Линклар

Шошилинч хабар
23 апрел 2024, Тошкент вақти: 15:45

Ҳукумат ўтказмасликни тавсия қилган Наврўз байрами Қашқадарёда ўқитувчилар пулига ўтказилди (ВИДЕО)


Қашқадарёнинг Қарши шаҳри марказидаги Алишер Навоий боғи ҳамда "Ice Park" ҳудудида 19 март куни Наврўз байрами ўтказилди.
Қашқадарёнинг Қарши шаҳри марказидаги Алишер Навоий боғи ҳамда "Ice Park" ҳудудида 19 март куни Наврўз байрами ўтказилди.

Қашқадарёнинг Қарши шаҳри марказидаги Алишер Навоий боғи ҳамда "Ice Park" ҳудудида 19 март куни ўтказилган Наврўз байрамини уюштириш учун, маҳаллий мактаблар ўқитувчиларининг хабар қилишича, улардан пул йиғилган.

Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими мудираси Наргиза Самадова Озодлик саволларига жавобан Наврўз тадбирини уюштиришга мактаблар жалб этилганини тасдиқлади, лекин бунинг учун ўқитувчилардан пул йиғилган, деган иддаоларни рад қилди.

Қаршидаги Наврўз тадбири Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлаган кезда ўтказилди.

Икки кун олдин ҳукумат мажлисида вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрамини ўтказилмаслик, тадбирларни фақат маҳаллаларда ўтказиш ҳақида кўрсатма берилганди.

Озодлик билан суҳбатда бўлган қашқадарёлик мактаб директорларидан бири, Қаршидаги Наврўз тадбирида улар учун ажратилган павильонни атлас ва адраслар билан безаш учун ўз чўнтагидан 800 минг сўм ҳаражат қилганини айтди.

"Менга 30 метр адрас олиб келасан дейишди. Шунга кетадиган ҳаражатни муаллимларга оғир бўлмасин деб, ўзимни чўнтагимдан тўлавордим. Чунки, муаллимларга ҳозир шундоқ ҳам оғир бўляпти", деди лавозимидан бўшатилишидан қўрқиб исмини очиқламаслигимизни сўраган мактаб директори.

Қарши шаҳри марказидаги Алишер Навоий боғи ҳамда "Ice Park" ҳудудида 19 март куни Наврўз байрами ўтказилди.
Қарши шаҳри марказидаги Алишер Навоий боғи ҳамда "Ice Park" ҳудудида 19 март куни Наврўз байрами ўтказилди.

Қаршидаги бошқа бир мактабнинг ўқитувчиси эса, вилоятдаги давлат идоралари раҳбарлари, Тошкентдан келган санъаткорлар ҳамда вилоят ҳокимининг тадбирга келиши муносабати билан кўргазмалар, шунингдек, турли озиқ-овқат ва миллий таомлар тайёрлаш мактаб ўқитувчилари ва ўқувчилар ўз зиммасига тушганини айтди:

"Кеча 18 март куни соат 8:30 дан истироҳат боғи ва "Ice Park"га бордик. Эрталаб соат 8: 30 дан бошланган тайёргарлик кечаси соат 21: 00 гача давом этди. Кечаси билан кўргазмаларни тайёрлаб чиқдик. Бизнинг уйимиз ва бола-чақамиз йўқми? Қачонгача ўқитувчилар ўзини мажбуриятидан ташқари ишларга жалб этилади. Аҳир бундай тадбирларни ўтказишга масъул ташкилотлар наҳотки вилоятда топилмаса?! Маданият бошқармасини куни яна педогогларга қолибдида. . . "

"Мажбурий эмас"

Қарши шаҳридаги мактаб директорларининг ички Телеграм каналига 17 март куни жойланган маълумотда мактабларга Наврўз павильонларини безаш ихтиёрий экани айтилган.

Қаршидаги мактаб директорларининг ўзаро маълумот алмашиниши учун очилган телеграм гуруҳига жойланган маълумот.
Қаршидаги мактаб директорларининг ўзаро маълумот алмашиниши учун очилган телеграм гуруҳига жойланган маълумот.

Лекин, Озодлик билан суҳбатда бўлган қашқадарёлик ўқитувчининг айтишича, мактаб раҳбарияти тепадан гап эшитмаслик ва иш жойини йўқотиб қўймаслик учун Халқ таълими бошқармасидан келган топшириқларга эътироз билдиролмайди.

“Наврўз руҳидаги расмлар, гуллар, майсалар, миллий матолар билан безадик. Репетиция қилиш учун ўқувчилар бир неча кунлаб дарслардан қолишди. Ўша таомларни пиширишга ўқитувчилар ҳам ўқувчилар ҳам оввора бўлди. Бундай жамоат ишлари ўқитувчиларнинг жон-жонига тегиб кетган. Лекин, қилмайман деб кўрингчи,” - дейди муаллим.

Қаршидаги Наврўз тадбирида ажратилган жойлар учун барча ҳаражатлар мактаб директорлари зиммасига юклатилган.
Қаршидаги Наврўз тадбирида ажратилган жойлар учун барча ҳаражатлар мактаб директорлари зиммасига юклатилган.

Ўзбекистон президенти ва ҳукумат томонидан тақиқланганига қарамай, Ўзбекистоннинг айрим вилоятларида ўқитувчилар ва халқ таълими ходимларини ўз вазифасидан ташқарида бўлган ишларга жалб қилиш ҳолатлари кузатилмоқда.

Президент Шавкат Мирзиёев раислигида 2018 йилнинг 17 июль куни ўтказилган умумий ўрта таълим тизимини ислоҳ қилиш ва ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилишда ўқитувчиларнинг турли назорат органлари томонидан текширувини чеклаш, ободонлаштириш ишларига ўқитувчиларни жалб қилиш, турли йиғилишларда иштирок этиш, обуна кампанияси ва ўзларининг ваколатлари доирасида бўлмаган бошқа ишларга жалб қилишни тақиқлаш зарурлиги таъкидланган эди.

"Пул йиғиш умуман бўлгани йўқ"

Қарши шаҳар Халқ таълими бўлими мудираси Наргиза Самадова Наврўз тадбирини ташкиллаштиришга мактаблар жалб этилганини тасдиқлади, лекин бунинг учун ўқитувчилардан пул йиғилгани ҳақидаги иддаоларни рад этди.

"Адрасга пул йиғилмади. Олдиндан қилинган, ўтган йилги декарацияларни олиб келишди. Болалар ясаган суратларни, мактабдаги қушларини олиб келишди. Овқат умуман тақиқланди. Ўқувчилар ўзларини расм намуналаридан олиб келсин дейилди. Бу мажбурий эмас дедик. Пул йиғиш умуман бўлгани йўқ", - деди Самадова.

Қаршида Наврўз байрами
Илтимос кутинг
Киритиш (Embed)

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:00:34 0:00

Ўлат пайтидаги базм

Қаршидаги Наврўз тадбири Ўзбекистонда коронавирусга чалиниш ҳолатлари яна кўпая бошлаган кезда ўтказилди.

Озодликка юборилган суратларда Наврўз сайлига йиғилганлар орасида масофа йўқлиги ва кўпчилиги ниқобсиз экани кўринади.

Қашқадарёнинг Қарши шаҳри марказидаги Алишер Навоий боғи ҳамда "Ice Park" ҳудудида 19 март куни Наврўз байрами ўтказилди.
Қашқадарёнинг Қарши шаҳри марказидаги Алишер Навоий боғи ҳамда "Ice Park" ҳудудида 19 март куни Наврўз байрами ўтказилди.

Қаршидаги Наврўз тадбирида бўлган маҳаллий блогерлардан бири вилоят ҳокими Зоир Мирзаев тадбирга келиб, арқон тортиш миллий ўйинида шахсан қатнашганини айтди.

"Арқон тортиш, кураш, камон отиш мусобоқалари бўлди. Ҳоким Мирзаев келди. Одамлар орасида масофа умуман сақланмади. Кўплар макса ҳам тақиб келмади", - дейди блогер.

Расмий хабарларга кўра, Ўзбекистонда кундалик коронавирусга чалиниш ҳоллари яна ортган. Ўтган 18 март куни 124та янги ҳолат аниқланган. Бу жорий йил ҳисобидан қайд этилган энг юқори кўрсаткичдир.

Ўзбекистон Бош вазири Абдулла Арипов 17 март кунги селектор мажлисида Республика махсус комиссияси томонидан вилоят ва туман марказларида Наврўз умумхалқ байрами ўтказилмаслик, фақат маҳаллаларда кичик сумалак сайллари билан чекланишни тавсия этгани ҳақда маълум қилганди.

XS
SM
MD
LG