Линклар

Шошилинч хабар
22 сентябр 2020, Тошкент вақти: 09:13

Беларусда "Қаҳрамонлар марши"га чиққан намойишчи аёллар қўлга олинди (ВИДЕО)


Минскдаги намойишлар, 12 сентябрь, 2020, Белорус

Минск ва қатор йирик шаҳарларда 13 сентябрга белгиланган "Қаҳрамонлар марши"да қатнашиш учун яна минглаб одам кўчага чиқди.

Норозилар президентликка қайта сайланган Александр Лукашенконинг истеъфоси ҳамда истеъфони талаб қилгани учун қамалганларнинг озод этилишини талаб қилмоқда.

Озодлик радиоси мухбирларининг хабар қилишича, тушга яқин қизил ва оқ тусдаги мухолифат байроқларини кўтариб олганларни милиция қўлга олган ва улар номаълум манзилга олиб кетилган.

Қуйида Минскдан узатилган жонли дастурни томоша қилишингиз мумкин:

Расмий маълумотга кўра, 114 киши ушланган, булардан 99 нафари Минскда қўлга олинган.

13 сентябрь куни Ички ишлар вазирлиги матбуот хизмати намойишга чиқишни тўхтатмаётган аёлларни "агрессив" ва "аёлга ўхшамаган" деб атади:

"Қарашга уяладиган даражада: бақириқлар, чинқириқлар, тўқнашув... Бундай ҳулқ аёлларга хосмас".

Вазирлик, бу намойишларга рухсат берилмагани учун, пойтахтда милиция ва ҳарбийлар назорати кучайтирилганини билдирди.

Озодлик радиоси мухбирларининг хабар қилишича, 12 сентябрь куни ҳам минглаб одам намойишда қатнашган.

Мамлакатда деярли бир ой олдин президентлик сайлови натижалари эълон қилинганидан бери норозилик намойишлари тинчимаяпти.

Сайловда Беларусни 26 йилдан бери бошқариб келаётган Александр Лукашенко 80 фоиз овоз тўплаб ғолиб чиққани эълон қилинди.

Мухолифат иддаосича, сайлов натижалари сохталаштирилган ва бунга кўплаб гувоҳликлар бор.

Ҳуқуқ-тартибот идоралари шу кунга қадар норозиларга нисбатан куч ишлатди. Минглаб одам қўлга олинди, кўплаб одам калтакланди ва таҳқирланди.

Президент мухолифат билан музокара олиб боришдан бош тортар экан, тинч намойишлар давом этмоқда.

Мухолифат сайловни натижаларини бекор қилиш ҳамда сиёсий маҳбусларнинг озодликка чиқарилишини талаб қилмоқда.

Президентликка номзод, Лукашенкога рақиб сифатида сайловда иштирок этган Светлана Тихановская Беларус «чуқур сиёсий бўҳронга» юз тутганини айтди.

Европа Иттифоқи мамлакатлари беларуслик расмийларга қарши санкцияларни муҳокама қилмоқда.

Бу каби санкциялар аввалроқ Болтиқбўйи мамлакатлари томонидан киритилди.

Кўрмай қолган бўлсангиз

XS
SM
MD
LG