Линклар

Шошилинч хабар
13 апрел 2024, Тошкент вақти: 05:44

KEGOC: Blackout Сирдарё ИЭСдаги носозлик туфайли бошланди


Қозоғистон Республикаси электр тармоқлари оператори шу йилнинг 25 январида минтақада электр узилиши сабабларини Сирдарё ИЭСда содир бўлган қисқа туташув билан боғлади.

Gazeta.uz нашрининг ёзишича, жанубий Қозоғистон, Ўзбекистоннинг кўплаб вилоятлари ҳамда Қирғизистонни қамраб олган ягона электр тизимидаги ўчиш айнан Сирдарё иссиқлик электр станциясидаги носозлик билан боғлиқ.

KEGOC нинг бугун оммавий ахборот воситаларига берган баёнотида: “25 январь куни Нур-Султон вақти билан 11:59 (Тошкент вақти билан 10:59)да «Ўзбекистонда юз берган қисқа туташув туфайли Сирдарё ИЭСида 6та энергоблокда ўчиш рўй берган ва буни оқибатида йўқотилган қувват жами 1500 МВтни ташкил қилган» дейилади.

Ширкатга кўра, Қозоғистон томони энергетик иншоотларга зарар бермаслик ҳамда жанубий вилоятларини электр қувватидан тўлиқ ўчиб қолишдан ҳимоялаш мақсадида мақсадида автоматик тизим транзитни узишга мажбур бўлган.

Жамбил, Олма-Ота, Қизил ўрда ва Туркистон вилоятларида муқобил тизим фаолияти йўлга қўйилгани боис электр станциялари иши тўхтамади ва умумий қуввати 1500 МВт бўлган электр ва иссиқлик таъминоти истеъмолчиларга етказилди.

«Қозоғистон жанубий ҳудудида тўлиқ узилишнинг олди олинди. 500 кВт кучланишли „Шимол — Шарқ — Қозоғистон Жануби“ транзити бўйича қувват узатиш йўқлиги туфайли мажбурий чекловлар тахминан 1800 МВтни ташкил этди.

Бироқ Ўзбекистон ва Қирғизистон энергетика тизимлари тўлиқ ўчди, истеъмолчилар электрдан узиб қўйилди», — дейилади KEGOC баёнотида.

Қозоқ ширкатининг иддаосича, Ўзбекистон энергетика тизимида ўчирилган қувват ҳажми 9600 МВт (100% истеъмол)ни, Қирғизистонда — 2600 МВтни (100% истеъмолни) ташкил қилган.

Шунингдек, ширкат ҳалокат рақамли майнинг билан шуғулланувчи истеъмолчилар фаолияти билан боғлиқ эмаслиги борасидаги хулосади собит.

Ўзбек матбуотига кўра, Абдулла Арипов бошчилигидаги Ҳукумат комиссияси ҳалокат сабабларини ҳамон ўрганаётгани борасида ёзмоқда. Айни пайтда ўзбек томони ҳам Сирдарё иссиқлик электр станциясидаги бузилишини рад этмаяпти.

KEGOC маълумотларига кўра, Қозоғистон Республикасининг ягона энергетика тизими тизимлараро электр узатиш линиялари орқали уланган ва ягона технологик режим билан бирлаштирилган МДҲ мамлакатлари ва бошқа мамлакатларнинг энергия уюшмасида параллел равишда ишлайди.

“Ўзаро иттифоқ ҳар бир давлат учун бу жуда катта иқтисодий фойда келтиради. Параллел фаолият қўшни давлатларда ортиқча электр энергиясини сотиш ёки сотиб олиш имконини беради. Бу эса барча тизимларга иқтисодий фойдадир » дейилади баёнотда.

27 январь куни оммавий ахборот воситаларига интервью берган қозоғистонлик эксперт Петр Своик минтақа ягона энергия халқаси таркиби ҳамда инқирознинг такрорланиши мумкинлиги борасидаги мулоҳазасини баён қилганди.

XS
SM
MD
LG