Бу линк билан мақолаларимиз сайтимиз блокланган ҳудудларда ҳам очилади
Ўшда 25 майдан карантин чекловлари юмшатилган.
Қирғизистонда 25 майдан бошлаб тиббий ва санитар хавфсизлик талабларига амал қилиш шартлиги билан бозор, умумий овқатланиш жойлари, аҳолига хизмат кўрсатувчи турли ишхоналар фаолияти қайта бошланди. Жамоат транспорти қатнови қисман ишга туширилди. Озодлик мухбири 26 май куни Ўш шаҳрини айланиб шаҳардаги вазиятни кузатди.
Талаб бўйича, оралиқ масофани сақлаш ва ниқоб билан бозор ва жамоат транспортлари каби одамлар кўп йиғилувчи жойларда юриш мумкин. Лекин бу жойларда хавфсизлик талабларига ҳамма ҳам амал қилмаганига гувоҳ бўлдик.
Маҳалла оралаб ўтувчи қатта ариқларда эса 2 ой кўчага чиқолмай, безор бўлиб кетган болалар мириқиб чўмилмоқда.
500 мингдан кўп аҳолиси бўлган Ўш шаҳрида 25 майдан 20та троллейбус ва 12та автобус йўлга қўйилган, маршруткаларга эса рухсат берилмади. Балки шу сабабданми жамоат транспортида ҳам хавфсизлик қоидаларига хайдовчидан бошқа ҳеч ким амал қилмайди.