Линклар

Шошилинч хабар
29 март 2024, Тошкент вақти: 09:49

Москвада қирғиз болакайни урган шахс Қирғизистон сўрови билан қамоққа олинди


Россияда меҳнат муҳожирлигида юрган қирғиз фуқароси ўз боласини калтаклагани учун Москва шаҳар суди қарори билан икки ойга қамалди. Бу ҳақда 21 апрель куни Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги маълум қилди.

Вазирлик баёнотида қайд этилишича, Қирғизистон Ички ишлар вазирлигининг Россиядаги ваколатхонаси Москва шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг Жиноий қидирув бўлимига боласини калтаклаган қирғизистонликни жиноий жавобгарликка тортиш илтимоси билан расман мурожаат қилган.

Москва шаҳар Ички ишлар Бош бошқармасининг Жиноий қидирув бўлими Кунцево туманида яшовчи қирғизистонлик боласини калтаклаганини аниқлаб, бу факт юзасидан жиноят иши очди.

Россия қонунчилигига асосан Қирғизистон фуқаросига Жиноят кодексининг “Калтаклаш ва қийноқ қўллаш”, “Фарзандини тарбиялаш бўйича мажбуриятларни бажармасик” моддалари асосида айблов билдирди.

17 апрель куни ижтимоий тармоқларнинг Қирғизистон контентида кўринишидан бошланғич синф ўқувчиси бўлган болакай катта ёшдаги барзанги эркак томонидан калтакланаётгани акс этган видео тарқалган эди.

Мазкур видео қизғин муҳокамаларга сабаб бўлган ва ижтимой тармоқ фойдаланувчилари ҳуқуқ-тартибот тузилмаларидан бу шахсни топиб, жиноий жавобгарликка тортишни талаб қилган эдилар.

Шундан сўнг Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги болакайни калтаклаган одамнинг шахси аниқланганини эълон қилган. Вазирлик баёнотида айтилишича, болани урган киши Жалолобод вилоятининг Олабуқа туманида яшаган. Унинг ёши 35 да. У оиласи билан 2019 йилнинг кузида Россияга ишлашга кетган.

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги дастлабки суриштирув ишлари давомида болакайни калтаклаган шахснинг Россиядаги яшаш манзили ва кимлиги аниқланганини ҳам билдирган. Хабарларда айтилишича, болани аёвсиз калтаклаган шахс ўша боланинг отасидир.

Ҳозирча болани калтаклаган шахс ва унинг адвокатлари воқеа юзасидан изоҳ бермадилар.

Амимо ижтимоий тармоқларда бола калтакланаётгани тўғрисидаги видео тарқаб кетганидан сўнг, боланинг отаси ва онаси ижтимоий тармоқларда видео орқали ўғлидан ва жамоатчиликдан кечирим сўраган эди. Ҳозиргача боланинг калтакланаётгани видеосини ким тасвирга туширгани ва ижтимоий тармоқда тарқатгани номаълум бўлиб қолмоқда.

Ижтимоий тармоқларда фойдаланувчиларнинг асосий қисми болани калтаклаган шахснинг қамоққа олинганини қўллаб-қувватламоқда.

“Болаларнинг ҳам ҳуқуқи бор. Отасиман, онасиман деб боласини калтаклайдиган одамларга бу бир сабоқ бўлсин”, деб ёзган фойдаланувчилардан бири.

Газ тахаллусли блогер эса : “Билиб қўйинглар, ким боласини калтакласа, мана шундай жазога муқаррар бўлади. Бу бошқа зулмкор ота-оналарга сабоқ бўлиши лозим. Фарзандингизни урмай тарбяиланг”, деб ёзди.

Тармоқнинг бошқа бир фойдаланувчиси эса: “Бола айтганингни қилмаса, гапингга кирмаса нима қилиш керак? Отаси мана бу ишни қил деганига қарамай, боласи отасининг гапига кирмаяпти, отаси калтакласа ҳам, ўжарлик қилиб, гапига кирмаяпти. Бизни отамиз бир шапалоқ урганда, бошимизни кўтара олмай, отамизнинг чизган чизиғидан чиқмай қолар эдик. Мана энди боланинг отаси қамалди. Энди, уни қамалишига ҳисса қўшган умниклар, бориб болага оталик қилинглар”, деб ёзди.

Расмий маълумотларга қараганада, 2018 йилда оиладаги зўравонлик оқибатида Қирғизистонда 18 ўсмир ҳалок бўлган, 150 нафар бола зўравонликдан жабрланган.

XS
SM
MD
LG