Линклар

Шошилинч хабар
03 август 2025, Тошкент вақти: 05:11

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти ўз ҳисоботини эълон қилди

ISW
ISW

Урушни ўрганиш бўйича Америка институти 10 июн ҳолатига кўра Россиянинг Украинага босқинининг бориши ҳақидаги ҳисоботини эълон қилди. Ундаги айрим хулосаларга кўра:

- Россия қўшинлари Северодонецкда қуруқликдаги ҳужумларини давом эттирмоқда, аммо 10 июн ҳолатига кўра улар ҳали ҳам шаҳар устидан тўлиқ назорат ўрнатмаган;

- Россия армияси Славянск йўналиши бўйича ҳужум операциясини қайта бошлашга ҳозирлик кўрмоқда ва шаҳар шимолидаги бироз ҳудудни эгаллашга эришди;

-Шунингдек, рус қўшинлари Т1302 Бахмут-Лисичанск автомагистралини эгаллашга уринишда давом этмоқда ва магистрал яқинидаги аҳоли пунктларига ҳужум қилмоқда.

- Мудофаа вазирлигининг ҳисоботларига таяниб, Америка институти Россия қўшинлари Қора денгизнинг шимолий қисмида Кинбурн бурни устидан назорат ўрнатганини таъкидлайди. Келажакда бу русларга Қора денгиз соҳилларини назорат қилиш имконини беради, дейди таҳлилчилар.

Урсула фон дер Лайен Киевга келди

Европа комиссияси раҳбари Урсула фон дер Лайен шанба куни Киевга келди. У Украинанинг Европа Иттифоқига аъзолик аризасини муҳокама қилади.

"Киевга қайтганимдан хурсандман. Президент Зеленский билан биргаликда Украинани қайта тиклаш қучун зарур бўлган биргаликдаги ишлар ва Украина ўзининг Европа йўлида эришган ютуқлари ҳақида фикр алмашамиз. Европа сиз билан", деб ёзди у Твиттерда.

Бу Европа комиссияси раҳбарининг Киевга уруш пайтидаги иккинчи ташрифи - апрель ойида биринчи марта келган. Ғарб расмийларининг Украинага ташрифи олдиндан эълон қилинмайди, улар деярли ҳар куни содир бўлади.

Россиянинг 11 та аэропортидан парвоз қилиш учун тақиқ узайтирилди

"Росавиация" Россиянинг марказий қисми ва жанубидаги 11 та аэропортдан парвозлар амалга ошириш учун ўрнатилган тақиқни 18 июнгача узайтирди.

Идора маълумотига кўра, Анапа, Белгород, Брянск, Воронёж, Геленжик, Краснодар, Курск, Липетск, Ростов-Дон, Симферополь ва Элиста аэропортларига парвозлар чекланганича қолади.

24 февралда Россия Украинага бостириб кирганидан бери Россия ҳукумати мамлакат жанубидаги ҳаво ҳудудини фуқаролик самолётлари учун ёпиб қўйган эди. Чеклов ойлардан бери узайтириб келинмоқда.

Россия армияси Северодонецк ва Бахмут йўналишларида катта йўқотишларга учраган

Украина кучлари Донбасс мудофаасида Франциянинг узоқ масофадан аниқ нишонга оладиган "Цезар" замбаракларидан фойдаланмоқда.
Украина кучлари Донбасс мудофаасида Франциянинг узоқ масофадан аниқ нишонга оладиган "Цезар" замбаракларидан фойдаланмоқда.

Украина Қуролли кучлари Бош штаби маълумотига кўра, ўтган кун давомида Россия армияси Северодонецк ва Бахмут йўналишларида энг катта йўқотишларга учраган.

Хусусан, Северодонецк йўналишида рус армияси Новотошковское ва Орехов аҳоли пунктлари ҳудудларига ҳужум қилмоқда. Россия кучларининг Северодонецкга ҳужумлари ҳам давом этмоқда.

Бахмут йўналишида Россия Николаевка ва Камишевахага ҳужум қилиш учун қўшинларни қайта тўпламоқда.

Украина Қуролли кучлари билдирувига кўра, ўтган кун давомида Донецк ва Луганск йўналишларида Украина армияси Россияемен 14 та ҳужумни қайтарган.

Уруш шароитида Озодлик расмийлар маълумотини дарҳол текшира олмайди.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG