Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 13:37

Меркель Германия канцлери сифатида охирги марта Путин билан учрашди


Путин ва Меркель учрашуви. 20 август¸ 2021 йил
Путин ва Меркель учрашуви. 20 август¸ 2021 йил

20 август куни Москвага келган Германия канцлери Ангела Меркель Россия президенти Владимир Путин билан учрашди. Бу унинг канцлер сифатида Россияга қиладиган сўнгги расмий ташрифидир.

Расмий Берлин хабарига кўра¸ Меркель ва Путин икки томонлама алоқалар, коронавирус пандемияси ва халқаро масалалар, жумладан Афғонистондаги вазият ҳамда Шарқий Украинадаги можарони бартараф этиш бўйича тўхтаб қолган сулҳ жараёнини муҳокама қилган.

Кун тартибида қурилиши якунланаётган “Шимолий оқим-2” газ қувури масаласи ҳам бор.

Россиядан сўнг Меркель 22 август куни Донбассдаги можарони ҳал қилиш масаласида Володимир Зеленский билан музокара ўтказиш учун Украинага жўнаб кетади.

Германия канцерининг Путин билан учрашувида Навальний мавзуси ҳам кўтарилгани айтилмоқда. Меркель ўтган йилдан бери бир неча марта Россия сиёсий раҳбариятини таниқли мухолифатчини озод этишга чақирган.

XS
SM
MD
LG