Линклар

Шошилинч хабар
22 август 2025, Тошкент вақти: 08:18

Украина ЕИга аъзоликка номзод мақомини қўлга киритди. Уруш хроникаси

Урушнинг 120-куни

Украинанинг Северодонецк шаҳрида жойлашган “Азот” заводидаги бомбапаноҳда 568 киши жон сақлаяпти, улар орасида 38 нафар ёш бола бор.

Украинанинг “Жануб” оператив қўмондонлиги Қора денгиздаги Змеиний оролига зарба берилганини билдирди. Айтилишича, “зарбалар Панцир С-1 зенит-ракета комплекси, радиолокация станцияси ва автомобиль техникасига теккан”.

АҚШда Украинадаги ҳарбий жиноятларни тергов қилиш учун махсус гуруҳ тузилади.

Ростов вилоятидаги Новошахтинск нефтни қайта ишлаш заводига учқичсиз дрондан зарба берилди.

Сўнгги кеча-кундуздаги ҳарбий ҳаракатлар:

Сўнгги кеча кундузда, Киев вилоятида ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишлаб кетди, Житомирда камида иккита портлаш юз берди – Малин шаҳри ҳудудига ракеталар тушди.

Сўнгги ҳарбий ҳаракатларни кузатаётган “Настояшчее время” мухбири Юлия Горичевага кўра, Россия ҳарбийлари Харьковни яна ўққа тутган, тинч аҳоли орасида қурбон ва ярадорлар бор.

“Украина Бош штабига кўра, энг қақшатқич жанглар Донбассда бўляпти: Донецк йўналишида катта куч тўплаган Россия армияси шаҳар ва қишлоқларни штурм қилишга ва қарши ҳужумга ўтишга уринмоқда, шунингдек авиация, миномёт ва снарядлардан зарбалар бермоқда. Кечанинг ўзида Донецк ва Луганск вилоятларида 50 дан ортиқ аҳоли маскани ўққа тутилди.

Луганск вилоятида чамаси 60 та уй зарар кўрган ёки вайрон бўлган. Вилоят раҳбари муттасил ўт очилаётгани сабабли айрим аҳоли масканларининг талафот кўламини аниқлаш имконсизлигини айтди. Дастлабки маълумотларга кўра, ўтган сутканинг ўзида Луганск вилоятида 13 нафар тинч фуқаро нобуд бўлиб, ўнларча киши яраланган”.

Россия Украина пойтахтидан чекинганидан бери, Донбас минтақасида кўпроқ ҳудудни қўлга киритишга уринмоқда, артиллерия ва зирҳли техникани ишга солмоқда.

Москва ўзининг босқинини Украинани фашистлардан тозалаш учун "махсус ҳарбий операция" деб атаган бўлса, Киев ва унинг Ғарбдаги иттифоқчилари, буни уруш учун асоссиз баҳона, деб келади.

Шойгу: “Азовстал”даги украин ҳарбийларидан 1908 нафари таслим бўлди”

Reuters агентлигининг хабар қилишича, Азовстал пўлат заводида бир неча ҳафта давомида рус қўшинларига қарши турган украиналик жангчиларни олиб чиқаётган 6 автобус пайшанба куни Донецк яқинида жойлашган Оленивка шаҳридаги собиқ колонияга етиб борган.

Айирмачи Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин, жангчиларнинг ярмидан кўпи таслим бўлгани, ярадор бўлмаганлар эса Россия назорат қиладиган Донетск яқинидаги колонияга олиб кетилганини айтди.

Россия Мудофаа вазири Шойгу эса, “Азовстал”даги украин ҳарбийларидан 1908 нафари таслим бўлди”, деб баёнот берди. Вазирга кўра, заводдан 177 нафар тинч аҳоли вакиллари, жумладан 85 аёл ва 47 нафар бола ҳам олиб чиқиб кетилган.

Украин ҳарбийлари Мариуполдаги сўнгги қаршилик ўчоғи бўлиб қолаётган “Азовсталь” заводи ҳудудидан 16 май санасида чиқа бошлаган эди. Украина расмийлари, бу ҳарбийлар кейинроқ асирларни алмаштириш доирасида мамлакатга қайтарилишини айтмоқда.

Россия томони эса, украин ҳарбийлари “асир тушди” демоқда, асир алмашиш ҳақида гапирмаётир.

Азовстал заводи жойлашган Мариупол шаҳри - денгиз қирғоғи бўйлаб жойлашган ва Қримгача бўлган ҳудудларни тўлиқ назорат қилишда - Россия учун муҳим нуқтадир. Шу боис, 24 февралдан бери шаҳар, оғир артиллерия зарбалари ва жангларга дучор бўлди, харобага айланди.

Урушдан олдин шаҳарда 430 минг атрофида аҳоли яшаган. Пушилиннинг айтишича, ҳозирда шаҳарда 200 минг киши қолган. Украин расмийлари эса аксинча шаҳарда 100 минг аҳоли қолганини айтмоқда.

Азов полки қўмондонларидан видеомурожаат тарқатди

Азов полки қўмондонларидан бири Святослав Паламар, 18 сониялик видеомурожаат эълон қилди ва ўзи ҳамда бошқа қўмондонлар ҳали ҳам завод ичкарисида қолаётганини билдирди.

"Муайян операция давом этмоқда, унинг тафсилотларини ошкор қилолмайман. Қўллаб қувватлаганликлари учун бутун дунёга ва Украинага раҳмат", деди у.

Юзлаб жангчи ҳамон Азовстал пўлат заводида қолмоқда. Таслим бўлган 1700 га яқин жангчининг тақдири эса номаълум. Завод ичида қанча жангчи қолаётгани ҳам номаълум.

Reuters агентлигининг хабар қилишича, Азовстал пўлат заводида бир неча ҳафта давомида рус қўшинларига қарши турган украиналик жангчиларни олиб чиқаётган 6 автобус пайшанба куни Донецк яқинида жойлашган Оленивка шаҳридаги собиқ колонияга етиб борган.

Айирмачи Донецк Халқ Республикаси раҳбари Денис Пушилин, жангчиларнинг ярмидан кўпи таслим бўлгани, ярадор бўлмаганлар эса Россия назорат қиладиган Донетск яқинидаги колонияга олиб кетилганини айтди.

Россия Мудофаа вазири Шойгу эса, “Азовстал”даги украин ҳарбийларидан 1908 нафари таслим бўлди”, деб баёнот берди. Вазирга кўра, заводдан 177 нафар тинч аҳоли вакиллари, жумладан 85 аёл ва 47 нафар бола ҳам олиб чиқиб кетилган.

Украин ҳарбийлари Мариуполдаги сўнгги қаршилик ўчоғи бўлиб қолаётган “Азовсталь” заводи ҳудудидан 16 май санасида чиқа бошлаган эди. Украина расмийлари, бу ҳарбийлар кейинроқ асирларни алмаштириш доирасида мамлакатга қайтарилишини айтмоқда.

Россия томони эса, украин ҳарбийлари “асир тушди” демоқда, асир алмашиш ҳақида гапирмаётир.

Украина суди россияликлар содир этган ҳарбий жиноятларга оид иккинчи ишни кўриб чиқади

Украинада Россия босқини иштирок этган россиялик аскарлар устидан иккинчи маҳкама жараёни бошланди. Полтава вилоят суди икки нафар асир ҳарбий Александр Бобикин ва Александр Иванов ишини кўриб чиқмоқда. Улар ҳам илк судланувчи Вадим Шишимарин сингари уруш қоида ва одатларини бузганликда айбланишмоқда, дея хабар қилган "Грати" нашри.

Тергов маълумотига кўра, 24 февраль куни россиялик ҳарбийлар “Град” ҳарбий машинаси ҳайдовчиси Александр Бобикин ва нишончиси Александр Иванов Харьков вилоятининг ўққа тутилишида иштирок этишган. Прокуратура баёнотига мувофиқ, уларнинг хатти-ҳаракатлари натижасида Казачья Лопань қишлоғидаги тураржой уйлари ва Ветеринарное қишлоғидаги лицей биноси вайрон бўлган. Айбланувчилар 12 йилгача озодликдан маҳрум этилиши мумкинлиги айтилмоқда.

Бобикин ва Иванов кетаётган ҳарбий колонна урушнинг илк куниёқ пароканда қилинган. Эртаси куни Иванов асирга тушган. Ярадор Бобикин эса яна бир неча кун Харьков четидаги “Солнечний” болалар тиббий-соғломлаштириш мажмуасида, кейин эса бўш квартирада яшириниб ўтирган. Украиналик ҳарбийлар уни ўша ердан топишган.

19 май куни бўлиб ўтган суд мажлисида Бобикин ҳам, Иванов ҳам ўзига қўйилган айбловларни тан олишган ҳамда қаерга отаётганларини билмаганларини иддао қилишган. Суднинг кейинги мажлиси 26 майга белгиланган.

Давомини ўқинг

XS
SM
MD
LG