Линклар

Шошилинч хабар
28 март 2024, Тошкент вақти: 16:50

Гўштнинг арзони Нукусда, қиммати "Олой" бозорида. Ўзбекистоннинг қайси бозорида нима арзон, нима қиммат?


Нукус деҳқон бозорида мол гўштини 38 минг сўмдан харид қилиш мумкин.
Нукус деҳқон бозорида мол гўштини 38 минг сўмдан харид қилиш мумкин.

Давлат статистика қўмитаси мамлакат ҳудудларидаги марказий деҳқон бозорлардаги нарх-наво тўғрисида маълумот берди.

Унда айтилишича, 1 кило мол гўштининг энг арзони Нукусда қайд этилган. Нукус деҳқон бозорида мол гўштини 38 минг сўмдан харид қилиш мумкин. Энг қиммат мол гўшти Тошкент шаҳрининг Олой, Фарҳод ва Миробод деҳқон бозорида кузатилган. Бу бозорларда гўшт нархи 65 минг сўмгача.

Қўй гўштининг 1 килоси 39 000 сўмдан 75 000 сўмгача сотилмоқда. Жумладан, қўй гўштининг минимал нархи Тошкент шаҳрининг "Миробод деҳқон бозори"да (39 000 сўм) рўйхатга олинган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг "Олой деҳқон бозори"да (75 000 сўм) кузатилган.

Статистика қўмитаси Ўзбекистонда энг арзон картошка Андижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори”да (килоси 1000 сўм) эканини аниқлаган. Энг қиммат картошка эса 5,5 минг сўмдан Тошкент шаҳрининг Олой деҳқон бозорида сотилмоқда.

Термизда нима арзон? Пиёз арзон. Пиёз Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да 750 сўмдан сотлмоқда. Пиёзнинг ҳам қиммати Тошкентда. Олой ва Миробод бозорларида бир кило пиёзни уч минг сўмдан сотишмоқда.

Бир кило сабзининг минимал нархи Жиззах шаҳрининг “Эски шаҳар деҳқон бозори”, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”, Фарғона шаҳрининг “Марказий деҳқон бозори”, Тошкент шаҳрининг “Фарҳод деҳқон бозори”да 1 000 сўм. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори»да 4 500 сўм миқдорида кузатилган.

10 дона тухумни Андижон шаҳрининг “Янги бозор деҳқон бозори” ва “Андижон шаҳар марказий деҳқон бозори”да, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да 5 000 сўмга, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да 13 000 сўмга сотиб олиш мумкин.

Бир кило гуручнинг минимал нархи Нукус деҳқон бозорида рўйхатга олинган (“Нукус 2” навли гуруч 4 500 сўм). Максимал нарх эса, Тошкент шаҳрининг “Миробод деҳқон бозори”да кузатилган (“Лазер” навли гуруч 18 000 сўм).

Тошкент шаҳрининг “Эски жўва деҳқон бозори”, “Қўйлиқ деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да маҳаллий пахта ёғининг бир литри 8 400 сўм. Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”да кунгабоқар ёғи 14 500 сўм экани қайд этилган.

Бир кило шакарнинг минимал нархи Наманган шаҳрининг “Наманган чорсу деҳқон универсал бозори”да, Термиз шаҳрининг “Марказий деҳқон озиқ-овқат бозори”да, Гулистон шаҳрининг “Гулистон деҳқон бозори”да, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори”, “Фарҳод деҳқон бозори”, “Миробод деҳқон бозори”, “Эски жўва деҳқон бозори” ва “Қўйлиқ деҳқон бозори”да (5 800 сўм) қайд этилган. Максимал нархи эса, Тошкент шаҳрининг “Олой деҳқон бозори” ва “Миробод деҳқон бозори”да (7 000 сўм) кузатилган.

XS
SM
MD
LG