Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 17:19

Кремль Навальнийнинг заҳарлангани тасдиқланса, тергов ўтказишини билдирди. Германия мухолифатчини Берлинга олиб келиш учун самолёт жўнатди


Кремль таниқли мухолифатчи, президент Путиннинг ашаддий танқидчиси Алексей Навальний атрофидаги вазиятни кузатиб бормоқда ва уни чет элда даволаниши учун эвакуация қилишга кўмак кўрсатади. Бу ҳақда президент Путин матбуот котиби маълум қилди.

Айни пайтда беҳуш ҳолатда Омск шаҳар касалхонасига ëтқизилган Алексей Навальнийни Берлинга олиб кетиш учун Германиядан самолёт Москвага учиб келди.

Врачлар сунъий нафас олиш аппаратига уланган Навальний аҳволининг оғир эканини айтмоқда. Навальний 20 августда Томскдан Москвага қайтиш арафасида ичган чойдан заҳарлангани тахмин қилинмоқда.

Президент Владимир Путиннинг матбуот котиби Дмитрий Песков Кремль Алексей Навальнийнинг касалхонага ётқизилиши тўғрисидаги хабарларни кузатиб бораётганини ва унга тезроқ соғайиб кетишида тилакдош эканини билдирди.

Песков Навальнийни чет элга даволанишга жўнатиш учун уни эвакуация қилишга кўмаклашишга ваъда берди.

Песковнинг айтишича, Навальнийни даволаш учун айни пайтда энг яхши шифокорлар жалб қилинган.

Кремль расмийси Навальнийнинг заҳарлангани тўғрисидаги маълумотлар тасдиқланса, бу масалада тергов ўтказилишини ҳам билдирди.

Айни пайтда Германия Алексей Навальнийни Берлинда даволаш учун Россияга самолёт жўнатгани хабар қилинди. Германиянинг Bild нашрига бу ҳақда Cinema For Peace жамғармаси маълум қилган.

Хабарда айтилишича, жума куни эрталаб Алексей Навальнийни олиб келиш учун Москвага самолёт учиб кетган. Навальнийга Берлиндаги Шарите касалхонаси кўмак кўрсатишга тайёр эканини билдирган.

Алексей Навальний ётқизилган Омскдаги 1-сонли тез ёрдам клиникасига 20 август куни кечқурун Москвадан реаниматолог ва нейрофизиологлар етиб келган. Улар омсклик ҳамкасблари билан Навальнийни даволаш масаласида маслаҳатлашувлар ўтказмоқда. Бу ҳақда Навальнийнинг Омскдаги штаби маълум қилди.

Шу билан бир қаторда Навальнийнинг қариндошларига мухолифатчининг аҳволи ҳақида ҳеч қандай маълумот берилмаяпти. Озодлик маълумотига кўра, Алексей Навальний ҳозирда реанимациянинг токсикологик бўлимида қолмоқда. Врачлар сунъий нафас олиш аппаратига уланган Навальний аҳволининг оғир эканини айтмоқда.

Президент Путиннинг ашаддий танқидчиси бўлган Навальнийнинг Москвага қайтиш арафасида ичган чойдан заҳарлангани тахмин қилинмоқда.

Сафдошлари ва гувоҳларга кўра¸ 20 август куни эрталаб Россиянинг Томскдан Москвага учаëтган пайтда Навальнийнинг аҳволи тўсатдан ёмонлашган ва самолëт Омск аэропортига фавқулодда қўнишга мажбур бўлган.

Коррупцияга қарши жамғарма (ФБК) матбуот котиби Кира Ярмишнинг хабар қилишича, чақиртирилган врачлар Навальний заҳарланганини билдирган. Кира Ярмиш Навальний эрталабдан бир стакан чойдан бошқа ҳеч нарса тановул қилмагани ва айнан “чойга нимадир қўшиб беришгани”ни тахмин қилмоқда.

XS
SM
MD
LG