Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 04:07

Прокуратура: Сўх низосида айбланган 6 шахсга жиноят иши очилди. Сўхликлар жами 12 киши ушланганини айтмоқда


Сўх тумани атрофи тўлиғича Қирғизистон ҳудуди билан ўралган эксклавдир. Сўхда гу кунда ҳозир 80 мингга яқин киши истиқомат қилади.
Сўх тумани атрофи тўлиғича Қирғизистон ҳудуди билан ўралган эксклавдир. Сўхда гу кунда ҳозир 80 мингга яқин киши истиқомат қилади.

Шу йилнинг 31 майида Фарғонанинг Сўх туманида, ўзбек-қирғиз чегарасининг баҳсли қисмидаги Чашма булоғи устида чиққан тўқнашувда иштирок этган 6 сўхликка нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 25 август куни маълум қилишича, тергов давомида 6 шахсга нисбатан ЖКнинг 219 ва 244-моддалари билан айб эълон қилиниб, уларга “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси қўлланилган.

Аммо, туманнинг Равон, Мулғон, Қизилқия қишлоқларидан боғланган 10 га яқин сўхликдан олинган маълумотга кўра, 3 кун ичида тумандаги бир неча қишлоқдан жами 12 сўхлик ҳибсга олинган.

11 августда 23 яшар сўхлик Давлатжон Маллаев 31 май кунги жанжал пайтида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга нисбатан “зўрлик ишлатганлик”да айбланиб қўлга олингани ҳақида Озодлик 19 август куни хабар қилган эди.

Шу йилнинг 31 май куни Фарғона вилояти, Сўх тумани, Чашма қишлоғининг Қирғизистон Баткен области, Кадамжай райони, Чечме айили билан чегарадош ҳудудида жойлашган “Чашма” булоғи бўйида икки давлат фуқаролари ўртасида оммавий жанжал содир бўлган эди.

Икки томондан қарийб минг киши қатнашган, жараёнда Фарғона вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниев тошбўрон қилингани акс этган видеолар ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Ўзбекистон Бош прокуратурасининг 25 август куни маълум қилишича, низо бўйича шу йилнинг 1 июнь куни жиноят иши очилган.

"Ушбу низони бартараф этиш мақсадида Сўх тумани Чашма қишлоғига етиб борган маҳаллий ҳокимият вакиллари ҳамда ҳуқуқни мухофаза қилувчи орган ҳодимларига тартиббузарлар томонидан фаол қаршилик кўрсатилиб, уларга турли даражада шикастлар етказилган. Мазкур ҳолат бўйича 01.06.2020 йилда Фарғона вилоят прокуратураси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 219-моддаси (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) ва 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши қўзғатилган", дейилади баёнотда.

Тергов давомида 6 шахсга нисбатан айблов эълон қилинган ва уларни тергов даврида қамоқда сақлашга ҳукм қилинган.

Аммо, 22, 23, 24-август кунлари Озодликка боғланган 10 га яқин сўхликнинг айтишича, 3 кун ичида тумандаги бир неча қишлоқдан аслида 12 киши ҳибсга олинган.

Хавфсизлик нуқтаи назаридан исмини ошкор этмасликни сўраган сўхликлар, ҳисбга олинганларнинг барчаси ўша тўқнашувда қатнашган тумандошлари эканини айтмоқда.

“Менинг ўзимнинг қариндошим – Youtubeда канали бор блогер Дадахон Ҳайдаровни 22 август куни эрталаб уйидан олиб кетишди. У Бош вазир Арипов билан учрашувда ўз фикрларини айтган эди. Шанба куни Сўхдаги 3-4 та қишлоқдан 12 кишини олиб кетишибди. Кейин бозор куни, душанба кунлари ҳам вертолётлар кунига 3-4 мартадан қатнаб турди – МИ-8, деган қора вертолёт. Битта-биттадан ушлаб олиб кетишаяпти. Сўхликлар ваҳимада”, деди исмини ошкор этмасликни сўраган сўхлик қурувчи уста.

Унинг айтишича, ҳибсга олинган яқини билан оиласи бир марта телефонда гаплаша олган ва аммо Дадахон ўз аҳволи ҳақида тўлиқ маълумот беролмаган.

Озодлик Youtube тармоғида Дадахон Ҳайдаров муаллифи экани кўрсатилган канал борлигини ва унга 800 мингдан ортиқ киши обуна бўлганини аниқлади. Канални Дадахон билан бирга юритадиган яна бир сўхлик блогер – Фарҳод Маҳмуджонов сўнгги 1 ҳафта ичида Сўхда бўлмагани учун шериги тақдиридан бехабар эканини айтди.

Озодлик бу блогернинг ҳибсга олингани ҳақида яқинлари берган маълумотга Сўх тумани ёки Фарғона вилоят ҳуқуқ-тартибот идораларидан бирор изоҳ ололмади.

Озодликка 31 май кунги воқеалар пайтида Сўхга борган мулозимлар билан фаол мулоқотда бўлгани видеокадрларда акс этган яна бир фаол – Назиржон Жўраев ҳам ҳибсга олингани ҳақида маълумот келди.

Жумладан, унинг ҳибсга олинганига шахсан гувоҳ бўлганини айтган сўхлик 40 яшар устага кўра, Назиржон ва бошқа ҳибсга олинганларнинг яқинлари уларнинг қаерда ҳибсда сақланаётганидан ҳануз бехабар:

“22 август куни Равон, Мулғон, Қизилқия, Хушёр, Чунқара қишлоқларидан болаларни ушлаб кетишганини шахсан биламан. Ичида Назиржон Жўраев бор. Махсуд, деган бола бор, Қизилқия қишлоғидан. Видеода Фарғонанинг ҳокими: “Белимга ёмон урдинглар!” деганида "Вазелин сурсангиз, яхши бўлиб кетади!" деган бола бор эди – униям олиб кетишган. Фарғонага вертолётда ташишяпти болаларни, ҳали бирортасини қўйиб юборганидан хабаримиз йўқ”.

Шу тариқа, Озодлик гаплашган ўнга яқин сўхликдан сўнгги 3 кун ичида йиғилган маълумотга кўра, 12 нафар сўхлик эркак ҳибсга олинган. Озодликка хабар қилган манбалар ҳибсга олинаётганларнинг барчасига 31 май кунги воқеалар пайтида ҳокимият вакили – Фарғона вилояти ҳокими Шуҳрат Ғаниевга қаршилик қилиш ва куч ишлатиш айби қўйилаётганини айтмоқда.

Айтилишича, ушланганларнинг аксарига Жиноят кодексининг 244-моддаси (Оммавий тартибсизликлар) билан жиноят иши очилган.

24 август куни Озодлик мухбири боғланган Сўх туман суди ва прокуратураси 12 сўхлик ҳибсга олингани ҳақидаги маълумотларни инкор қилмади, аммо расмий изоҳ учун вилоят прокуратурасига мурожаат қилиш мумкинлигини билдирди. Дарвоқе, Сўх туман судидан олинган қўшимча маълумотга кўра, шу кунда туманда судья йўқ, судловга оид ишлар вилоят ёки бошқа туман судларига оширилмоқда.

Фарғона вилоят прокуратурасининг телефон гўшагини кўтарган ходими ҳам, Сўхда 12 киши ҳибсга олинганига оид маълумотларни инкор қилмади, аммо ҳибсларга оид расмий изоҳни прокуратуранинг Жамоатчилик билан ишлаш бўлимидан олиш мумкинлигини билдирди. Бу бўлимдан ҳозирча жавоб олишнинг имкони бўлмади.

Фарғона вилоят ҳокими матбуот котиби Муҳаммаджон Обидов Озодликнинг бу борадаги саволларга жавоб берди.

Обидовга кўра, ҳозирда чегарада 31 май куни бўлган воқеаларга алоқадор кўрилган 5 сўхликка нисбатан жиноят иши қўзғатилган:

“Кеча сўхликлар вилоят прокурори, ИИВ бошлиғи, ДХХ раҳбарини таклиф қилишди. Улар бугун боришиб, аҳоли билан учрашиб, атрофлича тушунтирш берди. Бор -йўғи 5 нафар сўхликка нисбатан жиноят иш қўзғатилган, ҳибсга олиш эҳтиёт чораси қўлланилган. Терговолди ҳаракатлари бошланди”.

Обидов қўлга олинганларга нисбатан терговолди суриштирувида ўрганилаётган версияларга ҳам қисман тўхталди:

"Мендаги маълумотларга кўра, Сўхдаги тўпалонлар жуда катта тайёргарлик билан уюштирилган. Ҳозирча батафсил айтолмайман, чунки бу тергов сири”.

Озодлик шу йилнинг 10 август куни 23 яшар сўхлик Давлатжон Маллаев ўзбек-қирғиз чегарасида бўлган жанжал пайтида вилоят ҳокими Шуҳрат Ғаниевга нисбатан “зўрлик ишлатганлик”да айбланиб қўлга олингани ҳақида хабар қилган эди.

Озодликка йўлланган суд ҳукми 11 август куни Фарғона шаҳар судида ўтган маҳкамада қабул қилинган.
Озодликка йўлланган суд ҳукми 11 август куни Фарғона шаҳар судида ўтган маҳкамада қабул қилинган.

Ажримда қайд этилишича, Давлатжон Маллаев шу йилнинг 11 август куннинг иккинчи ярмида Фарғона шаҳар судида судланган. Ёпиқ ўтган маҳкамада Маллаевга, Фарғона вилоят прокурорининг биринчи ўринбосари даъвоси асосида, Жиноят Кодексининг 244-модда (Оммавий тартибсизликлар), 219-модданинг 2-қисми (Ҳокимият вакилига ёки фуқаровий бурчини бажараётган шахсга қаршилик кўрсатиш) да кўзда тутилган жиноятларни содир этганлик айби қўйилган.

Сўх тумани ҳокимияти ва ИИБдан Давлатжон Маллаевнинг тўполондан уч ойча ўтиб ҳибсга олиниши юзасидан бирор изоҳ бермаган. 19 август куни туман ИИБдан олинган расмий маълумотга кўра, бўлимда вақтинчалик тергов изоляторининг йўқлиги боис ҳибсга олинаётганлар вилоят марказига олиб борилмоқда.

Шу йилнинг 31 май куни Фарғона вилояти Сўх туманининг, Қирғизистоннинг Боткен вилояти Қадамжой туманига туташ Чашма қишлоғида сув устида тўқнашув юзага чиқди.

Расмий баёнотга кўра, жанжалда икки тарафдан мингдан ошиқ одам, гувоҳларга кўра эса 4 мингга яқин одам қатнашган, томонлар бир-бирини тошбўрон қилган, бир неча уйга ўт қўйилган.

Ўзбекистон томони берган расмий маълумотга кўра, Сўх тумани шифохонасига ўқ еган ва жароҳатланган 187 ўзбекистонлик келтирилган, буларнинг 3 нафари ов милтиғидан яраланган.

Қирғизистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги берган маълумотга кўра эса, жами 25 қирғизистонлик жароҳатланган, улардан 4 нафари оғир жароҳат билан шифохонага ётқизилган.

Чегарада бошланган даҳанаки можаронинг кейинчалик тўқнашувга айланиб кетишида маҳаллий раҳбарлар, хусусан, Фарғона ҳокимини айблаган норозилар Шуҳрат Ғаниев ва Сўх тумани собиқ ҳокимини тошбўрон қилган эди.

Ўшанда Ўзбекистон ва Қирғизистон ҳукумати раҳбарлари "Чашма" чегара пунктида учрашиб, зиддиятнинг эскалациясига йўл қўймаслик ва ўзаро тинч ҳал қилишга келишиб олган.

Алоқадор

XS
SM
MD
LG