Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2025, Тошкент вақти: 14:02

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

АҚШ Россия Украинадаги урушни яқин орада тўхтатишига ишонмайди

АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.
АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен.

Украинада уруш тўхтамагунича АҚШ уни қўллаб-қувватлайди ва украин халқи ўзини ҳимоя қилиш учун самарали воситаларга эга бўлишига ҳаракат қилади. Бу ҳақда АҚШ давлат котиби Энтони Блинкен НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг билан 1 июнь куни Вашингтонда ўтказган қўшма матбуот анжуманида маълум қилди.

Блинкеннинг айтишича, АҚШ Украинадаги уруш “кўп ойларга” чўзилиб кетиши мумкинлигини эҳтимолдан соқит қилмайди. “Агар Россия агрессияни тўхтатиш йўлини танласа, уруш эртагаёқ тўхтар эди. Афсуски, ҳозирда биз буни кўрмаяпмиз”,-деди Блинкен.

Аввалроқ АҚШ президенти Жо Байден Украинага HIMARS замонавий ракета тизимини етказиб берилиши ҳақида баёнот берган. Мазкур ёрдамнинг умумий қиймати 700 миллион долларни ташкил этади.

Энтони Блинкен матбуот анжуманида Украина томони АҚШ томонидан берилаётган ракета тизимларидан Россия ҳудудидаги нишонларга зарба беришда фойдаланмасликка ваъда берганини таъкидлади.

НАТО Бош котиби Йенс Столтенберг эса президент Владимир Путин “Украинада ўзи хоҳлаган стартегик мақсадга эриша олмади, бунинг ўрнига у НАТОни ўз чегараларигача кенгайтиришга эришди" деб айтди.

Польша ҳукумати 1 июлдан иш топиш имкониятига эга бўлган украиналик қочқинларга нафақа тўлашни тўхтатмоқчи

Бу ҳақда Rzeczpospolita нашри Польша Ички ишлар вазирлиги ва қочқинлар ишлари бўйича вакил Павел Шефернакерга таянган ҳолда хабар берди. Уларга кўра, Польша ҳукумати украиналик қочқинларнинг кўпчилиги ўзини мустақил сезиш уун ишлашга тайёр.

Айни пайтда қочқинлар орасидаги кўп болали оилалар, ҳомиладор аёллар ва имконияти чекланган шахсларга нафақа тўлаш тўхтатилмайди. Украиналик қочқинларнинг ҳар бирига уй ижараси ва озиқ-овқат учун кунига 40 злотих (тақрибан 9,3 доллар) нафақа тўланади.

Берлин Украинага замонавий ҳавога қарши мудофаа воситаларини етказиб беради

Германия канцлери Олаф Шольц
Германия канцлери Олаф Шольц

Германия яқин вақт ичида Украинага замонавий ҳавога қарши мудофаа тизимини етказиб беради, дея билдирди канцлер Олаф Шольц 1 июнь куни бундестагда қилган чиқишида.

Шольцга кўра, бу каби тизим “бутун бошли шаҳар”ни ҳаво зарбаларидан ҳимоя қилишга қодир. Бу ерда гап “ҳаво-ҳаво” модификацияланган ракеталарни отувчи IRIS-T SL тизими ҳақида бормоқда. Мазкур тизимнинг икки хил – кичик(SLS) ва ўрта (SLM) ҳаракат радиуси модификациялари мавжуд.

Германия нашрлари маълумотига кўра, Берлин Украинага IRIS-T SLM тизимини етказиб беришни режаламоқда.

Аввалроқ Bild газетаси Украина IRIS-T SLM тизими етказиб берилишидан манфаатдор экани ҳақида ёзган. Тизим 40 километргача ҳаракат радиусига эга бўлиб, 20 километргача юксакликдаги нишонларни йўқ қилиш имконига эга.

Россиялик журналист Муратов Нобель медалини сотиб, пулини украиналик қочқин болаларга бермоқчи

Дмитрий Муратов Нобель медалини олиш чоғида, Осло, 2021 йил 10 декабри
Дмитрий Муратов Нобель медалини олиш чоғида, Осло, 2021 йил 10 декабри

“Новая газета” бош муҳаррири Дмитрий Муратовга берилган Нобель медали АҚШнинг Heritage Auctions кимошди уйи томонидан савдога қўйилди. Аукционда тушган маблағнинг барчаси украиналик қочқинларга ёрдам бериш бўйича UNICEF (БМТнинг Болалар жамғармаси) миссиясига топширилади.

Болаларни ҳимоя қилиш куни бўлмиш 1 июнда очилган савдо 20 июнь куни (Жаҳон қочқинлар куни) Манхэттендаги The Times Center’да бўлиб ўтадиган кимошди билан якунланади.

Россиялик журналист Дмитрий Муратов “демократия ва тинчлик шарти бўлган фикр эркинлигини ҳимоя қилиш бўйича саъй-ҳаракатлари учун” ўзига берилган медални сотиши ҳақида 22 март куни эълон қилган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG