Линклар

Шошилинч хабар
15 июл 2025, Тошкент вақти: 09:17

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Ёниб кетган кўприклар

Украина ҳаво-десант кучлари қўмондонлиги 12 май, пайшанба куни Россиянинг ёниб кетган ҳарбий машиналари ва кўприклар акс этган суратларни тарқатди.

Қўмондонликка кўра, суратлар Донецк дарёси бўйида тасвирга олинган. Аммо, Рейтерс агентлиги тилга олинган ҳудудни мустақил равишда таслиқлай олмаганини хабар қилди.

Украина кучлари эълон қилган фотосуратларда Россия ҳарбий машиналари ва Украина шарқидаги кўчма кўприк вайрон қилинганини кўриш мумкин. Суратлардан, кўприк ва техниклар бир неча қисмга бўлиниб, сув остида қолганини кўриш мумкин.

“Настояшчее время” телеканали мухбири Юлия Горичева Днепропетровск вилоятидаги вазиятни хабар қилди:

“Россия қўшинлари Запорожье вилоятининг Камишеваха шаҳарчасига кечадан бери 15 та ракета йўллади. Кўплаб хусусий сектор иморатлари вайрон бўлди, зарбалардан бир киши ўлиб, яна бири яраланди. Днепропетровск вилоятининг бир неча тумани туни билан кассетали ва фосфорли снарядлар билан ўққа тутилгани хабар қилинди. Украина томони Харьков вилоятининг баъзи ҳудудларида қўшинлар Россия чегарасига чиққанини, баъзи жойларда чегарага яқин қолганини айтмоқда. Луганск вилоятининг Белогоровка тумани ҳудудидан Северний Донецк дарёси оқиб ўтади. Маҳаллий маъмурларга кўра, рус ҳарбийлари дарёдан ўтиб олиш учун бир неча марта понтон кўприк қурган ва ҳар гал кўприк ва ҳарбий техникалари билан бирга йўқ қилинган. “Кўприкни тайёр қилиб, ўта бошлаганларида артиллериядан ўққа тутиб, яксон қилдик. Бу ҳол бир неча марта такрорланди. Россиянинг понтон кўприклари, ўнлаб БТР ва танклар ҳамда аскарларига қўшиб ғарқ қилинди, дейди вилоят раҳбари Сергей Гайдай”.

12 май кунги жанглар:

  • Харьков вилоятида украин ҳарбийлари Россия чегарасига томон илгарилашда давом этди. Россия қўшинлари туни билан Днепропетровск вилояти шаҳарларини ўққа тутди.
  • Луганск вилоятида Рубежное, Северодонецк, Ореховое, Тошевка, Горское, Врубивка, Камишеваха, Первомайск учун қизғин жанглар давом этяпти, дея маълум қилди Луганск вилояти ҳарбий маъмурияти бошлиғи Сергей Гайдай.
  • Унинг сўзларига кўра, Россия қўшинлари Северодонецк ва Камишеваха томон силжишга муваффақ бўлган, аммо жанглар тўхтагани йўқ.
  • Украина махсус алоқа ва ахборот ҳимояси давлат хизмати ёзишича, Россия ҳарбийлари Кудряшовкани штурм қилмоқда ва Украина Қуролли Кучларини сиқиб қўймоқда. Россия томони ўзини “ЛХР” деб атовчи айирмачилар Рубежноени деярли тўлиқ назорат қилаётганини иддао қилди.
  • Уруш шароитиди томонлар бераётган маълумотларни мустақил манбалардан тезкор текширишнинг имкони йўқ.
  • 12 майга ўтар кечаси Россия ҳарбийлари Чернигов вилоятининг Новгород-Северский шаҳрини ўққа тутди. Вилоятдаги ҳарбий маъмурият раҳбари Вячеслав Чауснинг айтишича, зарбалар муҳим инфратузилма объектларига, мактаблар, хусусий уй ва маъмурий биноларга йўлланган. Ўлганлар ва ярадорларга оид маълумотлар аниқлаштирилмоқда. Жойларда қутқарувчилар ҳамда шифокорлар ишлаяпти.
  • Чернигов вилояти Россия босқинини биринчилардан бўлиб қарши олган эди. Вилоят бўйича 700 га яқин одам ўлди, ўнлаб кишилар ҳанузгача бедарак. Черниговнинг бир қисми бир ой мобайнида Россия оккупацияси остида қолди.
  • Донецк вилоятида Россия ҳарбийлари Лиман, Бахмут, Авдеевка, Северск ҳамда Кураховога ҳужумларни давом эттиришмоқда. Украина томонига кўра, Россия армияси Шимолий Донец дарёсидан ўтиб олиш учун Кременная яқинига понтон ва махсус техникаларни келтирган. Россиядан Донецк ва Луганск вилоятларига қўшимча кучлар ташлангани ҳақида 12 май куни эрталаб Чеченистон раҳбари Рамзан Қодиров маълум қилган эди.

