Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:58

Остонада ўнлаб одам ҳибсга олинди, интернет бир муддат ишламай қолди


26 ноябр куни кечқурун Қозоғистон пойтахтида ўнлаб одам ҳибсга олинди, деб хабар бермоқда маҳаллий ахборот воситалари.

Қозоғистонда ҳибслар президент Қосим-Жўмарт Тўқаев инаугурацияси кунда рўй берди. У 20 ноябрда ўтказилган сайловларда 81,31 фоиз овоз қозониб ғолиб чиққанди.

Остонадаги ҳибслар пайти ҳам мобил, ҳам стационар Интернет ишламай қолди.

Соат 20: 00 дан кейин Интернет тикланди.

Ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда собиқ МЕГА савдо-кўнгилочар маркази ҳудуди яқинида қўлга олинганлар акс этган видеолар тарқалмоқда.

ҚозТАГ агентлигининг хабар беришича, қўлга олинганлар “митинг ўтказишга уринган”.

“Власть” интернет нашрининг ёзишича, одамлар “марказ томон юришга уринганлар”.

Ҳибсга олинганлар Қозоғистондаги “Келажак меъморлари” лойиҳаси асосчиси деб кўриладиган тадбиркор Марат Абиевнинг тарафдорлари экани тахмин қилинмоқда.

Интернет-провайдерлар шанба куни пойтахтда интернетнинг вақтинчалик тўхтаб қолиши сабаблари ҳақида ҳозирча хабар бермади.

Остона полиция департаментидан ҳам ҳеч қандай изоҳ йўқ.

XS
SM
MD
LG