Линклар

Шошилинч хабар
15 май 2024, Тошкент вақти: 21:07

Ҳоким ўлими рад этилиши билан бир пайтда Бухоронинг қадим қабристонига элтувчи йўллар таъмирланмоқда (ВИДЕО)


17 август куни ижтимоий тармоқдаги бухороликлар фаол бўлган каналларда шаҳарнинг қадимий Ҳазрати имом қабристони ва унга элтувчи йўлларнинг тозаланиб¸ таъмир қилинаëтгани акс этган суратлар тарқади.
17 август куни ижтимоий тармоқдаги бухороликлар фаол бўлган каналларда шаҳарнинг қадимий Ҳазрати имом қабристони ва унга элтувчи йўлларнинг тозаланиб¸ таъмир қилинаëтгани акс этган суратлар тарқади.

Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажариб келган Карим Камолов ўлими хабари рад этилгани билан айни пайтда 17-18 август кунлари шаҳарда бўлаëтган айрим фавқулодда ҳаракатлар бухороликлар эътиборини ўзига тортмоқда.

Ҳоким ўлими рад этилиши билан бир пайтда Бухоронинг қадим қабристонига элтувчи йўллар таъмирланмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:01:52 0:00

Камоловнинг 17 август куни Тошкентда коронавирусдан ўлгани хабари тарқашидан кўп ўтмай у Бухоро вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати томонидан рад этилди.

«Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилояти ҳокими вазифасини бажарувчи Карим Камоловнинг вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалмоқда. Бу хабарлар ҳеч қандай асосга эга эмас. Карим Камолов ҳозирда пойтахтдаги шифохонада даволанмоқда. Унинг саломатлиги малакали шифокорлар назоратида. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари, блогерлардан ёлғон хабарлар тарқатмасликни сўраймиз», деб ëзди куннинг иккинчи ярмида Бухоро вилоят ҳокимлиги ўз Телеграм каналида.

Карим Жамолович Камолов Ислом Каримов даврида ҳам Бухоро шаҳрига узоқ муддат ҳокимлик қилган.
Карим Жамолович Камолов Ислом Каримов даврида ҳам Бухоро шаҳрига узоқ муддат ҳокимлик қилган.

Бу раддия билан кетма-кет кечки 7:30 лар атрофида Телеграмдаги @aviaspotter канали Avcon Jet Malta авиаопраторига қарашли Bombardier Global 6000 (Reg.9H-SSU🇲🇹) русумидаги махсус самолëтнинг Тошкентдан Бухорога “Ўзбекистон Республикаси ҳукумати хизматини қилиш учун “ учиб келганини хабар қилди.

Орадан уч соат ўтиб-ўтмай ярим расмий Bukharainfo Телеграм каналида устига “AMBULANS” (Тез ëрдам) деб ëзилган кичик самолëт сурати пайдо бўлди.

Озодлик бу учқичнинг Тошкентдан Бухорога ҳукуматнинг қандай хизматини қилиш учун келгани ҳақида расмий маълумотга эга эмас.

Тармоқларда бу учқичда Тошкентдаги касалхонада комага тушгани айтилаëтган Карим Камоловнинг уйига олиб келингани тахмин қилинмоқда. Аммо унинг тирик қайтгани ëки жасади олиб келингани ҳақида ҳозирча аниқ маълумот йўқ.

17-18 август кунлари Бухоро вилоят ҳокимлиги расмий сайтида нафақат Камоловнинг ўлимига берилган раддия¸ балки унинг вазиятига оид бошқа бирор янгилик берилмади.

Карим Камоловнинг ўлими ҳақидаги хабар ижтимоий тармоқда расман рад қилиниши билан бир пайтда бухороликлар шаҳарда бошланган фавқулодда таъмир ва бошқа ҳаракатларга эътибор қарата бошлади.

Хусусан¸ шаҳардаги энг қадимий Ҳазрати Имом қабристонига элтувчи йўлларнинг 18 августга ўтар кечаси ëпилгани ва уларни ремонт қилиш бошлангани суратлари тарқади.

Шунингдек¸ Бош вазир Абдулла Ариповнинг Бухорога келгани¸ президент Мирзиëевнинг ҳам келиши кутилаëтганига оид норасмий хабарлар пайдо бўлди.

Маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ коронавирус юқтирган Карим Камолов 25 июлда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Бухоро вилоят филиалига ëтқизилган.

29 июль куни эса Камолов Тошкент шаҳар ҳокими Жаҳонгир Ортиқхўжаевга қарашли Akfa Medline хусусий касалхонасига олиб келинган.

Асли касби қурувчи бўлган 66 яшар Карим Камолов 1994 -2007 йилгача Бухоро шаҳар ҳокими лавозимида ишлаган.

Ўшандаги вилоят ҳокими билан зиддият ортидан вазифасидан четлатилган Камолов¸ Шавкат Мирзиëев президентликка келганидан кўп ўтмай¸ 2017 йили қайта шаҳар ҳокими этиб тайинланди.

Унинг шаҳар ҳокими сифатида Бухородаги аҳоли ва тадбиркорларга қарашли кўчмас мулкни кенг кўламда бузиш ҳаракатлари аҳоли норозилигига сабаб бўлган.

Жорий йил февраль ойида Бухоро вилоят ҳокими Ўктам Барноев Бош вазир ўринбосари этиб тайинлангач¸ Карим Камолов Бухоро вилояти ҳокими вазифасини вақтинча бажариб келаëтган эди.

31 июль куни Қорақалпоғистон Жўқорғи Кенгеси раиси Муса Ерниязов коронавирусдан вафот этди ва Нукус шаҳридаги "Шорша баба" қабристонига дафн этилди.

1 август куни президент Шавкат Мирзиëев Нукусга бориб¸ Ерниязов қабрини зиёрат қилди.

Айни пайтда маҳаллий матбуотда Сурхондарë ва Навоий вилояти ҳокимларининг коронавирусдан даволанаëтгани хабари тарқади.

Коронавирусга чалинган ҳокимларнинг деярли барчаси¸ маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ ўз вилояти эмас¸ Тошкентдаги касалхоналарда даволанмоқда.

Амалдаги давлат арбоби ўлимининг жамоатчиликка кечикиб эълон қилиниши Ўзбекистон яқин ва узоқ ўтмишида кузатилган амалиëт.

Хусусан¸ президент Ислом Каримовнинг ўлгани 2016 йилнинг 2 сентябрь куни расман эълон қилинишидан бир неча кун олдин Самарқандда фавқулодда тайëргарлик бошланиб кетгани ҳақида Озодлик махсус лавҳа тайëрлаган эди.

Ўшанда Ислом Каримов қариндошлари уйига элтувчи йўллар кечаю кундуз тўхтовсиз янгидан асфальт қилинган¸ шаҳар маркази ювиб-таралиб¸ Шоҳи Зинда мақбараси яқинидаги Ҳазрати Хизр масжидининг ёнидан мақбара қуриш ишлари жадал бошланган эди.

XS
SM
MD
LG