Линклар

Шошилинч хабар
21 август 2025, Тошкент вақти: 19:35

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

БМТ: Россия босқини бошидан бери Украинада камида 3930 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлди

Россия қўшинлари Украина ҳудудига бостириб кирганидан буён ўтган уч ой ичида бу мамлакатда камида 3930 нафар тинч аҳоли вакили нобуд бўлган, яна 4532 киши тан жароҳати олган. Бу ҳақда БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича олий комиссари бошқармаси маълумот тарқатди.

Ташкилот қайдича, қурбонларнинг 1482 нафари эркак, 973 нафари аёл, 90 нафари қиз бола, 98 нафари эса ўғил бола. Айни пайтда яна катталардан 1218 нафар киши ҳамда 69 нафар боланинг жинсини аниқлашга ҳозирча муваффақ бўлинган эмас.

Хабарномада тинч аҳоли вакилларининг кўпи оғир артиллерия снарядлари, ракеталар портлаши ва ҳаво зарбалари натижасида нобуд бўлишгани қайд этилган.

БМТ вакиллари қурбонларга оид маълумотларнинг кўпи ҳали тасдиқланмагани ёки бошқармага етиб келмаганини эътиборга олган ҳолда, уларнинг ҳақиқий сони бундан анча кўп бўлиши мумкинлигини урғулашган.

Украинада Россия мудофаа вазири ўринбосари Евкуровнинг жияни ҳалок бўлди

Юнусбек Евкуров (архив сурати)
Юнусбек Евкуров (архив сурати)

Ингушетия ҳукумати Украинада Россия мудофаа вазири ўринбосари Юнусбек Евкуровнинг жияни Адам Хамхоев ҳалок бўлганини тасдиқлади. Евкуров аввал Ингушетия раҳбари лавозимида ҳам ишлаган.

“Десант-ҳужумчи рота командири Адам Хамхоев 20 майдан 21 майга ўтар кечаси Украинада ҳалок бўлди. У Рязань Ҳаво-десант қўшинлари битирувчиси бўлиб, Ульяновскда ҳарбий хизматни ўтаётган эди”, дейилган Ингушетия ҳукумати сайтида ёйинланган хабарномада.

Аввалроқ қатор нашрларда Хамхоев Ингушетияда дафн этилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди.

YouTube Украина урушини “махсус амалиёт” ўлароқ ёритаётган минглаб канални блоклаб қўйди

Россия Украина ҳудудига бостириб кирганидан буён ўтган уч ой ичида YouTube видеопортали урушга оид мавзуларни ёритиб бораётган 9 мингдан зиёд канални блоклади. 70 мингдан зиёд видео жанговар ҳаракатлар тўғрисида нотўғри маълумот тарқатилгани туфайли платформа модерациясидан ўтмаган. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар қилди.

Россия Мудофаа вазирлиги ва ТИВ билан боғлиқ каналларга урушни “халоскорлик миссияси” ўлароқ талқин қилганлари учун YouTube’га видео жойлаштириш вақтинча тақиқланган. Модератор урушни “махсус амалиёт” деб аташга ҳам рухсат беришмаяпти. Платформада россиялик журналист Владимир Соловьев ва унга яқин “таҳлилчилар”, шунингдек, Russia Today ва Sputnik каналлари блоклаб қўйилган.

Украина уруши бошидан бери Россияда “бир томонлик” авиачипта олиш ҳолати кескин кўпайди

Россиялик ҳарбийлар Украина ҳудудига бостириб кирган кундан бошлаб Россияда фақат “бир томонга” сотилган авиачипталар улуши кескин кўпайиб кетган. Бу ҳақда РБК саёҳат бизнеси бозорида фаолият юритувчи “Аэроклуб” ширкати вакилларидан олинган маълумотга таянган ҳолда хабар қилди.

Қайд этилишича, март ойида бу кўрсаткич 70 фоизга, апрель ойида эса 47 фоизга етган. Дейлик, пандемиядан олдин саёҳатчиларнинг фақат учдан бир қисмигина “икки томонлик (бориш-келиш)” эмас, балки “бир томонлик” авиачипта сотиб олар эди.

“Бир томонлик” авиачипта сотиб олган россияликлар асосан Қозоғистон, Туркия, Ўзбекистон, Исроил, Арманистон, Озарбайжон ва Бирлашган Араб Амирликларига йўл олишмоқда.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG