Линклар

Шошилинч хабар
15 август 2025, Тошкент вақти: 17:59

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Зеленский: Украина шарқида ҳар куни 60-100 нафар аскаримиз ўлмоқда

"Украина шарқидаги жангларда ҳар куни 60-100 нафар аскаримиз ҳалок бўляпти, яна қарийб 500 жангчи яраланмоқда", деди президент Владимир Зеленский Newsmax нашрига берган интервьюсида.

“Ҳозирча мудофаа периметрларини сақлаб турибмиз”, деди Зеленский.

Президентга кўра, айниқса Северодонецк ва Лисичанскда энг мураккаб вазият юзага келган.

Урушаётган томонлар ўз талафотлари ҳақида жуда кам маълумот беришмоқда. Россия Мудофаа вазирлиги сўнгги марта март ойида талафотларини очиқлаб, мамлакат Украинада бир ярим мингдан ортиқ аскар йўқотганини тан олганди.

Апрель ойи ўрталарида Владимир Зеленский CNN телеканалига интервью бераркан, Россия босқини бошланганидан бери Украинанинг 2500 дан 3000 нафаргача ҳарби хизматчиси ҳалок бўлганини, яна 10 мингга яқин аскар турли даражада яраланганини айтган эди.

Уруш шароитида Озодлик можаро томонларининг талафотларига доир маълумотларни мустақил манбалар орқали тасдиқлаш имконига эга эмас.

Германия Украинага “энг замонавий” ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларини беради

Чоршанба куни Германия канцлери Олаф Шолц Германия Украинани замонавий зенит-ракета ва радар тизимлари билан таъминлашини маълум қилди:

"Келгуси ҳафталарда биз Украинга қўшимча қуроль-яроғ етказиб берамиз. Масалан, ҳозирда Германиядаги энг замонавий ҳаво мудофаа тизими бўлган ИРИС-Т тизимини етказиб беришга қарор қилинди. Бу Украинага йирик шаҳарларни Россия ҳаво ҳужумларидан ҳимоя қилиш имконини беради. Бу Германия федерал ҳукуматининг қарори".

Германия Украинага қурол етказиб беришни оширишни режалаштираётгани ҳақидаги баёнот Ғарбнинг Киевга етарлича ёрдам бермаётгани танқид қилиниши манзарасида рўй берди.

Шолцнинг сўзларига кўра, Германия Украинага душман артиллериясини аниқлашда ёрдам берадиган радар тизимларини ҳам етказиб беради.

Германия канцлерининг мазкур баёноти Украина кучлари Донбаснинг шарқий саноат минтақаси учун шиддатли жангларни давом эттираётган бир пайтда янгради.

Россиянинг Приморск ўлкасида Украинадаги урушга қарши чиққан депутатлар КПРФ фракциясидан чиқарилди

Москвадаги нуфузли "Коммерсант" газетасининг ёзишича, Приморье ўлкаси думасининг Коммунистлар (КПРФ) фракциядан бўлган депутатлари Леонид Васюкевич ва Геннадий Шульги фракция таркибидан чиқарилган.

Фракция раҳбари Анатолий Долгачев: “Депутатлар ўзларининг демарши билан партиямизнинг обрўсини тўқди, шунинг учун улар бизнинг сафимизда бўлиши мумкин эмас. КПРФ расмий позицияси Украинанинг денацификациясини тўлиқ қўллаб-қувватлашдан иборат”, - деб айтди.

Приморск ўлкаси губернатори Олег Кожемяко Украинадаги урушга қарши чиққан депутатларни “хоин” деб атади.

Приморск ўлкасида қонунчилик кенгашининг бир гуруҳ депутатлари 27 май куни Украинадаги урушни тўхтатишни талаб қилиб чиқишган эди.

Кенгаш йиғилиши чоғида КПРФ фракцияси аъзоси Леонид Васюкевич тўрт ҳамкасби номидан Владимир Путинга мурожаат қилиб, урушни тўхтатишни ва Россия қўшинларини Украина ҳудудидан олиб чиқиб кетишни талаб қилган эди.

Россия армияси Северодонецкнинг 70 фоизини босиб олди

Луганск вилоят ҳарбий маъмурияти бошлиғи Сергей Гайдай Северодонецк шаҳрининг 70 фоизини Россия армияси босиб олгани тўғрисида 1 июнь куни маълум қилди.

"Украин армиясининг бир қисми аввалдан тайёрлаб қўйилган ва ҳарбий жиҳатдан қулайроқ бўлган позицияга чекинди. Украин армиясининг бир қисми эса шаҳар кўчаларида жангларни давом эттирмоқда”,- деб ёзди Гайдай Телеграм каналида.

Унга кўра, Луганск вилоятининг яна бир муҳим шаҳри бўлган Лисичанск тўлиғича украин ҳарбийлари тмоонидан назорат қилинмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG