Линклар

Шошилинч хабар
26 Aprel 2026, Тошкент вақти: 04:30

Жонли ЕИ Украина учун 90 миллиард евролик кредитни маъқуллади

Дунё хабарларини Ozodlik билан кузатинг.

Жаҳондаги энг муҳим воқеа-ҳодисалар, сиёсий баёнотлар, можаролар ва халқаро майдондаги сўнгги ўзгаришлар — барчаси ушбу жонли блогда тезкор янгиланиб боради.

Ozodlik халқаро кун тартибидаги асосий хабарлар, таҳлиллар ва муҳим маълумотларни кун давомида сизга етказади.

23:05 28.2.2026

Оқ Уй: Трамп ва Нетаньяҳу телефонда гаплашди

АҚШ Президенти Доналд Трамп бугун Исроил Бош вазири Бенямин Нетаняҳу билан телефон орқали гаплашди.

Бу ҳақда Оқ Уй матбуот котиби Каролайн Левиттнинг маълум қилишича, маъмурият Эрондаги вазиятни, миллий хавфсизлик жамоаси билан, яқиндан кузатишда давом этмоқда.

22:55 28.2.2026

Эрон ОАВ: 200 дан ортиқ одам ўлган

Эрон оммавий ахборот воситалари хабар беришича, АҚШ ва Исроил зарбаларида 201 киши ҳалок бўлган ва 747 киши жароҳатланган.

Исроилнинг фавқулодда хизматлари 94 нафар яраланган борлиги ҳақида маълумот берди, улар орасида ракета парчасидан жароҳатланган ўсмир ҳам борлиги айтилди.

Исроил томонига кўра, ҳозирга қадар 89 киши енгил жароҳатлан олган.

Теҳрон
Теҳрон
22:51 28.2.2026

Reuters: Ислом Инқилобий Қўшини қўмондони ўлган бўлиши мумкин

Рейтерс агентлининг Исроил ҳарбий операцияларига яқин икки манба ва бир минтақавий манбага таяниб хабар қилишича, Эрон мудофаа вазири Амир Насирзода ва Ислом Инқилобий Қўшини қўмондони Муҳаммад Пакпурлар Исроил зарбаларида ўлган бўлиши мумкин.

Сал аввал The Times of Israel нашри Эроннинг бу икки мулозими ва разведка раҳбари ўлган, деб хабар қилган эди.

Эрон мудофаа вазири Амир Насирзода
Эрон мудофаа вазири Амир Насирзода
22:46 28.2.2026

Эрон: мактабда ўлганлар сони 85 кишига етган

Эрон давлат телеканали хабарига кўра, жанубий Эрондаги мактабга қилинган ҳужум оқибатида ҳалок бўлганлар сони 85 кишига етган.

Бу ҳақда Эрон расмийлари баёнот бермоқда.

АҚШ Марказий қўмондонлиги матбуот котиби, қизлар мактабига зарба берилганидан хабари борлиги ва бу хабарлар текширилишини билдирди.


Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG