Линклар

Шошилинч хабар
19 апрел 2024, Тошкент вақти: 23:01

АҚШ Россия газ лойиҳасига қарши санкцияларни кучайтирмоқчи


Россия 11 миллиард доллар қийматга эга Nord Stream 2 табиий газ қувури лойиҳасини ўз якунига етказишга уринар экан, АҚШ санкциялари туфайли қийинчиликларга дучор бўлиб келади.
Россия 11 миллиард доллар қийматга эга Nord Stream 2 табиий газ қувури лойиҳасини ўз якунига етказишга уринар экан, АҚШ санкциялари туфайли қийинчиликларга дучор бўлиб келади.

АҚШ Конгрессининг бир гуруҳ сенатори Россия газини Германияга узатишни кўзловчи газ қувури лойиҳаси якунланишига йўл қўймасликни кўзловчи қонун лойиҳасини ишлаб чиқди.

Тед Круз ҳамда Жинн Шейхин етакчилигидаги сенаторлар лойиҳани 4 июнь куни тақдим этди.

Россия 11 миллиард доллар қийматга эга Nord Stream 2 табиий газ қувури лойиҳасини ўз якунига етказишга уринар экан, АҚШ санкциялари туфайли қийинчиликларга дучор бўлиб келади.

2019 йилнинг декабрида Вашингтон Болтиқ денгизи тубида лойиҳа қувурларини ётқизишга кўмаклашадиган ҳар қандай ширкатга қарши санкция жорий қилди.

Натижада ушбу чекловни четлаб ўтиш учун Россия ўз кемасини Болтиқ денгизига юборди.

Nord Stream 2 ҳар бири Болтиқ денгизи бўйлаб 1230 кмга чўзилувчи икки параллель линиядан иборат бўлиб, Россиядан Германияга газ элтиб беришни кўзлайди.

Линия Европага йилига 55 миллиард куб газ элтиб беришга қодир.

Лойиҳа 90 фоизга тамомланган бўлиб, Дания яқинидаги тақрибан 160 кмга чўзилган бўлаги битмай қолган.

АҚШ сенаторлари ўртага ташлаган янги қонун лойиҳаси санкцияларни янада кенгайтиришни кўзлайди.

Хусусан, қонун қабул қилинса, суғурта, порт ёки бошқа хизматларни кўрсатиб, лойиҳага кўмаклашувчи ҳар қандай ширкат АҚШ санкцияларига дучор бўлади.

АҚШ Nord Stream 2 лойиҳасига қарши, чунки Вашингтон линия Россиянинг Ғарбий Европа энергия бозоридаги ўрнини мустаҳкамлаб, Украинани транзит даромадидан айиришидан хавотирда.

Россия эса, ўз навбатида, АҚШни Европага Америка газини кўпроқ экспорт қилиш имконига эга бўлиш мақсадида лойиҳага тўсқинлик қилаётганини айтиб келади.

АҚШ кейинги йилларда газ ишлаб чиқариш кўламини оширди ва Европага суюқ газ экспорт қила бошлади. Тед Крузни сенатор этиб сайлаган Техас АҚШнинг энг кўп газ ишлаб чиқарувчи штатидир.

Украинанинг «Нефтогаз» ширкати АҚШни Nord Stream 2 лойиҳасига қарши санкцияларни кучайтиришга чорлаб келади.

АҚШ сенаторларининг қонун лойиҳаси кучга кириши учун уни Конгресснинг ҳар икки палатаси маъқуллаши ҳамда президент имзолаши лозим.

Йил бошида Россия президенти Владимир Путин Германия канцлери Ангела Меркел билан ўтказган учрашуви давомида Nord Stream 2 кечи билан 2021 йил бошида тамомланишини айтган эди.

Nord Stream 2 га қарши илк қонун лойиҳасини имзолаш жараёни 7 ойга чўзилган эди.

XS
SM
MD
LG