:00 гача (Тошкент вақти билан 8 апрел 5:00) келишувга рози бўлишни талаб қилган. У талаблар бажарилмаса, энергетика объектларига зарбалар берилиши мумкинлигини билдирган.

BBC хабар беришича, душанба куни Теҳрон Покистон орқали етказилган Вашингтон таклифини рад этган ва урушнинг тўлиқ ва якуний тўхтатилиши тарафдори эканини таъкидлаган.


16:32 7.4.2026

Истанбулдаги Исроил консулхонаси биноси ёнида отишмада икки киши ўлди

Истанбулнинг Бешиктош туманидаги Исроил консулхонаси биноси ёнида 7 апрелдаги отишмада дастлабки хабарларга кўра, икки киши ҳалок бўлди. Hürriyet нашрининг ёзишича, икки полиция ходими яраланган.

Консулхона жойлашган бинога уч киши кириб боришга урингани, иккитасида қурол бўлгани айтилмоқда. Улар қўриқчилар ва полиция ходимларини нишонга олган. Натижада икки ҳужумчи ўлдирилган, учинчи киши яраланган ва қўлга олинган.

Туркия хавфсизлик кучларининг дастлабки маълумотларига кўра, ҳужумчиларнинг мақсади Исроил дипломатик миссияси ходимлари бўлган.

Истанбул яҳудий жамоаси манбаси The Jerusalem Post нашрига маълум қилишича, консулхона икки йилдан ортиқ вақтдан бери ёпиқ ва отишма пайтида у ерда ходимлар бўлмагани таҳмин қилинмоқда.

Туркия томони тергов бошлаган. Исроил Ташқи ишлар вазирлиги воқеа ҳақидаги маълумотларни текширмоқда

16:04 7.4.2026

Reuters: Россия Эронга яширин ёрдам кўрсатган

Россия Эронга яширин ёрдам кўрсатиб, спутниклардан олинган тасвирлар ва кибер операцияларда қўллаб-қувватлаётгани ҳақида Украинанинг разведка хизматлари ҳужжатларига таяниб, Reuters агентлиги хабар берди.

Маълумотга кўра, март ойи охирида рус спутниклари Яқин Шарқдаги 11 мамлакатда камида 24 марта кузатув олиб бориб, 46 объектни, жумладан АҚШ ҳарбий базалари, аэропортлар ва нефть қонлари бор. Шундан кейин Эрон ракета ва дрон ҳужумларини кучайтиргани таъкидланган.

Аммо агентлик бу маълумотларни мустақил равишда тасдиқлай олмаганини билдирган.

Шунингдек, 2022 йилда Россия Украинага уруш бошлаганидан бери Москва–Теҳрон ҳарбий ҳамкорлиги кучайгани, дронлар ва разведка маълумотлари бўйича келишувлар мавжудлиги айтилган.

АҚШ расмийси эса ташқи кўмак Американинг Эрондаги операциялар самарасига таъсир қилмаганини айтган.


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG