Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 13:26

OzodSuhbat: Оренбург ва Самарада тўпланган 2000 ўзбекка Қозоғистон қачон йўл бериши номаълум қолмоқда


11 майдан бошлаб Россия ва Қозоғистон чегарасида ўз юртига кетаётган юзлаб ўзбек муҳожирлари тўплана бошлади. Улар давлат ҳукуматларидан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит йўлини очиб беришни сўрамоқда.
11 майдан бошлаб Россия ва Қозоғистон чегарасида ўз юртига кетаётган юзлаб ўзбек муҳожирлари тўплана бошлади. Улар давлат ҳукуматларидан Қозоғистон ҳудуди орқали Ўзбекистонга транзит йўлини очиб беришни сўрамоқда.

9 июлда Ўзбекистоннинг Россиядаги дипломатик идоралари расмийлари Оренбург область (Россия) Бузулук районидаги Алдаркино қишлоғида Ўзбекистонга қайтолмаётган 1000 нафарга яқин меҳнат мигрантларининг 73 вакили билан учрашди. Учрашувда мигрантлар расмийлар олдига ўз талабларини қўйди. Элчихона вакиллари вазиятни тушунтиришга ҳаракат қилди, бироқ ўзбекистонликларга Қозоғистон ҳукумати ўз ҳудудидан қачон йўл бериши номаълум қолди.

Бу маълумотни Озодлик Оренбург областидаги Ўзбеклар автономияси нодавлат, нотижорат ташкилоти раҳбари, 45 яшар Равшанҳожи Кавлановдан олди.

OzodSuhbat: Оренбург ва Самарада тўпланган 2000 ўзбекка Қозоғистон қачон йўл бериши номаълум қолмоқда
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:16:29 0:00
Бевосита линк

Ўзбеклар автономияси раҳбарининг OzodSuhbatда айтганларининг асосий нуқталари:

  • Ҳайдовчилар автомобилларини Ўзбекистонга олиб кетиши учун имкон яратилишини, пиёда муҳожирлар чартер парвозлар камлигини, авиачипталар қимматлигини айтиб, поездда ёки автобусларда олиб кетишни талаб қилди.
  • Элчихона расмийлари муҳожирлар талабларини ёзиб олиб, ҳукуматга етказишни ваъда қилди. Қозоғистон ва Ўзбекистондаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиқиб, муҳожирлардан сабр қилиб туришни сўрашди. Вазият юзасидан Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистон ташқи ишлар вазирлигига нота юборилгани маълум қилинди.
  • Элчихона расмийлари Оренбург ва Самара областлари ҳудудида тўпланиб қолган ўзбекистонликларнинг Ўзбекистонга қайтишига оид конкрет муддат айтмади. Бу масала устида иш олиб борилаётгани, ечим топилиши биланоқ маълум қилинишини ваъда қилишди.
  • Самара областида 1300 нафардан зиёд, Оренбург областида 920 ўзбекистонлик меҳнат муҳожири тўпланиб турибди.
  • Бузулук туманига келган 900 дан зиёд кишига шароит яратилган, улар чодирларда яшамоқда. Доктор ҳам бор.

Бу маълумотларни Озодлик Оренбург областидаги Ўзбеклар автономияси нодавлат, нотижорат ташкилоти раҳбари, 45 яшар Равшанҳожи Кавланов OzodSuhbatда билдирди.

Оренбург областининг Қозоғистон чегарасига яқин Соль-Илецк шаҳри яқинида тақрибан икки ҳафтадан буён Қозоғистон йўл беришини кутиб турган ўзбекистонлик бир неча юз меҳнат муҳожири 3 июль куни Самара областига чегарадош Бузулук туманига кўчирилган.

Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг ўзбекистонлик меҳнат мигрантлари Оренбург вилоятининг Қозоғистон чегарасига яқин қисмида тўпланиб қолганидан ҳам хабари бор.

“Афсуски, шу кунларда Самара вилоятидаги Большая Черниговка қишлоғи, Оренбург вилоятидаги Бузулук тумани ва Соль-Илецк шаҳрида Ўзбекистон фуқароларининг яна тўпланиши кузатилмоқда. Уларнинг кўпчилиги ёлғон хабарларга ишониб Россиянинг турли ҳудудларидан келган ва Қозоғистон орқали ватанимизга қайтиш истагини билдирмоқда”, -дейилган Ўзбекистоннинг Россиядаги элчихонасининг 5 июлдаги баёнотида.

Айни пайтда

8-9 июль кунлари қозоқ-ўзбек чегарасидаги “Жибек жўли” – “Ғишткўприк” назорат-ўтказиш пунктидан 3746 нафар ўзбекистонлик юртига ўтказилган. Бу ҳақда Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

ТИВ Оператив штаби маълумотларига кўра, 1 июлдан 7 июлгача мазкур НЎП орқали 2700 нафардан зиёд ватандош Ўзбекистонга қайтган. Бироқ юзага келган техник муаммолар туфайли қозоқ-ўзбек чегарасидан ўзбекистонликларни ўтказиш чекланган миқдорда амалга оширилган. Бу ҳолат чегарада 3000 га яқин ўзбекистонлик тўпланиб қолишига сабаб бўлган.

XS
SM
MD
LG