Линклар

Шошилинч хабар
25 апрел 2024, Тошкент вақти: 20:37

UzAuto Motors ходимлари ойлик қисқаришига норозилик сифатида иш ташламоқчи (ВИДЕО)


"UzAutoMotors" олдида норозилик акцияси ўтган йилнинг июнь ойида ҳам бўлганди. 2020 йил, 27 июнь, Асака шаҳри.
"UzAutoMotors" олдида норозилик акцияси ўтган йилнинг июнь ойида ҳам бўлганди. 2020 йил, 27 июнь, Асака шаҳри.

6 март куни Андижоннинг Асака шаҳридаги UzAuto Motors АЖга қарашли Транспорт ташувлари бошқармасининг ҳайдовчи ходимлари иш ҳақи ва раҳбариятидан норози бўлиб, автотураргоҳ олдида тўплангани акс этган видео ижтимоий тармоқларда тарқалди.

Видеода UzAuto Motors ишлаб чиқарган автомобилларни турли ҳудудларига ташувчи юк машина ҳайдовчилари маошлари кескин тушиб кетганидан норозилик билдиришади.

"Бир ойлик иш ҳақим 20 минг сўм чиқибди, баъзиларга 450 сўм иш ҳақи тўланган. Аввал ҳам шунақа қилишган эди. Ҳайдовчилар ойлигидан 800 минг сўмдан ушлаб қолинган. Бизни ҳақорат қилишмоқда", – дейди видеода норозилардан бири.

Ҳайдовчилар беш ой аввал ойликларнинг икки баравар қисқаргани юзасидан Касаба уюшмалари федерациясига мурожаат қилганликлари, лекин ҳеч қандай натижа бўлмаганини айтишади.

UzAutoMotors компанияси норози бўлиб чиққанлар видеомурожаатини ўрганаётганини билдирди.

Ширкатнинг билдиришича, иш ҳақидан қарздорлик мавжуд эмаслиги, жорий йилнинг февраль ойи учун иш ҳақи ўтган ойнинг 20-санасида аванс тариқасида, март ойининг 5-санасида тўлиқ тўлаб берилгани аниқланган.

Ўтган йил июнь ойида ҳам UzAutoMotors автомобиль заводи қаршисида норозилик пикети бўлган.

Унинг қатнашчилари завод раҳбариятини ишчиларни худди концлагердагидай ишлатганликда айблашганди.

Ўзбекистондаги корхоналарда ойликлар берилмаётгани юзасидан норозиликлар бундан олдин ҳам бўлган.

Ўтган йил октябр ойида Қашқадарё вилояти Ғузор туманида қурилаётган Uzbekistan GTL заводида ишчилар ғалаён кўтарганди.

Ишчилар норозилигига ойликлари вақтида берилмагани ҳам сабаб бўлгани айтилган.

XS
SM
MD
LG