Линклар

Шошилинч хабар
20 апрел 2024, Тошкент вақти: 10:06

Миришкорнинг сўконғич ҳокими “халқ билан ҳисоблашмаслик”да айбланиб¸ ишдан олинди


Қашқадарë вилоятининг жорий ҳокими Зоир Мирзаев Бош вазир ўринбосари лавозимида оққўрғонлик фермерларни совуқ сувга тушириб¸ жазолагани ортидан қисқа муддат амалдан кеткизилган эди.
Қашқадарë вилоятининг жорий ҳокими Зоир Мирзаев Бош вазир ўринбосари лавозимида оққўрғонлик фермерларни совуқ сувга тушириб¸ жазолагани ортидан қисқа муддат амалдан кеткизилган эди.

Халқ депутатлари Миришкор туман Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ҳокими Бахтиёр Ражабов ишдан олинди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Хабарга кўра¸ Қашқадарë вилоят ҳокими Зоир Мирзаев Миришкор ҳокимининг ишдан олинишига унинг “халқ билан ҳисоблашмаслиги”ни асос қилиб келтирган.

Ражабовнинг 28 февраль куни бюджет тушумларига бағишлаб ўтказган йиғилишда маҳалла раисларини ҳақорат қилгани аудиоëзуви ижтимоий тармоқлар ва матбуотда тарқаши ва жамоатчиликнинг кескин эътирозига сабаб бўлгани ортидан турли даражадаги республика ва вилоят расмийлари унга муносабат билдиришга мажбур бўлди.

3 март куни Қашқадарё вилоят ҳокимлигида ўтказилган кенгайтирилган йиғилишда вилоят ҳокими Зоир Мирзаев маҳаллий матбуот келтирган иқтибосга кўра:

- Иш фаолиятимизнинг кўп қисми ҳокимлар ва раҳбарларни тартибга чақириш билан ўтиб кетаяпти. Миришкорнинг зўравон ҳокими ўз ҳатти-ҳаракати билан вилоят номига доғ туширди¸ деган жумладан.

Зоир Мирзаевнинг ўзи 2018 йил 29 октябрь куни Тошкент вилоятининг Оққўрғон туманида 6 кишини ариқдаги совуқ сувга тушириб, таҳқирлаши ортидан Бош вазирнинг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги ва озиқ-овқат маҳсулотларини қайта ишлаш масалалари бўйича ўринбосари лавозимидан олинган эди.

Мирзаев¸ орадан бир йил ўтиб - 2019 йилнинг 29 октябрида президент тавсияси билан ​Қашқадарё вилояти ҳокими этиб тайинланди.

Миришкордаги сессияда президентнинг кадрлар бўйича маслаҳатчиси Шерзод Кудбиев ҳам иштирок этган ва йиғилишда Қарши тумани ҳокими Миришкорнинг янги ҳокими этиб тайинланган.

Ражабовнинг ишдан олиниши 4 март куни ижтимоий тармоқлардаги ўзбекистонлик фойдаланувчилар ваа блогерлар томонидан муҳокама қилинаëтган бош мавзулардан бирига айланди.

"Табиатда сув айланади: суюқ, буғ, муз, яна суюқ ҳолатига кўчади ва янгиланади. Ўзбекистонда эса ҳокимлар айланади - тумандан-туманга, тумандан-вилоятга, вилоятдан туманга ва вилоятдан вилоятга. Янгиланиш шу. Янги Ўзбекистон шу"¸ деб изоҳлади яна бир сўконғич раҳбарнинг алмашганига муносабат билдирган ўзбекистонлик блогер.

2 март куни Ражабов сўкинишлари ëзилган аудиоëзувни ўрганиш бошланганини билдирган Ўзбекистон Бош прокуратураси “натижалар ҳар томонлама қонун доирасида кўриб чиқилиб, улар юзасидан қўшимча баёнот берилади”¸ деб хабар қилган эди.

Ҳозирча Бахтиëр Ражабовнинг кейинги тақдирига оид маълумот йўқ.

Маҳаллий матбуотнинг ëзишича¸ 4 март куни Миришкор туман прокурори ҳам ишдан олинган.

XS
SM
MD
LG