Линклар

Шошилинч хабар
29 июл 2025, Тошкент вақти: 22:00

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

"Азовсталь" мудофаачилари "уруш асирлари" деб тан олинди

Чоршанба куни Мариуполдаги Азовстал заводидан яна бир гуруҳ украиналик аскарлар эвакуация қилинди.

Россия ҳарбий машиналари ҳамроҳлигида бир неча автобус заводдан чиқаётгани тасвирлари пайдо бўлди.

Сўнгги ҳимоя тизими бўлмиш Азовстал заводини тарк этиш буюрилган украиналик жангчиларнинг кейинги тақдири ноаниқ бўлиб қолмоқда.

Руслар баъзи аскарларни Москва томонидан қўллаб-қувватланадиган айирмачилар назоратидаги собиқ колонияга олиб кетишган.

Украина аскарларни асирлар алмашиш орқали қайтаришга умид қилаётганини айтган бўлса, Россия уларнинг баъзиларини, ўз даъвосича, ҳарбий жиноятлар учун суд қилинишини айтди.

Ҳалқаро Қизил Хоч ташкилоти Азовсталдан эвакуация қилинган украин аскарларини “уруш асирлари” деб атади.

Минтақадаги айирмачилар етакчисига кўра, пўлат заводидан ҳали юқори даражали украин қўмондонларидан бирортаси чиқмаган.

Эвакуациядан олдин заводда 2000 киши борлиги тахмин қилинган. Ҳозирда “Азовсталь” ҳудудида қанча одам қолаётгани аниқ эмас. Американинг Урушни ўрганиш институти сўнгги ҳисоботида завод ҳануз бомбаланаётгани, бу украин ҳарбийларидан бир қисми мудофаани давом эттираётганидан дарак бўлиши мумкинлиги ҳақида ёзди.

Блогер мушук мукофот олди

Украиналик Степан лақабли мушук Каннда блогерлар мукофотига сазовор бўлди.

Степан харьковлик блогер мушук бўлиб, Instagram ва TikTokда унинг миллиондан ортиқ обуначилари бор. Албатта Степан, эгаси Анна ёрдамида машҳур бўлган.

Россия босқини чоғида уйлари снаряд тушиб вайрон бўлганидан сўнг Анна мушуги билан Францияга жўнаб кетган.

Ташаббускорлар Степаннинг Украинадаги уруш туфайли жабрланган уй ҳайвонлари учун 10 минг доллардан ортиқ ёрдам тўплагани эътирофга лойиқ эканини таъкидлаганлар.

Элчи Пристайко: Украинага миллион нафардан зиёд қочқин қайтди

Украинага миллион нафардан кўпроқ қочқин қайтиб борган. Бу ҳақда Украинанинг Лондондаги элчиси Вадим Пристайко Британия парламентида қилган чиқишида маълум қилди, деб ёзган ВВС.

Элчига кўра, Киев ва Харьков турғунларига қайтишга шошилмаслик тавсия қилинган, чунки бу шаҳарлардаги вазиятни тўла хавфсиз деб бўлмайди.

БМТнинг қочқинлари ишлари агентлиги маълумотига кўра, Украинани уруш бошидан бери 6,3 миллиондан зиёд одам тарк этган. Уларнинг кўпи Польша, Руминия, Россия, Венгрия, Молдова ва Словакияга чиқиб кетишган.

БМТ агентлиги Шенген ҳудудида одамлар эркин ҳаракатланаётганига эътибор қаратган, шу важдан тақдим этилган маълумотлар фақат Венгрия, Польша ва Словакия чегараларидан ўтган кишилар сонини акс эттиради, холос. Булар Украинага чегарадош мамлакат бўлиб ҳисобланади. Одамларнинг катта қисми, агентлик тахминича, кейинроқ бошқа мамлакатларга ўтиб кетишган.

АҚШ Конгресси Украинага 40 млрд доллар миқдорида ёрдам ажратиш қарорини маъқуллади

АҚШ Сенати Украинага 40 миллиард доллар ёрдам тақдим этишга оид қонунни қабул қилиб, имзолаш учун президент Жо Байденга йўллади.

Бу билан параллел равишда Оқ уй Киевга Қора денгизда Россия қамалидан халос бўлиш учун кемага қарши илғор ракеталарни бериш устида ишламоқда, дея хабар қилган Рейтер агентлиги ўз манбалари сўзларига таянган ҳолда. Америкалик уч амалдор ҳамда Конгрессдаги икки манба Вашингтон Украинага Boeing ширкати томонидан ишлаб чиқарилган “Harpoon” ҳамда Kongsberg ва Raytheon Technologies ширкатлари маҳсулоти бўлмиш NSM (Naval Strike Missile) кемага қарши ракеталарини тақдим этиш имкониятини кўриб чиқаётганини билдиришган.

Гудзон институтининг ҳарбий-денгиз эксперти Брайан Кларк Рейтер агентлигига Россия кемаларига таҳдид солиш учун 12 тадан 24 тагача “Harpoon” ракетаси “кифоя қилиши”ни айтган.

“Агар Путин қайсарлик қилишда давом этса, Украина Россиянинг энг йирик кемаларини ишдан чиқариши мумкин, чунки Қора денгизда улар яшириниши мумкин бўлган жой йўқ”, деган Кларк.

Айни пайтда 19 май куни “Катта еттилик”ка кирувчи мамлакатлар Украинага молиявий ёрдам ўлароқ 18,4 миллиард доллар ажратишга қарор қилишган, Британия бош вазири Борис Жонсон эса Киевга 1,3 миллиард фунт миқдорида қўшимча ҳарбий ёрдам пакети берилишини эълон қилган. Британия Украинага узоққа отувчи артиллерия, дронлар ва кемага қарши ракеталар тақдим этмоқчи.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG