Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 19:14

Ўзбекистон ташқи қарзи олти ойда тўрт миллиард долларга кўпайди. ЖБ, ОТБ ва ХВЖ 1 миллиард қарз берди


Ўзбекистон Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро валюта жамғармасидан коронавирусга қарши курашиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ кредит олган.
Ўзбекистон Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро валюта жамғармасидан коронавирусга қарши курашиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ кредит олган.

Ўзбекистоннинг ташқи қарзи, 2020 йилнинг 1 июль ҳолатига кўра, 19,6 миллиард долларни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси ялпи мажлисида молия вазири Тимур Ишметов маълум қилди.

Вазирга кўра, 19,6 миллиард доллар ташқи қарзнинг 17,3 миллиард доллари давлат ҳиссасига тўғри келади. Давлат ички қарзи эса 2020 йил 1 январь ҳолатига нисбатан 0,3 миллиард долларга ошиб, 2,3 миллиард долларни ташкил этган.

Жорий йилнинг ўтган 6 ойида давлат бюджетини қўллаб-қувватлаш ҳамда инқирозга қарши курашиш жамғармасини молиялаштириш учун 1 миллион доллардан ортиқ маблағ жалб қилинди.

Жаҳон банки томонидан Ислоҳотларни қўллаб-қувватлаш лойиҳасини қўшимча молиялаштириш учун 30 йил муддатга 200 миллион доллар миқдоридаги имтиёзли қарз берилди. Мазкур кредит бўйича йилига икки марта -15 июнь ва 15 декабрда фоиз тўловлари амалга оширилади. Жорий йилда 2,1 миллион долларлик қарз фоизи тўланади. Асосий қарз тўловлари имтиёзли давр тугагандан кейин 2025 йилдан кредитнинг асосий қисмини сўндириш бошланади ҳамда ҳар йили 8 миллион долларни ташкил этади.

Республика иқтисодиётига коронавирус пандемиясининг салбий таъсирини камайтириш мақсадида Халқаро валюта жамғармаси томонидан 375 миллион доллар қарз берилган.

“Имтиёзли кредитлар ўз ичига 10 йил муддатга (шундан, 5 йил имтиёзли давр) 125 миллион доллар эквивалентига тенг фоизсиз тезкор кредитлаш линияси ва 5 йил муддатга (шундан 3 йил имтиёзли давр) 250 миллион доллар эквиваленти 1,05 фоиз ўзгарувчан ставкадаги тезкор молиялаштириш инструментини олади. 10 йиллик кредит бўйича фоиз тўловлари амалга оширилмайди. Асосий қарз тўловлари йилда икки марта имтиёзли давр тугагандан кейин, 2025 йилдан сўндириш бошланади ҳамда йиллик 18,4 миллион СДР ёки 25,6 миллион долларни ташкил этади”,-дейилади вазир билдирувида.

Шу билан бир қаторда, бюджетни қўллаб-қувватлаш учун Осиё тараққиёт банки Ўзбекистонга 500 миллион доллар миқдорида имтиёзли кредит ажратган. Бу қарз 15 йилга ўзгарувчан ставка асосида берилган. 2020 йилда бу қарз фоизини тўлаш учун 1,2 миллион доллар керак бўлади.

Асосий қарз тўловлари имтиёзли давр тугагандан кейин, 2023 йилдан бошланади ҳамда ҳар йили 41,7 миллион долларни ташкил этади.

Коронавирус пандемияси бошлангунига қадар бўлган муддат, яъни 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича Ўзбекистон ташқи қарзи 15,6 миллиард долларни ташкил қилгани билдирилган эди.

Ўшанда Молия вазирлиги 2019 йил давомида давлат ташқи қарзи 5,7 миллиард долларга ёки йил бошига нисбатан 57,8 фоизга ошиб, 2020 йил 1 январь ҳолати бўйича 15,6 миллиард долларга ёки ЯИМга нисбатан 27,0 фоизга етганини билдирган.

Ўзбекистон ҳукумати номидан ва унинг кафолати остида жалб қилинган қарз қолдиғи 2020 йил 1 апрель ҳолатига кўра, 18,2 миллиард доллар ёки ялпи ички маҳсулот (ЯИМ)га нисбатан 31,3 фоизни ташкил этган.

Ўзбекистон пандемия вақтида Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки ва Халқаро валюта жамғармасидан коронавирусга қарши курашиш учун 1 миллиард доллардан ортиқ кредит олган.

XS
SM
MD
LG