Россия қўшинлари Донецк вилоятидаги пляжни ўққа тутди
Пляжда болалар ҳам бўлгани айтилмоқда.
Украина миллий полицияси маълумотига кўра, Россия армияси ўтган суткада вилоятнинг 18 аҳоли масканига 29 та артиллерия зарбаси йўллаган.
Хусусан, Авдеевкага саккизта зарба берилган, шунингдек Курахово, Красногоровка, Часов Яр, Славянск, Железное, Торецк, Курдюмовка, Нью-Йорк, Очеретино, Райгородок, Иванополье, Нелиповка, Новоселовка Первая, Первомайское, Пришиб, Федор, Хрестишче аҳоли масканлари ҳам ўққа тутилган.
Тинч аҳоли орасида қурбонлар ва ярадорлар бор.
Россияликлар “С-300” зенит-ракета тизимлари, “Град” ва “Ураган” ялпи ўт очиш тизимлари ҳамда артиллерия ва танклардан ўт очишмоқда.
Фуқаровий инфратузилмага мансуб 61 та объект – 40 та турар-жой биноси, иккита мактаб, кимё заводи, темир йўл, маъмурий ва хўжалик бинолари ва бошқа иншоотлар вайрон бўлган ва шикастланган.
Часов Яр шаридаги пляжга берилган зарбалар оқибатида болалар нобуд бўлгани ва яралангани маълум қилинган.
Италия собиқ бош вазири Украина уруши сабаб партияни тарк этди
Италия ташқи ишлар вазири Луижи Ди Майо “5 юлдуз ҳаракати” партияси раҳбари ва собиқ бош вазир Жузеппе Контени Италия ҳукуматининг Россияга қарши урушда Украинани дастаклашга қаратилган саъй-ҳаракатларини чиппакка чиқаришда айблаб, партия сафини тарк этди, дея маълум қилди Corriere della Sera.
“Биз қайси томондалигимизни белгилаб олишимиз
керак эди: босқинга учраган Украина тарафидамизми ёки босқинчи Россия тарафида. Бугун олдимизда оғриқли танлов турибди, бу ишни қилишимга тўғри келади деб сира ўйламагандим. Бугун мен ва “Ҳаракат”нинг кўплаб аъзолари партия сафини тарк этяпмиз, эртадан бошлаб партия мамлакатдаги етакчи сиёсий куч мақомидан айрилади. Биз хатоларга йўл қўя олмаймиз”, деди Ди Майо.
У партия аъзолигидан чиққан сиёсатчилар парламентда бош вазир Марио Драги ҳууматини қўллаб-қувватловчи янги гуруҳни шакллантиришини айтди. Италия ОАВларига кўра, янги гуруҳга 50-60 нафар депутат қўшилиши кутилмоқда.
Змеиний оролидаги Россия объектларига зарба берилди
Запорожье вилоятида икки тинч фуқаро Россия қўшинлари ишғол этган ҳудуддан чиқиб кетаётганида минага йўлиқиб портлаб кетди, дея маълум қилди вилоят прокуратураси. Улар оғир жароҳатлар билан касалхонага ётқизилган.
Россия армияси Суми вилоятидаги Краснопольск громадасига камикадзе донлар ёрдамида ҳужум қилди. Вилоят маъмурияти раҳбари Дмитрий Живицкийга кўра, тўрт киши жароҳат олган, улардан икки нафари оғир аҳволда.
Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”. Босиб олинган орол артиллерия зарбаларига тутилгани ҳақида аввалроқ Россия қўмондонлиги маълум қилган эди. Бироқ, Россия Мудофаа вазирлиги маълумотига кўра, душманнинг Змеиний оролига йўллаган барча зарба бериш воситалари йўқ қилинган, улардан ҳеч бири нишонга етмаган.
Американинг Урушни ўрганиш институти (ISW) маълумотига кўра, Россия қўшинлари шу ҳафтадаёқ Лисичанск шаҳри чеккасидаги аҳоли масканларига ҳужум қилиши мумкин. Экспертлар фикрича, Лисичанскни босиб олиш учун Россия армияси Украина қўшинлари билан узоқ жанг қилишига тўғри келади. ISW бу Мариупол ёки Северодонецкдаги каби қамал жанглари бўлади, дея тахмин қилмоқда.
Буюк Британия Россия делегациясига визани рад қилди
Буюк Британия ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг июль ойида бўладиган сессиясида иштирок этиши учун Россия делегациясига виза беришни рад этди.
Бу ҳақда Россия Федерациялар кенгаши халқаро муносабатлар қўмитаси раисининг муовини Владимир Жабаровга таянган ҳолда “Интерфакс” хабар қилди. Унинг айтишича, барча делегатлар Британиянинг санкция қўлланган шахслар рўйхатига киришади. Шу муносабат билан улар ассамблея раҳбарияти ва Россия ТИВдан Британияга кириш визасини бериш масаласини ўрганишни сўрашмоқда.
“Биз Буюк Британия ҳукуматидан “Россиянинг ЕХҲТ ПА делегацияси аъзоларига, улар мамлакатимизга қандай мақсадда келишларидан қатъий назар виза бера олмайиз”, деган мазмунда ярамас бир жавоб олдик”, деди Жабаров.
Эслатиб ўтамиз, ЕХҲТ Парламент ассамблеясининг 29-сессияси 2022 йил 2-6 июль кунлари Бирмингем шаҳрида бўлиб ўтади. Жабаровга кўра, сессияда Россия делегациясини аъзоликдан чиқариш масаласи қўйилиши мумкин.