Линклар

Шошилинч хабар
14 май 2024, Тошкент вақти: 19:33

Беларусдаги йирик корхоналар ишчилари муддатсиз иш ташлади. Тихановская "миллий лидер бўлишга тайёр"лигини билдирди (ВИДЕО)


Беларусда намойишлар 9 августдан бери давом этмоқда.
Беларусда намойишлар 9 августдан бери давом этмоқда.

Беларус ишчилари 9 августда ўтган президентлик сайловида Александр Лукашенко ғалаба қозонгани эълон қилингани ортидан бошланган норозлик намойишларини давом эттириб, 17 августдан муддатсиз иш ташлаш эълон қилмоқдалар.

Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Светлана Тихановская “миллий лидер бўлишга тайёр экани”ни эълон қилиб, видеобаёнот тарқатди.

9 август куни бўлиб ўтган сайловда амалдаги президент Лукашенко 80,1 фоиз овоз тўплагани, унинг асосий рақиби Светлана Тихановская эса атиги 10,1 фоиз овоз олгани эълон қилинди.

Сайлов ортидан Литвага қочишга мажбур бўлган Тихановская ўз тарафдорларини 15-16 август кунлари тинч намойишлар ўтказишга чақирган.

Мамлакатни 1994 йилдан бери бошқараётган Лукашенконинг президентлик сайловида ғолиб чиққани эълон қилинганидан кейин бошланиб кетган норозилик намойишларида қатнашган 7 мингга яқин одам ҳибсга олинди, 2 киши нобуд бўлди.

Минск яқинидаги Жодина шаҳрида жойлашган Беларуснинг энг йирик корхоналаридан бири бўлган “БелАЗ” ишчилари касаба уюшмалари воситасида ҳукуматга ўз талаблари битилган мурожаатни топширди.

Ишчилар мурожаатда битилган талаблар амалга оширилмаса, 17 августдан бошлаб муддатсиз иш ташлаш эълон қилишларини билдирганлар.

Ишчилар ўз мурожаатларида Александр Лукашенкони истеъфо беришини ва мамлакатда янги сайлов ўтказилишини талаб қилганлар.

“Нафтан” нефть-кимё ширкати ва жаҳондаги энг йирик корхоналардан бири бўлган "Беларуськалий" кимёвий ўғит ишлаб чиқариш заводи ишчилари ҳам Лукашенкони истеъфо беришга чақирдилар.

Мазкур корхоналар ишчилари 9 августда ўтган овоз бериш натижаларини тан олишдан бош тортмоқдалар. Улар ҳам 17 августдан иш ташлашга қўшилишларини эълон қилганлар.

Айни пайтда Лукашенконинг сайловдаги асосий рақиби Светлана Тихановская “миллий лидер бўлишга тайёр экани”ни эълон қилиб, видеобаёнот тарқатди.

“Мен мамлакатимизда барқарорлик ўрнатилиши, нормал ҳаёт тарзига қайтиши, барча сиёсий маҳбуслар қамоқлардан озод этилиши ва қисқа муддатда янги президентлик сайлови ўтказилишига имконият яратиб берувчи қонунчилик базаси ишланиб чиқиши учун масъулиятни ўз зиммамга олиб, миллий лидер сифатида майдонга чиқишга тайёрман”, -деди Тихановская ўз баёнотида.

16 август куни 26 йилдан бери Беларусни бошқариб келаётган Александр Лукашенкони қўлловчилар Минск бош майдонига йиғилди ва 65 яшар президент ўз тарафдорлари раллисида нутқ сўзлади.

Лукашенко тарафдорларининг митинги Кремль президент Владимир Путин Лукашенкога Коллектив Хавфсизлик Шартномаси ташкилоти - КХШТ доирасида Беларусга кўмак кўрсатишга ҳозир эканини айтгани тўғрисида хабар тарқатиши ортидан ўтказилди.

Шу куни Беларус пойтахти ва бошқа шаҳарларда Лукашенко истеъфосини талаб қилаётган норозилар марши ҳам бўлиб ўтди.

Беларус полицияси 9 август куни бошланиб, шу кунгача давом этаётган намойишлар иштирокчиларини тарқатиш учун аёвсиз калтаклади, айрим ҳолатларда намойишчиларга ўқотар қуролдан ўт очилди.

Норозилик намойишларида қатнашган 7 мингга яқин одам ҳибсга олинди, 2 киши нобуд бўлди.

XS
SM
MD
LG