Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 06:26

Вирусдан қўрқмайдиган ўзбек ҳарбийлари ва ҳар ишга қодир Озодбек Назарбеков ҳақида


Uzbek banner -OzodNazar
Uzbek banner -OzodNazar

24 июнда Москвада бўлиб ўтадиган Ғалаба парадида иштирок этиш учун 12 мамлакатдан ҳарбийлар Москвага етиб борган, улар орасида ўзбекистонликлар ҳам бор. Бу ҳақда парадга қўмондонлик қиладиган россиялик генерал Олег Салюков баёнот бергани тўғрисида ТАСС хабар қилди.

Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг 18 июнда маълум қилишича, 19 июнда Тошкент -Истанбул-Тошкент йўналиши бўйича иккита, Тошкент-Москва-Тошкент йўналиши бўйича битта чартер рейс ташкил этилади.

Москвадаги парад мана шундай шароитда, яъни коронавирус туфайли давлатлар, шу жумладан Ўзбекистон чегаралари ёпиқ қолаётган, давлатлараро мунтазам авиақатновларга рухсат берилмаётган, фақат чартерларгина уюштирилаётган бир пайтда ўтказиладиган бўлиб турибди.

Тошкентлик драматург Санжарали Имомовга шу вазиятдан ҳамда Маданият вазири Озодбек Назарбековнинг янги лавозимга тайинланишидан пайдо бўлган саволларимизни бердик.

Вирусдан қўрқмайдиган ўзбек ҳарбийлари ва ҳар ишга қодир Озодбек Назарбеков ҳақида
Илтимос кутинг

Айни дамда медиа-манба мавжуд эмас

0:00 0:19:43 0:00
Бевосита линк

XS
SM
MD
LG