Линклар

Шошилинч хабар
17 июл 2025, Тошкент вақти: 19:34

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши россиялик ҳарбийларга қарши айбловлар текширилишига оид резолюцияни маъқуллади

БМТ Инсон ҳуқуқлари кенгаши Украина ҳудудидаги жанговар ҳаракатларда иштирок этаётган россиялик ҳарбийларга қарши айбловларни текширишга оид резолюцияни маъқуллади.

Бу ерда гап вақтинча Россия кучлари назорати остида қолган аҳоли пунктларида содир этилмиш жиноятлар ва инсон ҳуқуқларининг қўпол равишда бузилиши ҳолатлари юзасидан суриштирув ўтказиш ҳақида бормоқда.

Инсон ҳуқуқлари кенгашининг Киев талабномасига кўра чақирилган махсус сессиясида овозга қўйилган резолюцияни 33 та давлат вакиллари ёқлаб чиқишган. Хитой ва Эритрея резолюцияга қарши овоз берган. Кенгашга аъзо 47 та давлатнинг 12 таси эса овоз беришдан тийилган – улар орасида Ўзбекистон ҳам бор.

Резолюцияда БМТ вакиллари томонидан Украинада ҳужжатлаштирилган ўқотар қуролдан фойдаланиш, қийноқ, жинсий зўравонлик ва бошқа шафқатсизлик ҳолатлари эслатиб ўтилган.

Киевда 13 май куни Украина фуқаросини ўлдирганликда айбланаётган илк рус ҳарбийсига нисбатан суд бошланиши кутилмоқда

Терговнинг билдиришича, 2022 йилнинг 28 февралида сержант Вадим Шишмарин велосипедда мобил телефонида гаплашиб кетаётган 62 ёшли фуқарони бошидан отиб ўлдирган. Бу воқеа Сумск вилоятининг Чупаховка посёлкасида содир этилган. 21 ёшли Шишмаринни Украина Жиноят кодексининг 438-моддаси (“Уруш қонунлари ва тартибларини бузиш”) асосида судлашади.

Европа Иттифоқи Украинага яна 500 миллион евролик ҳарбий ёрдам кўрсатади

Бу ҳақда журналистларга Европа Иттифоқи ташқи ишлар мутасаддиси Жозеп Боррель маълум қилди. Германияда ўтаётган G7 саммитида иштирок этаётган Боррель бу пулга Киев танк ва артилерия каби оғир қуролларни сотиб олишини таъкидлади. Бу билан ЕИнинг Украинага кўрсатган ҳарбий кўмаги миқдори 2 миллиард еврога етади.

Боррель саммитда “Россияга жиддий босим кўрсатиш учун” иқтисодий санкцияларни кучайтиришга чақирди. Расмий Россия нефтини Европа Иттифоқига олиб кирилишига эмбарго қўйиш масаласида “оптимистик позицияда” эканини таъкидлади.

Британия Мудофаа вазирлиги: Россия олға силжишга муваффақ бўлмаяпти

Британия Мудофаа вазирлиги 13 майда Укрраинадаги жанглар юзасидан навбатдаги билдирувни тарқатди. Билдирувда, жумладан, Россия армияси Северский Донец дарёсини кечиб ўтишда муваффақиятсизликка учрагани айтилади.

“Душман қаршилик кўрсатиб турганида дарёни кечиб ўтиш ўта кетган таваккалчиликдир, Бу рус қўмондонларига Украинада шарқида тезроқ муваффақиятга эришиш учун босим кўрсатилаётгани белгисидир. Россия бу ерга Киев ва Чернигов вилоятидан олиб чиққан кучларини тўплаганига қарамай, сезиларли даражада олға силжий олмади”,-дейилади билдирувда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG