Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 14:49

Россияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонликларга бир марталик моддий ёрдам берилади


Коронавирус ортидан Россияда минглаб муҳожирлар ишсиз қолган.
Коронавирус ортидан Россияда минглаб муҳожирлар ишсиз қолган.

Россияда иқтисодий оғир вазиятга тушиб қолган ўзбекистонлик мухожирларга 14 майдан бошлаб моддий ёрдам кўрсатила бошланади.

Ташқи ишлар вазирлигининг билдиришича, бир марталик моддий ёрдам Ўзбекистоннинг Москвадаги элчихонаси ва консулхоналари орқали муҳтож бўлган муҳожирларга етказилади.

Расман билдирилишича, ёрдам Ўзбекистон Республикаси бюджети ҳисобидан берилмайди.

Ёрдам пуллари Ўзбекистоннинг Москва шаҳридаги элчихонаси очган хайрия ҳисоб рақамига келиб тушган маблағлар ҳисобидан берилади.

Ёрдамни олиш учун ўзбекистонлик муҳожирлар қуйидагича ҳужжатларни тақдим этишлари зарур:

Ногиронлар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат (маълумотнома) тақдим этилган тақдирда;

Қарамоғида 2 ёшгача фарзанди бўлган ҳамда ҳомиласи 7 ойликдан ошган аёллар – зарур тасдиқловчи ҳужжатлар (боланинг туғилганлиги ҳақидаги гувоҳнома, тиббиёт муассасидан маълумотнома) тақдим этилган ҳолда;

COVID-19 вируси тасдиқланган шахслар – тегишли тасдиқловчи ҳужжат асосида;

Россия олий ўқув юртлари кундузги бўлимларида таҳсил олаётган талабалар – ўқиш жойидан тегишли маълумотнома асносида.

“Мазкур ёрдам Россияда белгиланган меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдоридан келиб чиққан ҳолда бир марталик пул маблағини тўлаб бериш шаклида амалга оширилади", дейилади хабарда. Бироқ ёрдамнинг пул кўринишидаги миқдори қанча бўлиши ҳақида аниқ маълумот берилмади.

Молиявий ёрдамни олиш учун Элчихона томонидан махсус ишга туширилган ўзбек ва рус тилларидаги “Меҳр» портали” орқали мурожаат юбориш лозим.

Озодлик Россияда коронавирус эпидемияси туфайли ишсиз-маошсиз қолиб кетган мухожирлар ҳаёти ҳақида қатор лавҳаларни эълон қилган эди.

30 апрель куни Ўзбекистон Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирлиги ҳузуридаги Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги коронавирус туфайли Россияда ишсиз қолган ўзбекистонликларни иш билан таъминлашга қаратилган лойиҳа тўлиқ ишга тушгани ҳақида маълумот берган эди.

Лойиҳа Россиядаги Меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш халқаро ассоциацияси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда.

XS
SM
MD
LG