Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 16:12

Британия мудофаа вазири: Путин ва генералларини нацистлар тақдири кутмоқда


Буюк Британия мудофаа вазири Бен Уоллес Россия қўмондонлиги ва президент Владимир Путин Украинада содир этилган ҳарбий жиноятлар учун жавобгар деб ҳисоблайди. Унга кўра, бу жиноятлар нацистларнинг Иккинчи жаҳон уруши йилларидаги ёвузликларига тенг кўрилиши мумкин.

Уоллес 9 май куни Лондондаги Миллий армия музейида чиқиш қилган.

“Украинага бостириб кираркан, Путин, унинг яқин мулозимлари ва генераллари фашизмга, 30-40 йиллардаги мустабид тузумга тақлид қилишмоқда, ўтган асрга мансуб тоталитар режимларнинг хатоларини такрорлашмоқда. Уларнинг тақдири ҳам охир-оқибат нацистлар тақдири каби якун топади”, дейилади вазирнинг олдиндан матбуотга вакилларига тақдим этилган нутқида.

Уоллесга кўра, Украинага қарши ушбу бесабаб агрессия, шунингдек уруш чоғида амалга оширилган ваҳшийликлар, жумладан, аёлларга ва болаларга қарши зўравонликлар Иккинчи жаҳон урушида қурбон бўлган россияликлар хотирасига ҳамда мамлакатнинг у бир пайтлар фахрланган обрў-эътиборигаа доғ туширади.

Британия вазири фикрича, Путин рус халқининг нацизмга қарши кураши тарихини ўз сиёсий мақсадларида қўллаш учун “ўғирлаган”. “Россия армиясининг хулқ-атвори барча профессионал ҳарбийларни ғазаблантиради. Россия қўмондонлиги трибуналга тортилиши шарт”, деб ёзади Уоллес.

XS
SM
MD
LG