Линклар

Шошилинч хабар
25 Aprel 2026, Тошкент вақти: 22:40

Жонли ЕИ Украина учун 90 миллиард евролик кредитни маъқуллади

Дунё хабарларини Ozodlik билан кузатинг.

Жаҳондаги энг муҳим воқеа-ҳодисалар, сиёсий баёнотлар, можаролар ва халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар — барчаси ушбу жонли блогда тезкор янгиланиб боради.

Ozodlik халқаро кун тартибидаги асосий хабарлар, таҳлиллар ва муҳим маълумотларни кун давомида сизга етказади.

10:13 1.3.2026

Эронда жабрланганлар орасида Ўзбекистон фуқаролари йўқ

Ўзбекистоннинг Эрон Ислом Республикасидаги элчихонаси маълум қилишича, ҳозирги вақтда Эрон ҳудудида Ўзбекистоннинг 81 фуқароси бор.

Бу давлатдаги сўнгги воқеалар давомида жароҳатланган ёки вафот этган ўзбекистонликлар йўқ.

10:10 1.3.2026

Дубайга саёҳатга борган ўзбеклар

10:09 1.3.2026

HRANA: Эронда камида 133 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган

Human Rights Activists News Agency - HRANA тарқатган маълумотга кўра, АҚШ–Исроилнинг Эронга қарши уруши давомида камида 133 нафар тинч аҳоли ҳалок бўлган, 200 нафар фуқаро жароҳатланган.

Агентликнинг қайд этишича, мамлакатнинг 18 вилояти бўйлаб камида 59 та ҳужум рўйхатга олинган ва энг кўп ҳужум Теҳронда қайд этилган.

Маълумотга кўра, ҳужумга нишон бўлган объектлар орасида мактаблар ва болалар ҳамда ўқувчилар билан боғлиқ бинолар бор. Шунингдек, "шаҳар ҳудудлари ва бошқа фуқаровий жойлар, жумладан турар жой маҳаллалари ва иш жойларида" ҳам вайроналар кузатилган.

Минабдаги қизлар мактаби вайроналари, 28 феврал, 2026, Эрон
Минабдаги қизлар мактаби вайроналари, 28 феврал, 2026, Эрон
10:03 1.3.2026

Эрон ОАВ: Ислом инқилобий қўшинлари бош қўмондони ўлди

Эрон давлат ОАВлари сўнгги зарбаларда Ислом инқилобий қўшинлари (IRGC) бош қўмондони Муҳаммад Пакпур ҳамда Эрон Мудофаа кенгаши котиби Али Шамханий ҳалок бўлганини хабар қилди.

IRNA агентлиги хабарларига кўра, президент, суд ҳокимияти раҳбари ва Қўриқчилар кенгаши аъзосидан иборат янги тузилган вақтинчалик кенгаш олий раҳбар вафотидан кейинги ўтиш даврида раҳбарлик вазифасини ўз зиммасига олади.

Вақтинчалик бошқарув тартиби Эрон конституцияси қоидаларига асосланади ва янги олий раҳбар сайлангунга қадар давлатни бошқаришни назарда тутади.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG