Линклар

Шошилинч хабар
26 апрел 2024, Тошкент вақти: 16:25

Косонда ҳокимлик тарқатган “ҳайитлик” фермер-тадбиркорлардан мажбуран ундирилди


Косон тумани ҳокими фермерлардан йиғилган чорвани кам таъминланган оилаларга тарқатмоқда. Сурат Косон ҳокимлигининг Телеграм каналидан олинди.
Косон тумани ҳокими фермерлардан йиғилган чорвани кам таъминланган оилаларга тарқатмоқда. Сурат Косон ҳокимлигининг Телеграм каналидан олинди.

Қашқадарё вилоят, Косон туманида Қурбон ҳайити муносабати билан кам таъминланган оилаларга тарқатилган озиқ-овқат маҳсулотлари, парранда, қуён ва чорва молларининг асосий қисми маҳаллий тадбиркор ва фермерлардан мажбуран ундириб олинди.

Бу ҳақда Озодликка хабар берган фермер ва тадбиркорларга кўра, ҳар бир фермер хўжалигига ерининг катталигига қараб мол ёки қўй топшириш мажбурияти қўйилган.

Хайрияларни туман ҳокими, прокурор ва бошқа амалдор шахслар ҳокимлик номидан тарқатган.

Туман ахборот хизматининг Озодлик боғланган раҳбари хайрияларнинг ихтиёрий равишда бўлгани, фермер ва тадбиркорлар хайрия қилишга мажбурланмаганини айтди.

Косон туманидаги исми сир қолишини сўраган фермерлардан бири ҳокимликка иккита қўй олиб бориб беришга мажбурлангани айтди.

Фермерлар олиб борган молу қўйларни ҳоким ва бошқа раҳбарлар маҳаллага олиб бориб тарқатди.

“Ҳайитдан олдин туман ҳокимининг ўринбосари Убайдулло Очилов мол берасан, қўй берасан, товуқ, курка, қуён берасан деб ҳамма фермер ва тадбиркорларга солиқ солиб чиқди. Ҳозир ғалланинг пули тушган, хайрия қилмаган фермерларга пулни бермай ушлаб турибди. Биз ўзимизнинг маҳалламиздаги кам таъминланган оилаларга кўнглимиздан чиқариб ўзимиз хайрия қиламиз десак ҳам, йўқ, ҳокимликка олиб келасан¸ деб мажбур қилишди. Фермерлар олиб борган молу қўйларни ҳоким ва бошқа раҳбарлар маҳаллага олиб бориб тарқатди. Бир оғиз ҳам буларни фермерлар ёки тадбиркорлар берган¸ дейилмади. Хайрия жамғармаларидан деган ном остида тарқатилди”.

Хайрия қилиш учун фермер ва тадбиркорлардан йиғилган қўйлар. Сурат Косон тумани ҳокимлиги Телеграм каналидан олинди.
Хайрия қилиш учун фермер ва тадбиркорлардан йиғилган қўйлар. Сурат Косон тумани ҳокимлиги Телеграм каналидан олинди.

Исми сир қолишини сўраган косонлик тадбиркорлардан бири куч ишлатар тизимларининг босими остида хайрия қилишга мажбур бўлганини билдирди.

Ҳамма нарса уларнинг номидан бўлиши керак, расмларга, видеоларга тушиб мақтаниши керак.

“Косонда тадбиркорлик қилиш жуда қийин, "бер-бер" деб эзиб юборишади. Ҳар бир тадбиркор ўзининг имкониятидан келиб чиқиб, албатта¸ўз маҳалласидаги камбағалларга хайрия қилади. Лекин бунга ҳокимлик рози эмас. Ҳамма нарса уларнинг номидан бўлиши керак, расмларга, видеоларга тушиб мақтаниши керак. Мен каби юзлаб тадбиркорлар олиб бориб берди. Шунчаки бир дафтарга ким олиб келганини ёзиб қўйишди, тамом. У томони ўзларини реклама қилиш билан бошланади. Меҳнатни кимлар қилгану, хайрияни кимлар қилгану, улоқни олиб кетганлар эса кимлар бўлди”.

Бу тадбиркор карантин бошлангандан буён ҳокимият ўаларини “соғиш”дан тўхтамаëтганини айтади.​

Ҳокимият кимнидир таҳоратига намоз ўқишга ўрганиб қолди.

“Бир танишим паррандачилик тадбиркори. Пандемия бошлангандан буён мингтача куркаю товуқ берди. Ҳозир яна мингта берасан¸ деган экан. Энди у нима қиляпти, у ҳокимиятнинг гадойлигидан чарчадию тухумдан қолган, қариган ва эрта индин ўлиб қоладиган товуғи куркаларини йиғиб беряпти. Ахир пандемия даврида тадбиркор ҳам қийналяптику, у ҳам бойиб битиб кетгани йўқку. Кредитини ёполмай юрибдику. Ҳокимият кимнидир таҳоратига намоз ўқишга ўрганиб қолди”.

Косон туманидаги қуёнчилик билан шуғлланувчи тадбиркорлардан бири ҳам туман ҳокимлиги таъмагирлик қилиб ҳоли-жонига қўймаётганини айтади.

Пандемия бошланганидан буён ҳар ой бешта-ўнта бериб келардим. Кечаги ҳайитга 25 та қуён олиб кел деди.

Банкдан кредит олиб қуёнчилик қиляпман. Лекин олган фойдамиз ҳокимиятдан ортмаяпти. Ҳокимлик вакили, маҳалла раиси бошчилигида кириб келиб, қуён бер дейди. Нагло айтади. Пандемия бошланганидан буён ҳар ой бешта-ўнта бериб келардим. Кечаги ҳайитга 25 та қуён олиб кел¸ деди. Ахир менинг ҳам кредитим бор, бу товуқ эмаску ҳар куни туғса¸ десам ҳам фарқи йўқ, хайрия акциясига ҳамма қиляпти, сен ҳам қиласан¸ дейди. Энди буларнинг акциясини қаранг, яқинда битта камбағал қўшнимга бир миллион сўм пул олиб келиб беришди. Кейин қўшнимга уйингизда эскироқ бир жой кўрсатинг¸ ўша ерда тушамиз, деди. Эскироқ жой тандирхона экан, ўша ерга бориб пул тутқазаётганини расмга ҳам олишди. Буниси ҳам майли, қани пулни санаб кўрайликчи, деб битта юз минг сўмликни олиб қолиб, бунга абед қиламиз, рози бўлинглар, деди”.

Озодлик суҳбатлашган бир чорвадор фермер битта қорамол, яна бир тадбиркор эса ўнта курка беришга мажбур бўлганини айтди.

Косон тумани ҳокимининг ўринбосари Убайдулло Очилов Озодлик қўнғироқларини жавобсиз қолдирди.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати раҳбари Дилшод Набиев Озодлик билан суҳбада фермер ва тадбиркорлар хайрия қилишга мажбурланаётганини инкор қилди:

- Бу совғалар ҳокимлик номидан эмас, ўша куни мен шу воқеаларнинг устида турганман, ҳомийлик хайриялари ҳисобидан берилган. Ҳатто тадбиркорлар ўзлари биз билан боғланиб, биз ҳам ҳисса қўшсак бўладими, деб сўрашган. Саховатга, савоб ишга қандай мажбурлаш мумкин. Уларни ҳеч ким мажбурламаган.

XS
SM
MD
LG