Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 11:07

Қирғизистон: Парламент собиқ спикери, собиқ озодликчи Чинибай Турсунбеков вафот этди


Қирғизистон парламентининг собиқ спикери Чинибай Турсунбеков.
Қирғизистон парламентининг собиқ спикери Чинибай Турсунбеков.

Қирғизистон парламентининг собиқ спикери, амалдаги депутат Чинибай Турсунбеков 7 июлга ўтар кечаси оламдан ўтди.

Қирғизистон Социал-демократик партияси фракцияси вакили Ч. Турсунбеков вафотига оид маълумотни унинг ҳамкасблари ҳам тасдиқлади.

Озодликнинг қирғиз хизмати хабарига кўра, “икки томонлама пневмония” ташхиси билан Бишкекдаги Миллий госпиталда даволанаётган депутатнинг сўнгги кунларда аҳволи ёмонлашган ва сунъий нафас бериш аппаратига олинганди.

5 июль куни парламент матбуот котиби Ибраим Нуракун уулу Ч. Турсунбековнинг умумий аҳволи яхши экани, врачлар яқин орада унинг сунъий нафар бериш аппаратидан узилиб, амбулатор муолажага олинишини айтаётганларини маълум қилган.

У депутатга пневмония ташхиси қўйилгани, бироқ коронавирусга топширган таҳлили тоза чиққанини қўшимча қилган.

Чинибай Турсунбеков 2005 ва 2010 йилларда Қирғизистонда ҳукмрон режимлар қулатилиши фаол равишда дастаклаган жамоат ва сиёсат арбобларидан бири эди. У ўз фаолияти давомида мамлакатда либерал ислоҳотлар ўтказилишини қўллаб, бозор иқтисодиёти ва сўз эркинлиги ривожланиши тарафдори бўлиб келган.

Шеърият ва илмга ҳаваси билан ҳам танилган, 1993-1996 йилларда Озодлик қирғиз хизматининг Туркиядаги штатсиз мухбири бўлиб ишлаган депутат Чинибай Турсунбеков жорий йил 15 октябрида 60 ёшга кирган бўларди.

Маълумотларга мувофиқ, шу кунларда Қирғизистон парламентида яна бир неча депутатнинг коронавирусга чалингани тасдиқланган. Маҳаллий матбуот хабарларига кўра, COVID-19 инфекцияси “Оқ уй”нинг 25 нафар ходимида ҳам аниқланган.

XS
SM
MD
LG