Линклар

Шошилинч хабар
24 июл 2025, Тошкент вақти: 12:52

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

“Азов” полки аскари: “Таслим бўлиш - ўз жонингга қасд қилиш демакдир”

2 ойдан ортиқ Азовстал пўлат заводи ҳудудида қамалда ётган “Азов” полки жангчиси, “Настояшчее Время” телеканалига берган интервьюсида, “Таслим бўлиш – ўз жонингга қасд қилиш демакдир”, деди.

У, чамаси 50 ярадор аскар жуда оғир аҳволда экани, озиқ-овқат кунда бир маҳал еган тақдирда, 5 кунга етарлик қолгани, ичимлик суви аллақачон тугаб, аскарлар куни бир стакандан “техник” сув ичиб жон сақлаётганини айтди.

“Таслим бўлинг, деб буйруқ беришган тақдирда ҳам буни бажариб бўлмайди. Таслим бўлиш – ўзингни ўлдириш демак. Балки шунинг учун ҳам ҳеч ким бизга бунақа буйруқ бермаяпти. Биз қуршовдамиз, аммо бор захирамиз бу ердан чиқиб олишимизга етмайди. Масалан, ўқ-доримиз оз қолган. Жангга лаёқатли одамларимиз ҳам кўп эмас. Улар мудофаа учун кифоя қилади, аммо қуршовни ёриб ўтиш учун етарли эмас. Қолаверса, масалага дипломатик ечим топилишидан, сиёсатчиларимиз Мариуполдан чиқишимиз хусусида келишувга эриша олишидан ҳануз умид узмаганмиз”, деди Дмитрий Козацкий.

"Си Цзинпин ёрдам беришини сўраймиз!"

15 май куни ўтказилган матбуот анжуманида “Азовсталь” мудофаачиларининг рафиқалари, жангчиларни озод қилиш учун Кремлнинг асосий ҳамкори бўлган Хитой раҳбаридан ёрдам сўрашди.

“Бугун биз Си Цзинпинга мурожаат қиламиз, чунки у Россия президенти Владимир Путиннинг иқтисодий ҳамкори ва Путин у билан мулоқотга киришиши мумкин. Шунинг учун биз ундан самарали мулоқот ўтказишини ва жангчиларимизни Туркия каби учинчи давлатга олиб ўтишда ёрдам беришини сўраймиз. Эрдўғон бунга қарши эмас”, деди Ханна Ивлеева, украин аскари рафиқаси.

Россия ҳарбийлари қамалда ушлаб турган “Азовстал” заводи ҳудудида 600 га яқин украиналик жангчи бор. Украин Миллий гвардиясининг 12-оператив бригадаси командири Денис Шлеганинг айтишича, дори-дармон ҳам жуда оз.

Украина президенти Владимир Зеленский бу жангчиларни озод қилиш учун музокаралар ҳануз давом этаётганини билдирди:

"Биз халқимизни Мариуполдан, Азовсталдан қутқариш учун жуда қийин ва нозик музокараларни давом эттирмоқдамиз. Биз буни ҳар куни қиляпмиз. Асосийси, келишувлар бажарилди. Россиянинг Лвов вилоятига ракета зарбалари, Донецк вилоятидаги Ҳулиапол, Северодонецк, Лисичанск, шаҳарлари ва жамоаларининг ўққа тутилиши - Украина ҳар куни бошдан кечираётган босқинчиларнинг шафқацизлигини намоён қилади ва бу ваҳшийликлар фақат рус аскарларига бориб тақалади. Урушда омон қолганлар бу ёвузликни ўзлари билан Россияга олиб кетишади”.

Гаубицалар фронт чизиғида

Украина Мудофаа вазирлиги фронт линиясида қўлланаётган артиллерия қуроли - гаубицаларни намойиш қилди.

Видеода, украина аскарларининг АҚШдан яқинда борган M-777 гаубицалардан отаётгани акс этган. Рейтерс агентлиги ҳозирча бу видеода берилган маълумотларни мустақил манбалар орқали тасдиқлай олмаганини билдирди.

Аммо, АҚШнинг Киевдаги элчихонаси, Вашингтон ваъда қилган 90 та гаубица Украинага етказилгани, аксари фронт линиясида эканини тасдиқлаган. Бу қурол АҚШнинг Украинага яқинда берган 800 миллион долларлик ҳарбий ёрдам пакети доирасида етказилди.

M-777 артиллерия қуроли - ёпиқ жойдан туриб снаряд отиши ва узоқ масофадаги нишонни аниқ ура олиши билан аҳамиятлидир.

Украина Мудофаа вазирлиги: “Азовстал”дан ўнлаб ярадор ҳарбий олиб чиқиб кетилди

"Азовстал"дан украиналик ҳарбийларнинг эвакуация қилиниши
"Азовстал"дан украиналик ҳарбийларнинг эвакуация қилиниши

Мариуполдаги “Азовсталь” заводидан 53 нафар украиналик оғир ярадор ҳарбий Новоазовскка олиб чиқиб кетилган, яна 211 нафар ҳарбий гуманитар йўлак орқали Оленёвкага етказилган. Бу ҳақда Украина Мудофаа вазирлиги баёнот тарқатди.

Баёнотда номи келтирилган ҳар иккала аҳоли пункти ҳам айни пайтда Россия қўшинлари назорати остида. Вазирлик украиналик ҳарбийларни ватанига қайтариш учун асир алмашиш жараёни ўтказилишини билдирган. Бу орада “Азовсталь” ҳудудида ҳали ҳам анчагина украиналик ҳарбий қолмоқда, ҳозирда уларни қутқаришга ҳаракат қилинмоқда.

“Мариуполь ҳимоячилари қўмондонлик томонидан топширилган вазифаларнинг барчасини тўлалигича бажаришди. Афсуски, бизда “Азовстал”ни ҳарбий йўл билан қамалдан халос қилиш имкони йўқ”, деган Украина мудофаа вазири ўринбосари Анна Маляр.

Президент Зеленский 16 май оқшомидаги мурожаатида “Азовстал”дан эвакуация қилинган ҳарбийлар мавзусига қисқа тўхталиб ўтган.

“Умид қиламанки, йигитларимизнинг ҳаётини сақлаб қолишга муваффақ бўламиз. Бу ўринда украиналик қаҳрамонлар Украинага тирик ҳолда лозимлигини урғуламоқчиман. Йигитларни уйига қайтариш бўйича иш давом этмоқда, бу иш эҳтиёткорлик ва вақт талаб қилади”, деган Зеленский.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG