Линклар

Шошилинч хабар
23 сентябр 2020, Тошкент вақти: 02:18

ФНҚИЗ раҳбарияти Президентга арз қилган ишчиларга ҳайитлик берилмаганини пандемия билан изоҳлади


ФНҚИЗ раҳбарияти Президентга арз қилган ишчиларга ҳайитлик берилмаганини пандемия билан изоҳлади
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:04:42 0:00

ФНҚИЗ раҳбарияти Президентга арз қилган ишчиларга ҳайитлик берилмаганини пандемия билан изоҳлади

3 август оқшомида мамлакат президентига Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи раҳбарияти устидан видеошикоят ёзиб, ижтимоий тармоқларда эълон қилган ишчилар вакили завод раҳбариятини ёлғончиликда айблади.

Ишчилар ўз видеомурожаатида Қурбон ҳайити муносабати билан анъанавий ёрдам пули бу йил берилмагани ҳамда заводда йўл қўйилаётган бошқа камчиликлар тўғрисида гапирган.

Завод кадрлар бўлими бошлиғи Озодлик билан суҳбатда юзага келган вазиятни корхона раҳбарияти жорий иқтисодий аҳволдан келиб чиқиб, ишчиларга ёрдам пули беришни вақтинча тўхтатиб туришга қарор қилганини, бундай чора ишчилар билан тузилган жамоавий шартномада кўзда тутилганини айтди. Завод расмий вакилининг айтишича, ишчиларга Мустақиллик байрамига мукофот пули беришга тайёргарлик кўрилмоқда.

Тун қоронғусида ёзилган 2.30 дақиқали видеода тақрибан 30 киши – эркаклар ва аёллар акс этган.

Президентга тунги мурожаат

Видео юзига тиббий ниқоб таққан аёллардан бирининг гапи билан бошланади. У йиғилганлар президентга заводнинг 7000 ишчиси номидан мурожаат қилаётганини айтади. Аёл завод раҳбарияти Қурбон ҳайити муносабати билан анъанавий ёрдам пули бу йил берилмаганидан шикоят қилади.

Аёлнинг айтишича, улар масалани кундузи ҳал қилиш учун корхона бош директори қабулига киришга уринган. Бироқ “СНБдан, қоровулларни қўйиб ташлаган, шунинг учун кундузи иложи бўлмаганидан иккинчи сменадан чиққанларидан кейин соат 12.00да мурожаат қилишга” мажбур бўлишган.

Норози ишчиларнинг яна бир вакили - бошқа аёл “пул у ёқда турсин , қуруқ ёзув билан ҳам Қурбон ҳайити билан табриклаб қўйишмади, ахир заводнинг тайёр монитори турибди” ¸дейди.

Сўз навбатини яна биринчи аёл олиб, заводни аввалги раҳбарият бошқарган пайтда байрам пулларини беришда ҳеч қачон узилиш бўлмаганини айтади.

“Завод Жиззах петролеум таркибига кирганидан бери зарарга кирди” дейди аёл. У заводнинг ўрта бўғин раҳбарларидан бири айтганларига таяниб, завод 61 млрд сўм зарар кўрганини айтади. Норозилар спикери ўз мурожаати охирида Президентдан Жиззах петролеумнинг ортида ким турганини айтишни, заводнинг олдинги раҳбарини иш жойига қайтаришни сўрайди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи ишчиларининг президентга мурожаати
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:31 0:00

Фаол аёллардан бири - Феруза Умурзоқова, Фарғона шаҳар ҳокимлиги ҳамда завод вакилининг баёнотлари

Озодлик Президентга видеомурожаат йўллаган фаол аёллардан бири Феруза Умурзоқова билан 6 августда гаплашди.

Умурзоқова билан суҳбат арафасида (5 августда) Фарғона шаҳар ҳокимлиги ФНҚИЗдаги вазият юзасидан ўз Телеграм каналида баёнот тарқатди.

Унда “заводда бугунги кунда 7003 нафар ходим фаолият юритиб келиб, уларга ҳар ойда 3-3,5 млн сўм ўртача иш ҳақи ўз вақтида тўлаб келинмоқда” дейилган.

Феруза Умурзоқова ҳокимликнинг бу баёнотини ёлғон деб атади.

“Шахсан мен 1 800 000, 2 000 000 сўм ойлик оламан”¸деди у.

ФНҚИЗ Кадрлар бўлими бошлиғи Алишер Абдуллаев 6 августда Озодлик саволларига жавоб бераркан, Фарғона шаҳар ҳокимлигининг баёнотида келтирилган ўртача ойлик тўғрисидаги маълумотни ҳужжатлар билан исботлашга тайёрлигини билдирди.

Ҳокимлик баёнотида “ўтган Рамазон ҳайити байрамида ҳар бир ходимга мукофот пуллари тўлаб берилган”и эслатилган. Ишчи аёлнинг айтишича эса, нафақат ўтган йил Рамазон ҳайитида, балки ҳар байрам муносабати билан байрам пули берилиб келган.

“Шахсан мен 13 йилдан бери ишлайман. 13 йилдан бери байрам пули олиб келаман. 1 млн 200, 1 млн 300 минг сўмдан олганмиз. 8 мартда 800 минг сўмдан олганмиз. Ҳатто эркакларгаям берилган”.

Феруза Умурзоқованинг айтишича, ҳар йили меҳнат таътили олдидан бериладиган ёрдам пули ҳам бу йилдан бекор қилинган.

Фарғона шаҳар ҳокимлиги ўз баёнотида ёрдам пулларининг тўхтатилишини “пандемия даврида заводда ишлаб чиқарилган ёнилғи маҳсулотларига талаб кескин камайганлиги сабабли даромад миқдорига ҳам ўзининг салбий таъсирини кўрсатган”и билан изоҳлаган.

Худди шундай изоҳни Озодлик ФНҚИЗ Кадрлар бўлими бошлиғи Алишер Абдуллаевдан ҳам эшитди.

ФНҚИЗ Кадрлар бўлими бошлиғи Алишер Абдуллаев билан суҳбат
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:10:02 0:00
Бевосита линк

ФНҚИЗ ишчиларининг 3 август оқшомида Президентга қилган видеомурожаатига завод раҳбарияти оператив муносабат билдирди. Тармоқда завод директори ўринбосари Беҳзод Мўминовнинг ҳам вазият юзасидан видеоизоҳи эълон қилинди.

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводининг ишчилар мурожаатига баëноти
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:02:40 0:00

Буёғи нима бўлади?

ФНҚИЗ Кадрлар бўлими бошлиғи Алишер Абдуллаев Озодлик билан суҳбатда завод ходимлари касаба уюшмаси томонидан корхонанинг молиявий ҳолатидан келиб чиққан ҳолда мукофот пуллари берилмаслиги тўғрисида огоҳлантирилганини, бу чора вақтинчалик, яъни сентябргача эканлигини айтди.

Сентябрдан аҳвол ўзгарадими, мукофот пуллари тикланадими? Бу саволга жавобан завод расмий вакили бундай деди:

“Бу масала иқтисодий вазиятга боғлиқ. Агар заводимиз ҳозирги аҳволидан ҳам ривожланиб кетса, тўланади”.

Озодлик ФНҚИЗда чиққан бошқа можаро ҳақда 50 кун олдин ёзган эди

ФНҚЗ ишчиларининг Президентга 3 август кунги видеошикояти бу корхона ишчилари ва раҳбарияти ўртасидаги биринчи можаро эмас.

Озодлик яқиндагина – 18 июнда заводнинг 280 дан ошиқ ишчиси Ўзбекистон президенти номига шикоят мактуби ëзгани учун уларнинг айтганларига таяниб хабар қилган эди.

Президент порталига 20 апрелда йўлланган хатда заводнинг Jizzakh Petroleum МЧЖга беш йиллик ишончли бошқарувга берилгани ортидан бошланган кескин ўзгаришлардан норозилик билдирилган.

Мактубни имзолган аëл ишчилардан бири Озодликка ўзининг Фарғона ИИБ терговчиси томонидан сўроқ қилинганини, бошқалари завод маъмурлари томонидан ишдан бўшатилиб¸ жиноят ишига тортилиш билан қўрқитилаëтганини айтган эди.

Марказий Осиëдаги энг катта завод янги эгаси ким?

Фарғона нефтни қайта ишлаш заводи¸ унинг ўз расмий сайтида ëзилишича¸ ëнилғи-сурков материаллари ишлаб чиқариш бўйича Марказий Осиëдаги энг йирик корхоналардан биридир.

Бу завод узоқ йиллар Ўзбекистон биринчи президенти Ислом Каримовнинг қайинсинглиси Тамара Акбарова ва унинг ўғли Акбарали Абдуллаевлар орқали биринчи оила назоратида бўлиб келган. Ўзбекистон Бош прокуратураси Гулнора Каримовага қўйган расмий айблар орасида айни заводнинг 40 миллиард сўмдан ортиқ пулини ўзлаштирганлик ҳам бор.

ФНҚИЗ ва бошқа муҳим стратегик объектлардан қарийб 1 миллиард долларга яқин давлат маблағини ўзлаштирганликда айбланган Акбарали Абдуллаев Мирзиëев ҳукумати томонидан қидирувга берилган ва ҳозирда чет элда бекиниб яшаб юрипти.

Мирзиëевнинг ФНҚИЗга қилган сафари ҳақида ëзган президент матбуот хизмати¸ 2019 йилнинг 6 май куни президентнинг Асланов билан бирга тушган суратини эълон қилган ва “PT Trans Asia Resources” компаниясининг заводга 2022 йилгача камида 875 миллион доллар тўғридан-тўғри инвестициялар киритишини хабар қилган эди.

Аммо Озодлик гаплашган завод ишчиларига кўра¸ ота-бола Аслановлар президент билан заводда кўринганидан сўнг яна бир ойдан кўпроқ ФНҚИЗ иши билан танишган ва шундан сўнг қайтиб келмаган.

2020 йилнинг 7 февраль куни¸ президентнинг 4275-сонли қарори ҳали кучда қолаëтган бир пайтда¸ Ўзбекистон Давлат активларини бошқариш агентлиги ФНҚИЗ ва Jizzakh Petroleum МЧЖ билан уч томонла келишув тузди (рус тилидаги бу ҳужжат нусхаси Озодликда мавжуд). Мазкур келишувга кўра¸ ФНҚИЗ беш йиллик ишончли бошқарувга Jizzakh Petroleum МЧЖга олиб берилди.

Озодлик Jizzak Petroleum МЧЖ нинг кимга оидлиги¸ Ўзбекистондаги энг йирик ëнилғи заводининг қайси асос ва қайси йўл билан нега айнан шу МЧЖга берилганига оид саволларга Озодлик жавоб топишга уринмоқда, лекин ҳозирча топган эмас.

Бу саволларга норасмий манбалардан келаëтган маълумотларга кўра¸ нафақат Ўзбекистон¸ балки бутун минтақадаги энг йирик завод бўлган ФНҚИЗнинг янги эгалари постКаримов ҳокимиятининг энг тепасига алоқадор шахслардир.

XS
SM
MD
LG