Линклар

Шошилинч хабар
22 июл 2025, Тошкент вақти: 10:25

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Элчи Антонов Россия Украинадаги урушда таслим бўлмоқчи эмаслигини урғулади

Анатолий Антонов
Анатолий Антонов

Россиянинг АҚШдаги элчиси Анатолий Антонов Россия Украинада “таслим бўлмаслиги”га ишончи комиллигини айтди. Унга кўра, Россиянинг АҚШдаги дипломатлари “олий бош қўмондон қуролли кучлар олдига қўйган барча вазифалар тўла-тўкис адо этилади”, дея ишонадилар.

“Соловьёв Live” телеканали ёйинида сўзлаган Антоновга кўра, АҚШ Россияни сулҳ музокараларига “ундамоқда”, аммо фақат ўз шартларини тиқиштиряпти. Элчининг иддаосича, Россияга учта шарт қўйилган: Украинада ҳарбий ҳаракатларни тўхтатиш, қўшинларни 24 февралгача эгаллаб турилган позицияларга қайтариш, шунингдек, “барча қилмишига тавба қилиш”. Элчи Антонов: “Бунақа капитуляция бўлган эмас, ҳеч қачон бўлмайди. Биз асло таслим бўлмаймиз, чекинмаймиз”, деган.

Россия Украина шарқида янги ҳужумларга тайёргарлик кўрмоқда, НАТО Украина ғалаба қозонишини башорат қилмоқда

Украина аскарлари.
Украина аскарлари.

Украина ҳукумати мамлакатнинг иккинчи йирик шаҳри бўлган Харьков атрофида Россия армиясига қақшатқич зарбалар беришда давом этаётганини маълум қилди. Айни пайтда президент Владимир Зеленский 15 май куни кечқурун берган баёнотида Россия қўшини Донбассни тўлиқ назоратига олиш учун янги ҳужумларга тайёрланаётганини айтди:

“Биз Россиянинг Донбассга уюштирадиган янги ҳужумларини қайтаришга тайёргарлик кўрмоқдамиз. Оккупантлар ҳалигача боши берк кўчага кириб қолганларини, улар “махсус амалиёт” деб атаётган операция аллақачон банкрот бўлганини англай олмаяптилар”,-деди Зеленский.

Украина президенти маслаҳатчиси Алексей Арестович Харьковдан чекинган рус бўлинмалари Донбасс йўналишига ташланаётганини билдирди.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг ташкилотга аъзо давлатлар расмийлари билан 15 май куни Берлинда ўтказган учрашувда “Уруш Москва режалаштирганидек бўлмаяпти”, деб айтди ва давлатларни Украинага ҳарбий кўмакни кучайтиришга чақирди.

16 май куни НАТО Эстонияда кенг кўламли ҳарбий ўқув машғулотларини бошлайди. Шу куни Брюсселда Европа Иттифқи ташқи ишлар вазирлари Украинадаги вазиятни муҳокама қилади. Мазкур учрашувда Россияга нисбатан янги санкциялар жорий этиш масаласи кўриб чиқилади.

БМТ: Украинадаги уруш туфайли ҳар 10 украиналикдан 9 нафари қашшоққа айланиши мумкин

БМТнинг Ривожлантириш дастури уруш туфайли Украина тараққиёти бир неча ўн йил орқага кетиши мумкинлиги тўғрисидаги ҳисоботини эълон қилди.

Ҳисоботда таъкидланишича, уруш оқибатида Украинадаги саноат корхоналарининг ярми тўлиқ ёпилган, қолганлари эса катта қийинчиликларни бошдан кечирмоқда.

Дастлабки таҳминларга қараганда, урушнинг чўзилиб кетиши ортидан ҳар 10 украиналикдан 9 нафари қашшоққа айланиши мумкин. Йигирма йиллик тараққиёт эса таҳдид остида қолади. Урушнинг ижтимоий ва иқтисодий оқибатларини бартараф этиш учун асрлар керак бўлади.

Россияда шаҳар кенгашини сариқ-кўк бўёққа бўяб кетишди

16 май куни, Россиянинг Украинага босқинига қарши бўлган фуқаролардан яна бири Евпаторияда шаҳар кенгаши биносига сариқ-кўк бўёқ сепиб кетди.

Тарихий бино фасадига бўёқ кечаси сочилган, ҳозир эса бўёқ ювиб ташлангани айтилмоқда. РИА Новости хабарига кўра, кузатув камералари ниқоб таққан бир кишини қайд этган.

Қримтатар халқ мажлиси раиси Рефат Чебаров ушбу хабарга “Кейинги сафар “Молотов коктейли” ҳам нишонга тегишини кутиб қоламиз”, дея изоҳ қолдирган.

Журналист Шура Буртиннинг “Медуза” учун ёзган мақоласидан иқтибослар олгани учун эса, Красноярдаги ТВК телеканали бош продюсери Вадим Востровга нисбатан Россия армиясини “камситиш”га доир модда бўйича баённома тузилди.

“Иш материалларига кўра, мен танимайдиган бир капитан билан майор “интернет тармоғини кўздан кечириш далолатномасига мувофиқ” VadimVostrov саҳифасида 32 фотосурат, 8 видео ва 74 та ҳавола борлиги (бутун телеграмни санаб чиқишибди, азаматлар!) “аниқланган”и ҳақида бир-бирига ҳисобот ёзган эмиш ва охир-оқибат капитан ила майор “Россия Федерацияси Қуролли кучларини камситувчи ахборотни фош этишган” эмиш”, деди Вадим Востров.

У иқтибос келтирган мақолада Буртин социолог билан бирга россияликлар урушни қўллаб-қувватлаши сабабларини англашга уринган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG