Линклар

Шошилинч хабар
27 ноябр 2020, Тошкент вақти: 19:35

Тоғли Қорабоғ: Озарбайжон қўшини Ағдамда. Россия кучлари муҳим йўлни назорат қилмоқда


Озарбайжон қўшини Ағдамга кириб бормоқда.

Озарбайжон қўшинлари 20 ноябр куни арманлар бўшатган Ағдам туманига кириб борган. Айни пайтда Россия тинчликпарвар қўшинлари Тоғли Қорабоғдаги муҳим йўлни назорат қилишга киришган.

Россия воситачилигида 9 ноябрда имзоланган тинчлик шартномасига биноан Озарбайжон ҳарбийлари Тоғли Қорабоғ билан чегарадош Ағдам туманига киритилди.

Бу ҳақда 20 ноябрь куни Озарбайжон Мудофаа вазирлиги маълум қилди. Қарийб ўттиз йил арманлар назорати остида бўлган Ағдам Озарбайжонга қайтиб берилиши кутилаётган Тоғли Қорабоққа туташ уч туманнинг биридир.

"Озарбайжон Республикаси президенти, Арманистон Республикаси бош вазири ва Россия Федерацияси президенти томонидан имзоланган уч томонлама баёнотга биноан, 20 ноябрь куни Озарбайжон армияси бўлинмалари Ағдам туманига киритилди", дейилади вазирлик баёнотида.

Озарбайжон қўшинлари Ағдамга киритилишидан бир кун олдин Арманистон аскарлари ва танклари ҳудудни тарк этган эди.

Бу орада Арманистон мудофаа вазири Давит Тоноян истеъфога чиқди. Тоноян ушбу лавозимда 2018 йил май ойидан бери ишлаб келаётган эди.

Ағдамдаги этник арман қишлоқ турғунларига ўз уйларини тарк этиш учун атиги бир неча кун вақт берилди. Улар жиҳозларини транспорт воситаларига ортиб, ҳудудни тарк этишдан олдин уйлар ва бошқа иморатларга ўт қўйишди.

Россия воситачилигида имзоланган тинчлик шартномаси икки қўшни давлат ўртасида олти ҳафта давом этган жангларга барҳам берди.

9 ноябрда имзоланган келишувга биноан, Озарбайжон қўшинлари жанглар давомида Тоғли Қорабоғ ва унинг атрофида қўлга киритган барча ҳудудлар Боку назоратига қайтади.

Арманлар Тоғли Қорабоғнинг шарқида жойлашган Ағдамдан ташқари, 25 ноябрга қадар ҳудуд ғарбида жойлашган Калбажар туманини, 1 декабрга қадар эса Лочин туманини тарк этишлари керак. Боку тўқнашувлар давомида яна тўрт туманни назоратига олди.

Келишувга кўра, Россиянинг 2 мингга яқин тинчликпарвар аскарлари Тоғли Қорабоғда хавфсизликни таъминлаш учун 5 йил муддатга сафарбар қилинади. Россия тинчликпарвар қўшинлари, шунингдек, Тоғли Қорабоғни Арманистон билан боғлайдиган ягона йўл – стратегик Лачин коридорини ҳам қўриқлайди.

Тоғли Қорабоғ халқаро миқёсда Озарбайжон ҳудуди ўлароқ тан олинган. Бугунги кунда минтақада яшаётган аҳолининг аксарият қисмини этник арманлар ташкил этади. Улар Озарбайжон ҳукмронлигини тан олмай келадилар.

1994 йилда якунланган уруш давомида Озарбайжон қўшинлари ва озарбайжонлик оддий фуқаролар ҳудуддан сиқиб чиқарилган. Ўшандан бери этник арманлар Арманистон кўмаги билан ҳудудни бошқариб келмоқдалар.

Жорий йилнинг 27 сентябрида Арманистон ва Озарбайжон ўртасида навбатдаги ҳарбий тўқнашувлар бошланиб кетди. Жангларда минглаб аскар ва тинч аҳоли вакиллари нобуд бўлди. Озарбайжон ўз ҳарбий йўқотишларини очиқлагани йўқ.

Россия тинчликпарвар кучлари стратегик йўлни назорат қилмоқда

10 ноябрь куни тинчлик битими имзолангандан сўнг, Россия президенти Владимир Путин тинч аҳоли орасида ҳалок бўлганларнинг сони 4 минг кишидан ошганини айтди.

Россия тинчликпарвар кучлари стратегик йўлни қўриқлашга киришди.
Россия тинчликпарвар кучлари стратегик йўлни қўриқлашга киришди.

Тўқнашувлар туфайли ўн минглаб этник арман ўз уйини тарк этишга мажбур бўлди. Бу эса Арманистон ва Тоғли Қорабоғ ҳокимиятига иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий босимни кучайтирди.

Россия тинчликпарвар кучлари Арманистонни Тоғли Қорабоғ билан боғлаб турувчи йўлга сафарбар қилинди.

Россия ҳарбийларининг ҳудудга юборилиши Москва воситачилигида Арманистон ва Озарбайжон томонидан имзоланган тинчлик сулҳи шартларидан биридир.

Келишув 44 кун давом этган қонли жангларни тўхтатди. Озодлик радиосининг арман хизмати мухбири Саргис Арутюнян Озарбайжоннинг айирмачи ҳудудида ҳануз яшаётган арманлар учун муҳим бўлган ушбу стратегик йўлни босиб ўтди.

Россия тинчликпарвар қўшинлари Тоғли Қорабоғдаги муҳим йўлни назорат қилмоқда

Степанакерт-Шуши-Бердзор йўли очилди

Озодлик радиосининг арман хизмати ходимлари пойтахт Степанакертдан (озарбайжонча номи Хонканди) Шушига (озарбайжонча номи Шуша), ундан нари Бердзорга (озарбайжонча номи Лачин) қараб йўл олган.

Тоғли Қорабоғ, Бердзор.
Тоғли Қорабоғ, Бердзор.

Арманистон, Озарбайжон ва Россия раҳбарлари томонидан имзоланган қўшма баёнотга кўра, Арманистон Республикасини Арцах (Тоғли Қорабоғ) билан боғлаб турувчи йўл кенглиги 5 километр бўлган зонадан ўтади.

"Биз Шуши чорраҳасидамиз. Бу эса Россия тинчликпарвар кучлари. Чап тарафдаги йўл Шушига етаклайди. Асосий йўл эса Бердзорга олиб боради. Бу йўл Шушига олиб боради. Бердзорга кетяпмиз.

Бу ерда яна бир рус назорат пунктини кўришингиз мумкин. Бу эса Озарбайжон давлат рақамлари илинган машина. Россия тинчликпарвар кучлари ва уларнинг яна бир назорат пункти. Мана, Бердзорга кириб боряпмиз.

Россия тинчликпарвар кучларининг мана бу транспорт воситалари Шуши ва Степанакерт томон йўл олган", - деб хабар берди Саргис Арутюнян.

Маҳаллий аҳоли вакилларнинг сўзларига кўра, Бердзорда ҳаёт аста-секин ўз ҳолига қайтмоқда.

Одамлар ҳар икки йўналишда юряптилар. Маҳаллий аҳоли вакиллари Озодлик мухбири Саргис Арутюнян билан суҳбатда қуролларни топшираётганликларини айтишган:

Бердзор​лик йигит: ​"​Биз бугун қуролларимизни топширяпмиз. Бизга ўзимизни ҳимоя қилиш учун мана бу қуролларни беришган эди.

Биз уларни қайтариб беряпмизми, демак, ҳаммаси яхши бўлади. Ўйлайманки, ҳаммаси яхши бўлади".

Озодлик: Оилангиз шу ердами?

Бердзор​лик йигит: "Оилам [Ереван яқинидаги] Эчмиадзинда, аммо бугун бу эрга келишади.

Ўғлим шу эрда. Бугун хотиним келади. Кўрамиз, нима бўлади. Ҳаммаси яхши бўлади".

Озодлик: Шаҳарда электр токи ва газ борми?

Бердзор​лик йигит: "Электр таъминоти бугун қайта йўлга қўйилиши кутилмоқда.

Газ таъминоти ҳақида ҳали билмаймиз, чунки баъзи муаммолар мавжуд.

Бугун электр энергиясини бериш учун улар тузатиш-таъмирлаши ишларини олиб боришяпти".

Озодлик: Бу ерда фақат сизнинг дўконингиз очиқми?

Бердзор​лик йигит: ​"Анави ерда ҳам очиқ дўкон бор. Ўйлайманки, одамлар қайтиб келади".

XS
SM
MD
LG