Линклар

Шошилинч хабар
11 август 2025, Тошкент вақти: 13:07

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Хитойнинг Huawei ширкати Россиядаги дўконларини ёпа бошлади

Хитойнинг телекоммуникация жиҳозлари ва смартфонлар ишлаб чиқарувчи Huawei ширкати Россиядаги расмий савдо нуқталарини ёпа бошлаган. Бу ҳақда РИА “Новости”га ширкатга яқин бўлган манба маълум қилган.

Қайд этилишича, шу кунгача Huawei Россиядаги 19 та дўконидан тўрттасини ёпган, қолганлар эса яқин ойлар ичида ёпилиши кутилмоқда.

Агентлик манбаси дўконлар ёпилишига асосан омборлардаги маҳсулот танқислиги ҳамда смартфонларга талаб пасайганини сабаб бўлганини айтган.

Петербургда Украинадаги урушни қоралаган православ руҳонийси ҳибсга олинди

Иоанн Курмояров
Иоанн Курмояров

Петербург суди Россия православ черкови руҳонийси Иоанн Курмояровни ҳибсга олиш тўғрисида қарор чиқарди.

Қайд этилишича, Украинадаги урушни Инжилга кўра тафсир қилган Курмояров Россия армияси ҳақида “фейк” тарқатиш моддаси бўйича айбланмоқда.

2020 йили руҳоний Россия қуролли кучларининг асосий черковини танқид қилиб, уни “бутпарастлар черкови” деб атаган эди.

Кейинроқ руҳоний мазкур черков устидан Россия Тергов қўмитасига ариза билан мурожаат қилган. Курмояров фикрича, черков фрескаларида руҳонийлар ўлимига алоқадор бўлган коммунистлар ва Қизил армия вакиллари акс этган, бу билан диндорларнинг ҳис-туйғулари таҳқирланган.

Сбербанк Хитой юанида пул ўтказишни тўхтатди

Россия “Сбербанк”и юандаги халқаро транзакцияларни тўхтатди. Бунга, Frank Media нашри хабарига кўра, Хитой банкининг Сбербанкка хизмат кўрсатишдан бош тортгани сабаб бўлган.

Қайд этилишича, мижозлар 7 июндан эътиборан юанда пул ўтказолмаяптилар.

Россия қўшинлари Украинага бостириб кирганидан кейин Сбербанк АҚШ ва Британиянинг санкцияси остига тушган, июнь ойи бошида эса Европа Иттифоқи уни SWIFT халқаро тизимидан узиб қўйган.

Сбербанк билан ҳамкорлик қилгани учун бошқа ташкилотлар ҳам иккиламчи санкциялар остига тушишлари мумкин.

Зеленский: Украина кучлари Россия кучларига Северодонецкда жиддий талафот етказмоқда

Владимир Зеленский
Владимир Зеленский

Украина президенти Владимир Зеленский украиналик ҳарбийлар Северодонецкда Россия кучларига жиддий талафот етказаётганини билдирди.

Зеленский ўзининг галдаги мурожаатида Северодонецкни “Донбассдаги курашнинг эпимаркази” деб атаган.

“Мавқеларимизни ҳимоя қилиб, душманга сезиларли талафотлар етказяпмиз. Бу шиддатли, оғир жанг бўлиб, у мазкур урушдаги энг қийин жанглардан биридир”, деган Украина президенти.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG