Линклар

Шошилинч хабар
28 октябр 2020, Тошкент вақти: 12:49

К. Алламжонов: "Мендирман Жалолиддин" лойиҳасини бажарганлар емаган сомсасига пул тўлаяпти


Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов ўз ўринбосари Саида Мирзиëева билан (архив фото)

Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди Васийлик кенгаши раиси Комил Алламжонов "Мендирман Жалолиддин" фильми бўйича жиноят иши очилганини қоралади.

Телеграм тармоғидаги каналида Алламжонов, бу фильм учун "давлат бюджетидан бир сўм пул олинмаган", илгари сурилган айбловларга эса бу лойиҳанинг "умуман алоқаси йўқ", деб ёзди.

10 октябрь куни Бош прокуратура “Мендирман Жалолиддин” ва яна 13 та фильмни суратга олиш жараёнида "катта миқдордаги бюджет маблағлари ўзлаштирилгани ва растрата йўли билан талон - торож қилингани" юзасидан тергов ҳаракатлари бораётганини маълум қилган.

11 октябрь куни Телеграм каналида қолдирган постда К. Алламжонов "Ўзбеккино" миллий агентлиги атрофида бўлаётган жанжалларга тезроқ барҳам бериш керак, деб таъкидлади:

"Уларнинг ўзаро тушунмовчиликлари туфайли қандайдир жиноий ишлар очилган ва бунга умуман алоқаси йўқ бизнинг "Мендирман Жалолиддин" лойиҳамиз ҳам қўшилиб қолди. Ваҳоланки, тақдимоти бўлиб ўтган ушбу сериалга на Ўзбеккино алоқадор ва на давлат бюджети маблағлари".

"Энди кимдир шу лойиҳани амалга оширди, меҳнат қилди. Давлат бюджетдан бир сўм ҳам ишлатмади, ҳомийлар жалб қилинди, энг профессионаллар ишлади. Энг асосийси, зўр лойиҳа бўлди. Лекин энди емаган сомсасига пул тўлаяпти".

21 сентябрь куни Бош прокуратуранинг Ўта оғир жиноятларни тергов қилиш бошқармаси терговчиси А.Абдулаҳадов томонидан имзоланган ҳужжатда "мазкур жиноят иши бўйича ҳужжатларни олиб қўйиш ҳақидаги қарор ижросини таъминлаш" ҳақида сўз боради.

Ўзбекистон Маданият вазирлиги мулозими 6 октябрь куни Озодлик билан суҳбатда “Мендирман Жалолиддин” фильмига давлат ғазнасидан маблағ сарфланмаганини айтган эди.

3 октябрь куни Тошкентдаги тақдимот маросимида Ўзбекистон президентининг тўнғич қизи Саида Мирзиёева фильм тўлалигича Ўзбекистондаги энг йирик хусусий банклардан “Orient Finans Bank” томонидан молияланганини таъкидлаган.

Бош прокуратура хатининг Озодликка йўлланган нусхаси.
Бош прокуратура хатининг Озодликка йўлланган нусхаси.

Озодлик танишиб чиққан 170012/2020-79ВС сонли тергов ҳужжатларига кўра¸ “Ўзбеккино” миллий агентлиги “Best organizer” ширкати билан “Мендирман Жалолиддин” (тергов ҳужжатларида "Менман жалолиддин" деб ёзилган-таҳр.) фильмини суратга олиш борасида шартнома тузган ва унинг ҳисобига катта миқдордаги маблағларни ўтказиб берган.

Озодлик суҳбатлашган терговга яқин мулозим “Мендирман Жалолиддин” фильми учун “Ўзбеккино” ўтказган пулнинг аниқ суммаси "тергов сири бўлгани важидан очиқланмаслиги"ни билдирди.

Озодлик Бош прокуратура терговига жалб қилинган кинорежиссёр билан ҳам суҳбатлашди.

“Ўзбеккино” миллий агентлиги матбуот хизмати вакили Озодликка “Мендирман Жалолиддин” ва бошқа фильмлардаги талон-торож юзасидан жиноят иши очилганини тасдиқлади.

Қуйида бу борада Озодлик радиоси 9 октябрь куни эълон қилган мақолани ўқишингиз мумкин:

XS
SM
MD
LG