"Украинадаги лабораториялар АҚШ молияси билан ишлаган"

Россия Мудофаа вазирлиги Украинадаги лабораториялар, Америка Қўшма Штатлари молияси билан биологик қурол ишлаб чиқарган, деган иддао билан айрим маълумотларни эълон қилди.

Вазирлик ўтказган матбуот анжуманида Россия Қуролли кучларининг радиация, кимё ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов, Украина амалда Ғарб давлатлари учун биологик қурол компонентларини яратиш ва янги дори воситаларини синовдан ўтказиш учун тажриба майдони, деб даъво қилди.

Россия Қуролли кучларининг радиация, кимё ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов
Россия Қуролли кучларининг радиация, кимё ва биологик мудофаа қўшинлари бошлиғи Игор Кириллов

Кирилловнинг иддаосича, АҚШ ҳукумати Украинада ҳарбий биологик қурол тадқиқотларини ўтказишдан манфаатдор ва бундай фаолиятни молиялаштирмоқда.

Россия Мудофаа вазирлиги, шунингдек, АҚШ мудофаа бўлими томонидан Украинанинг Харков шаҳридаги руҳий касалликлар шифохонасида тажриба ўтказилган, деб бир талай маълумотларни ошкор қилди. Вазирлик иддаосича, АҚШ тажрибаларида асосан 40 ёшдан 60 ёшгача бўлган, тўйиб овқатланмайдиган эркаклар гуруҳи иштирок этган.

“Тажрибалардан асл мақсадни яшириш мақсадида АҚШ мутахассислари касалхонага учинчи давлат орқали келишган”, деб даъво қилди Россия расмийси.

Россия Украинада уруш эмас, балки махсус ҳарбий операция ўтказиб келаётганини иддао қилади ва Кремл даъвосича, Украина ҳудудида АҚШнинг хавфли биологик фаолияти аниқланган. Россия томони кейинчалик, Украинадаги биологик лабораторияларни текшириш учун тўртта ишчи гуруҳ ташкил қилганини ҳам билдирган.

Украина ва АҚШ ҳукумати бу иддаоларни қатъиян рад этади. Россия томонини ўз иддаосини қувватлайдиган конкерт даллиларни тақдим этишга чақириб келади.

"Излар уруш жиноятлари содир этилганига асос бўлади"

БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссари Мишел Бачелет, шу кунга қадар Украина пойтахти Киев атрофида топилган мингдан ортиқ жасаддаги жароҳат ва ўқ излари уруш жиноятлари содир этилганига асос бўлади, деб баёнот берди.

Мишел Бачелет, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари
Мишел Бачелет, БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари

“Шу кунгача биргина Киев вилоятининг ўзида 1000 дан ортиқ тинч аҳоли жасади топилди. Одамларнинг баъзилари жангларда ҳалок бўлган, бошқалари эса қатл этилган. Яна баъзилар жанговар ҳаракатлар оқибатида орттирилган жароҳат ва вақтида тиббий ёрдам кўрсатилмагани сабабли вафот этган. Улар бир неча ҳафта ертўлаларда бўлишган. Рус аскарлари агар қочишга ҳаракат қилсалар, уларни зўрлаш ёки ўлдириш билан қўрқитган”, дейди БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари Мишел Бачелет.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG