Линклар

Шошилинч хабар
16 август 2025, Тошкент вақти: 00:14

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Европа Иттифоқи Россиядан нефть импорт қилишни қисман тақиқлади. Сбербанк SWIFTдан ўчирилди

Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Франция президенти Эммануэл Макрон ЕИ саммитида. Бельгия, 20 май 2022 йил.
Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Франция президенти Эммануэл Макрон ЕИ саммитида. Бельгия, 20 май 2022 йил.

Европа Иттифоқи лидерлари 30 май куни ярим тунга яқин Россияга нисбатан санкцияларнинг олтинчи пакети юзасидан муросага эришди. Ҳозирча гап фақат сиёсий келишув тўғрисида бормоқда, янги санкциялар ҳали расман тасдиқлангани йўқ ва амалга кирмади.

Янги санкциаларга асосан Россиядан нефть импорт қилиш қисман тақиқланади ва Сбербанк SWIFTдан ўчирилади. Бу ҳақда Европа кенгаши раиси Шарль Мишель Твиттер саҳифасида маълум қилди.

Унга кўра, қисман тақиқ Россиядан сотиб олинаётган нефтнинг учдан икки қисмига таалуқлидир. Яъни, денгиз орқали Россиядан Европага етказилаётган нефтга тақиқ қўйилади. Бироқ “Дружба” қувури орқали нефть импорт қилиш давом этади. Россия нефтига қарам бўлган Венгрия мазкур қувур орқали нефть импортига эмбарго қўйилишига қарши чиқиб келаётган эди.

Еврокомиссия раиси Урсула фон дер Ляйен Твиттер саҳифасида мазкур қарор қабул қилинганини олқишлади. Унинг ёзишича, санкция ортидан йил охиригача Россиядан Европага импорт қилинаётган нефть ҳажми 90 фоизга камяди.

Bloomberg нашрининг маълум қилишича, нефть эмбаргоси ортидан Россия йилига 22 миллиард доллар даромаддан маҳрум бўлади. Айни пайтда Россия “Дружба” қувури орқали йилига 6 миллиард долларлик нефть сотади. Бу нефть Венгрия, Чехия ва Словакияга етказилади.

Европа Иттифоқи лидерлари Россиянинг йирик банки – Сбербанкни халқаро SWIFT тўлов тизимидан узиб қўйиш тўғрисида қарор қабул қилди. Бундан ташқари ЕИ ҳудудида Россиянинг давлатга қарашли яна уч ОАВи фаолияти тўхтатилди.

Россия армияси Славянск шаҳрига ракета зарбалари берди

Россия армияси Славянск шаҳрига ракета зарбалари берди. Бунинг оқибатида, дастлабки маълумотларга қараганда, уч киши ҳалок бўлди, олти киши яраланди. Расмийларнинг билдиришича, айни пайтда қурбонлар ва яраланганлар сонини аниқлаштириш ишлари давом этмоқда.

Озодлик радиоси украин хизмати мухбири Славянскка берилган ракета зарбаси оқибатларини видеога олди.

Россия Мелитополда Федерал миграция хизмати бўлимини очди

Иллюстратив сурат
Иллюстратив сурат

Ҳозирда россиялик ҳарбийлар назорати остида бўлган Мелитополда (Украина) Россия Федерал миграция хизматининг илк бўлими очилди. “Интерфакс” хабарига кўра, бўлим 31 майдан соддалаштирилган тартибда Россия фуқаролигини олиш учун ҳужжат қабул қилишни бошлайди.

“Россия президентининг фармони навбатдаги ноқонуний ҳужжат ҳамда ишғол этилган Херсон ва Запорожье вилоятлари турғунларини бу мамлакат фуқаролигини олишга очиқдан-очиқ мажбурлашдир”, дейилган эди Украинанинг вақтинча ишғол этилган ҳудудларини реинтеграция қилиш масалалари бўйича вазирлиги томонидан 26 май куни тарқатилган баёнотда.

Байден ўз мамлакати Украинага Россия ҳудудидаги ҳадафларга етиб бориши мумкин бўлган ракеталарни бермаслигини айтди

АҚШ президенти Жо Байден ўз мамлакати Украинага Россия ҳудудидаги ҳадафларга етиб бориши мумкин бўлган ракета тизимларини бермаслигини билдирди. Reuters агентлигининг ёзишича, бу ерда гап айнан қанақа қуроллар тўғрисида кетаётганига аниқлик киритган эмас.

Ўтган ҳафтада CNN ва Washington Post АҚШ Украинага юз милгача бўлган масофадаги нишонларга етиб бориши мумкин бўлган ракета тизимларини (хусусан, HIMARS ва MRLS) беришни режалаётгани ҳақида хабар қилишган. Аввалроқ Украина расмийлари АҚШдан айнан шу қуролларни сўрашган. Ироқ Оқ уй бундай қурол Россия ҳудудига ҳужум қилишда фойдаланилиши мумкинлиги юзасидан хавотир билдирган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG