Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 17:39

Вазир Тошқулов талаба қиз ва болаларнинг бир қаватда яшашини “уятли” деб атади


Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов
Олий ва ўрта-махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов

Ўзбекистон Республикаси Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов ётоқхоналарда ўғил болалар ва қизларнинг битта қаватда яшашини “жуда уятли” деб атади. Олий таълим муассасалари ректорлари билан ўтказилган ёпиқ суҳбат жараёнида талабалар уйларидаги ҳолатга тўхталган вазир мазкур ҳолатни кескин танқид қилган. Бу ҳақда маҳаллий нашрлар хабар қилди.

Айни пайтда ўзининг ижтимоий тармоқларда танқидларга нишон бўлишини тахмин қилган вазир: «Қизингиз ўғил бола билан битта хонада овқат тайёрлашини хоҳлармидингиз? Қизингиз ўғил болаларга ҳар куни овқат пишириб беришини хоҳлармидингиз? Кирини ювишини хоҳлармидингиз?», — деди ректорларга қарата.

Сўнгги бир ойда вазир этиб тайинланган Тошқулов олий таълим тизимида барчасини ислоҳ қилиш учун 3 ой кифоя эканини айтиб, жамоатчиликнинг эътиборини ўзига қаратган.

Ижтимоий тармоқлар қаҳрамони бўлган вазир талаба қизларнинг хорижлик меҳмонларни кутиб олишга жалб қилиниши масаласидаги Тошкент шаҳар ҳокими Ортиқхўжаевнинг ташаббусини танқид қилиб, бу ишни мажбурий меҳнатга тенглаштирганди.

Шунингдек, вазир Парламентга сайловлар кампанияси даврида таълимдан Ислом дини билимлари олиб ташлангани борасидаги танқидлари билан ижтимоий тармоқ қатламларининг олқишига сазовор бўлганди.

XS
SM
MD
LG